Америка ҳодисалари ва унинг халқаро позицияга таъсири

412
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка ҳодисалари ва унинг халқаро позицияга таъсири

Устоз Асъад Мансур қаламига мансуб

Бугун Америка халқида илдиз отган ирқий камситиш муаммоси портлади… 2020 йил 25 май куни қора танли америкаликлардан бирининг оқ танли полициячи қўлида бўғиб ўлдирилиши ортидан бутун АҚШ бўйлаб норозилик намойишлари келиб чиқди. Бу ҳодиса Америкадаги ирқий камситиш қанчалар қабиҳлигини, давлат ўзининг турфа хил миллатлар, ирқлар ва оқимлардан ташкил топган фуқаросини битта дошқозонда тоблашга муваффақ бўлолмаганини кўрсатди. 2011 йил ўзгартириш ясаш учун йирик сармоядорлар зўравонлигига қарши «Уолл-стритни босиб олинг» номли норозилик намойиши ортидан «Антифа» (антифашистик ҳаракат) каби янги ташкилотлар тузилди. Кўриниб турибдики, Америкадаги одамлар зўравонлик билан устларидан ҳукмронлик қилаётган ва молларини талаётган кимсалар Нью-Йоркдаги фонд биржасида ўтириб олган сармоядорлар эканини тушуниб етишди. Чунки АҚШдаги бойлар халқнинг 1 %ни ташкил қилади, аммо юрт бойликларидан 99 %га эгалик қилишади. Намойишчилар мана шуни таъкидлашди ва буни «Уолл-стритни босиб олинг» номли норозилик намойишлари орқали ифодалашди. Улар ирқчилик рамзларини буза бошлашди. Масалан, ирқчиликка қарши намойишларнинг авжи палласида 2020 йил 11 июнда АҚШдаги Миннесота штатининг Сент-Пол шаҳрида ўрнатилган италиялик денгиз саёҳатчиси Христофор Колумбнинг ҳайкалини ағдаришди.

Дарҳақиқат, такаббур-миллатчи америкалик полициячининг қора танли шахсни бўғиб ўлдириши АҚШ ва бутун дунёнинг ғазабини қўзғади. Ўз навбатида, бу нарса капиталистик тузум сабабли барча соҳада ўзларига нисбатан адолатсизлик қилинаётганига қарши бўлган одамларнинг ҳам қўзғалишига олиб келди. Ҳақиқатда, бу тузум жамиятнинг барча қатламларида айирмачиликни тан олади. У ирқий камситишни тан олгани каби, бойлар билан камбағаллар ўртасидаги синфий айримачиликка ҳам рухсат беради. Мана, бу тузумда бойлар ҳурмат билан муомала қилиниб, ҳар нарсада зўравонлик қилишяпти, камбағаллар эса фақат таҳқирланяпти ва эътиборга олинмаяпти. Одамлар миллатига қараб ажратилиб, тузумда бир хил кўрилмаяпти. Масалан, Америкада кўпчиликни ташкил қилувчи миллатлар бошқа миллатларни ўз назоратлари остига олиб, ўзларининг урф-одатлари, маданият ва қарашларини уларга зўрлаб тиқиштиришмоқда. Шунингдек, капиталистик тузум турли дин ва мазҳаб эгалари ўртасида дискриминациянинг ҳукмронлик қилишига ҳам рухсат беради. Масалан, Америкада ҳукмрон дин ёки мазҳаб вакиллари бошқа дин ёки мазҳаб вакилларига, хусусан, мусулмонларга нисбатан ҳақоратловчи муносабатда бўлади.

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо Америкада ирқчиликнинг ҳамон давом этаётганидан шикоят қилиб, ирқчилик «сурункали ва бизга сингиб кетган» иллат, деди. Жумладан, у бундай деди: «Инсонларнинг аксарияти бу ирқчиликни тўхтатиш жуда муҳим деб билади. Одамларни рангига қараб ўлдириш воқеликда бор нарса. Наҳотки, Американи шу буюк қилса? Мен бундай деб ўйламайман».

Маълумки, Британиянинг мустамлакаси остида бўлган бу юрт, илк Америка сифатида ташкил топган биринчи кундан бошлаб дискриминацияга асосланган давлат бўлди. Оқ танли европаликларга, айниқса инглиз-саксония протестантларга, оқ танли бойларга ҳамма-ҳамма соҳада кенг имтиёзлар берилган. Протестант бўлмаган муҳожир европаликлар эса, йигирманчи асрнинг бошларида ҳам дискриминацияга учраганлар. Шунингдек, Яқин Шарқ ва Осиёдан келган муҳожирлар дискриминацияга учрайдилар. Айниқса, улардан мусулмонлари ҳалигача шундай иллатнинг қурбонлари бўлмоқдалар. Қора танлиларга келсак, улар ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқлари йўқ қул бўлишган. 1863 йил бошида эмансипация ва қулликни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинса-да, бироқ қора танлиларга қуллардек муносабат сақланиб қолган… Улар бугунги кунимизгача тинимсиз таҳқирланиш, миллий камситилиш ва ёмон муомалани бошдан кечирмоқдалар. Таъкидлаш зарурки, Америка асил аҳолининг бош суяклари устига қурилган давлат. Дарҳақиқат, асл аҳоли ўз она ватанларида шафқатсиз қатли ом қилинганлар ва ўнлаб миллион қурбон берганлар. Қотил молбоқарлар эса, ўз қилмишлари билан фахрланиб, уни Голливуд фильмлари орқали тўғри қилиб кўрсатишга уринишади, гўё ерлик халқ қирғин этилишга маҳкум ваҳшийлар эмиш!

Ўзининг миллатчилиги, ирқчилиги ва димоғдорлиги билан Америка системасининг асл башарасини намоён этаётган президент Трамп миллий камситишга норозилик билдираётганларни бостириш учун армияни сафарбар қилишни талаб қилди. Буни у исён тўғрисидаги қонунни татбиқ қилиш орқали амалга оширмоқчи бўлди. Чунки у намойишчиларга исёнчилар, деб қаради. Аммо 2020 йил 3 июнда АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер Трампнинг бу ниятига қарши чиқиб, «исён тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватламаслиги»ни билдирди ҳамда қора танли Флойдни ўлдирилишини «даҳшатли жиноят ва Америкадаги реал миллатчилик», деб атади.

Мудом америкаликлар капиталистик мафкурага эътиқод қилар эканлар, бундай ирқчиликдан асло қутулолмайдилар. Халос бўлиш учун Исломни қабул қилишдан ўзга чоралари йўқ. Чунки Ислом инсонларни ажратмайди ва буни қатъий ҳаром қилган. Дарҳақиқат, Ислом давлати Аллоҳдан тақво қилиш асосига қурилди. Бу ҳар бир инсон баробардир, оқ танли билан қора танли ўртаси ажратилмайди, деган маънодаги тақводир. Исломдаги сиёсий етакчилик турли миллат, ранг ва ирқлардан иборат барча халқларни битта дошқозонда қайнатиши билан ягона муваффақиятли етакчиликка айланган. Аллоҳнинг изни ила, қайтадан рошид Халифалик барпо этилганда, худди мозийда бўлгани каби яна ушбу муваффақият амалга ошади, балки ундан ҳам кўпроқ амалга ошади.

Машҳур америкалик муфаккир Ноам Хомский ўз юртидаги вазиятни бундай ифодалади: «Қўшма Штатлар ҳалокатга қараб кетмоқда. Бунинг сабаби АҚШда коронавирусга қарши курашда федерал стратегия етишмайди, ҳамма тиббий суғурта билан таъминланмаган, шу билан бир қаторда, бу юрт иқлим ўзгаришининг жиддийлигини ҳам тан олмайди». Хомский ўз юртини коронавирусдан энг кўп зарар кўрганлиги сабабини изчил бошқарувнинг етишмаслиги билан боғлаб, бундай деди: «Оқ уйни бир социопат ва параноик кимса бошқаряпти… Уни ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш ва сайловда ғолиб чиқишдан бошқа нарса қизиқтирмайди. Шундан келиб чиқиб, у йирик бойликлар ва машҳур иш таъминловчилардан иборат базасини сақлаш билан овора». Яна бундай деди: «Бу эпидемиядан жуда қиммат нархда чиқиб кетамиз. Бироқ бу икки қутбдаги муз қатламларининг эришидан, денгиз сатҳининг кўтарилишидан ва иқлим ўзгаришининг бошқа салбий оқибатларидан асло қутулолмаймиз. Нима қилишимиз керак?! Ҳар бир мамлакат бирор нарса қилади. Лекин бу етарли эмас. Қўшма Штатлар эса, ўз навбатида, фалокат оқибатларини камайтирадиган дастур ва қонунлар ҳужжатларини бекор қилиб, тубсизликка тезда олиб борадиган ишларни қилиш билан банд». Кейин қўшимча қилди: «Аҳвол шу. Аммо буни ўзгартириш мумкин. Ҳамон курашни давом эттираётган глобал кучлар бор. Савол – бу кучларнинг келажакда кризисдан қай йўл билан чиқишни билишларида. Бу эса, олам тақдирини ҳал қиладиган масаладир». (Франс-Пресс, 2020 йил 25 май).

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here