Малайларнинг жонбозликларига сабаб расмий мансаб кетидан қувиш ва мол-дунё фитнасидир

379
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Малайларнинг жонбозликларига сабаб расмий мансаб кетидан қувиш ва мол-дунё фитнасидир

Доктор Муҳаммад Жилоний қаламига мансуб

Абу-Даби ва Баҳрайн ҳукмдорларининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга жонбозлик кўрсатишаётгани ҳайрон қоладиган иш эмас. Тез кунда Уммон, Саудия, Судан, Чад ва бошқа юртлар ҳукмдорлари ҳам шу йўлда ўпкаларини чўпга илиб, охири тарихда унут бўлиб кетишлари ҳам табиий. Британия, Франция ва уларнинг иттифоқчилари мусулмон юртларини мустамлака қилишгач ҳамда Усмоний Халифалик давлати ағдарилишидан олдин ва кейин мусулмонлар тепасида малайлар балоси пайдо бўлди. Ушбу араб, турк ва форс малайлари ўз иродалари ва кучларини шу мустамлакачи давлатларга гаров қилиб, ўшаларнинг исломий юртларга қарши тузган режалари ва тадбирларини бажарадиган бўлишди.

Британия билан Франция, кейинроқ АҚШ давлатлари малайлар касб қилиш ва уларнинг иродаларини гаровга олишда икки воситани қўллашди. Ҳукмдорларни кўзини қамаштириб, уларни оловга ўзини отгандек жонбозлик кўрсатишга ундайдиган ушбу икки воситанинг бири расмий мансаб кетидан қувиш бўлса, иккинчиси мол-давлат фитнасидир.

Халифалик давлатини мағлуб қилиш ва ағдариш учун Британиянинг илк қўллаган воситаси расмий мансаб бўлди. У Шариф Ҳусайн билан ўғли Файсалга ва Абдулазиз ибн Саудга ўзларини урадиган олов ёқди. Яъни, инглизлар Шариф Ҳусайнга Усмоний султонлик ўрнига Машриқда, араб юртларида халифа бўлиш, ўғилларини амирлик вазифасига тайинлаш имкониятини таклиф қилишди. Бир вақтнинг ўзида, Абдулазиз ибн Саудни ҳам маблағ ва қурол билан таъминлаб, Наждга, кейинчалик Ҳижозга ўз нуфузини ёйишига имконият яратиб беришди. Шариф Ҳусайн ва ундан кейин ўғиллари Британия берган ваъдага ишониб, унинг ортидан қувишга тушишди. Аммо ҳалигача улардан Британия ўз манфаати йўлида тайёр улов сифатида фойдаланиб келмоқда. Масалан, Шариф Ҳусайн инглизлар берган расмий ваъдалардан бирортасига эришолгани йўқ. Инглизлар французлар билан иттифоқ қилиб, ўғли Файсални Суриядан чиқаришди. У Ироққа қочиб келди. Кейин уларнинг қироллиги Ироқда 1958 йилда тугатилди. Абдуллоҳ ибн Ҳусайнга келсак, Британия унга Иордания шарқида «муваққат» амирлик барпо қилиб берди. Аммо давлат потенциалларини тортиб олиб, шу орқали Абдуллоҳ ва ундан кейин келадиган амирларни тиканли расмий қопқонда ушлаб турди. Улар ҳеч қаёққа қимирлашолмади. Чунки қимирлашса тикан санчилади. Ниҳоят, Британия Абдуллоҳни ўзининг қопқонидан чиқиб Американинг қопқонига илиниб қолишидан қўрқиб, уни суиқасд уюштириб йўқ қилди. Ибн Сауд эса, ўз оиласи билан инглизлар қўлида асирликда яшади. Чунки, уларга сиёсий валинеъматлик қилган ҳам, Нажд ва Ҳижозда нуфузларини ёйган ҳам Британия эди.

Туркияда Британия Мустафо Камолнинг истак-иродасини гаровга олди. Ўшанда у энг олий расмий мартабага етишишга ҳаракат қилиб, Британия қўйган расмий мансаб тузоғига илинди. Зеро, Мустафо Камолни иккита ҳис ўзига тортар эди. Бири Туркияни бошқариш натижасида пайдо бўлган буюклик ҳисси бўлса, иккинчиси инглизларнинг гаровига тушган хорлик ҳисси. Зотан, бу борада у ҳам Файсал, Шариф ва Ибн Сауддан фарқ қилмасди.

Шундай қилиб, демак, бу малайлар инглизлар ва америкаликларнинг ваколатхоналарига ўнлаб, балки юзлаб марта ўзларини урадиган бўлишди ва буни азбаройи биринчи тоифадаги расман малай ҳукмдорга айланиш мақсадида шундай қилишди. Британия ва Америка учун малайлар касб қиладиган маълум уялар пайдо бўлди. У ерларга энг юқори мартабадаги расмий мансабга учиб фитналанган малайлар қатнайдиган бўлишди. АҚШ Марказий Разведка Бюроси агенти Майлз Коупленд ўзининг «Миллатлар ўйини» ва «Ўйин ва ўйинчилар» номли китобларида Британия билан Америка малайлар овлаш ва тузоққа тушириш билан шуғулланишгани, бунинг учун алоҳида уялар бўлгани ҳақида ёзган. Дарвешлар рақс тушадиган заллар ушбу уяларнинг энг ғалатиси бўлган бўлса керак. Бунга Мисрдаги дарвешлар ижро этадиган масканлар ҳамда Байрут ва Дамашқдаги салонлар мисол бўлади.

Расмий малайларининг интилишлари инқилоблар даражасига етди. Бу инқилобларга эски малайга қарши янги малай етакчилик қилди. Мисол учун, Сурияда ҳатто малайлар қўли билан ҳарбий тўнтариш бўлди ва бунинг амалга ошиши учун бир ҳафтадан кам вақт кетди. Шундай қилиб, бутун мусулмон юртларидаги аҳвол шу даражага етдики, юқори даражадаги расмий раҳбарият Британия ёки АҚШ ёхуд баъзан Франциянинг сиёсий гаровига айланди. Бу юртлардаги сиёсий элита расмий мансаб ортидан қувиш касаллигига чалинишди, ҳар бир малай ҳокимиятдаги юқори лавозимга етишни тоқатсизлик билан интизор кутадиган бўлиб қолди! Улардан қай бири давлат президенти ёки қироли бўлганда ҳатто ўз отаси ёки укасини ҳам аямайдиган, азбаройи малайлик ва тобелик гуноҳи билан топган мансабини сақлаб қолиш учун тобора ҳаловати бузилаверадиган бўлиб қолди.

Кейин исломий юртларга Америка оғирлигини солиб, Британия ва Франциянинг нуфузи ўрнига жойлашишга ҳаракат қила бошлагач, у расмий мансаб бедорлигига мол-дунё ортидан қувишни ҳам қўшди. Шу орқали малайни тузоққа илинтирадиган, керак бўлмай қолганда улоқтириб ундан қутуладиган бўлди. Шунинг учун Америка Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Фонди ва жаҳон молия ташкилотларига ўз нуфузи ва ҳукмронлигини ўрнатиб, улардан давлатларни қарз ботқоғига ғарқ қилишда фойдаланди. Ҳатто Америка бу қарзларни малайларнинг шахсий ҳисоб варақаларидаги пуллар билан ёпишга уринадиган бўлди. Яна бир томондан, шу малайлари раҳбарлик қилувчи ҳар бир давлатни шу даражада даҳшатли қарзга ботирдики, ё уни тўлай олмайди, ёки бойликларидан ўзи фойдаланолмайди, аксинча, ҳамма бойликлари Американинг молия ташкилотларига гаров бўлиб қолди. Мабодо малай хўжайини Америкага хизмат қилгиси келмай қолса, бу муаммодан қутулишнинг осонгина йўли топилди. Яъни, малай ҳам, унинг давлати ҳам тўлолмайдиган ушбу қарзни Америка дарҳол талаб қиладиган бўлди… Натижада, улар Америкага яна хизмат қилишни давом эттиришга мажбур бўлишади. Қачон малайи керак бўлмай қолса, Америка унинг ҳар бир молини мусодара қилади-қўяди… У ўзимнинг мулким ва унга ўзим ҳукмронман, деб ўйлаган молидан ажраб қолаверади. Бунга мисол қиладиган бўлсак, Эрон шоҳи тахтдан қувилганда у ўз ҳукмронлиги даврида йиғиб АҚШ банкларига жойлаган бойликларидан ҳатто бир қисмини ҳам ололмади, фақат бошпана сўраб ялинишдан бошқа иложи қолмади! 2011 йилги қўзғолон Ҳусни Муборакни ағдарганда ҳам, қачонлардир у ўзимнинг мулким, ўз тасарруфим остида, деб ҳисоблаб келган миллиардларига мутлақо эга чиқолмай қолди. Муборак ҳам бу мол-давлат фитнаси тузоғига илиниб, малайлик ва тобелик доирасидан чиқмай қолди. Зайнулобидин ибн Али ҳам Муборакнинг аҳволига тушди. У ҳам ўзининг мол-давлатим, деб билган нарсаларини бир фитнадан бошқа нарса эмаслигини, 2011 йилги қўзғолонда қўлидан кетиб, ҳавога учиб кетганини гувоҳи бўлди.

Иккинчи услубга, яъни мол-дунё фитнасига келсак, бу нефть моли билан боғлиқ. Дарҳақиқат, Америка нефть молидан улкан тузоқ қўйиб, Форс Кўрфази давлатлари, Саудия ва нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ҳукмдорларини илинтирди. Бу ҳукмдорлар ўзларини йирик бойликка эгамиз, истаганимизча ишлатамиз, деб ўйлашганди. Бироқ аслида, Америка 1973 йил нефть баррели нархини кўтарганда уни ҳақиқий нархга, яъни, олтин нархига параллел қилиб кўтарди. Шунда нефть ишлаб чиқарувчи ҳукмдорлар айни фитнага алданиб, молларимиз ҳақиқий суратда ошмоқда, деб хаёл қилишди. Аммо аслида, молларнинг рақамлари ошди холос, қиймати эса, мутлақо ошгани йўқ! Америка нефть нархини долларга ҳамда нефтнинг молиявий қийматини доллар эвазига сотиб олишга боғлаб қўйди. Америка долларни нефтга бўлган боғлиқлигини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарган пайтда эса, нефтдан келадиган миллиардлаб долларлар 2020 йил 20 апрелда бўлгани каби нолдан пастга тушиб кетди. Шубҳасиз, нефть ҳукмдорлари ва амирлари шуни яхши билишяптики, нефть ва доллар ўртасидаги алоқага тааллуқли ёки олтин нархига алоқали биттагина сиёсий қарор чиқарилса, бас, қўлларидаги нефть маблағлари ҳавога учиб кетиши турган гап. Афтидан, уларни малайликка ва фитналанишга бунчалар даражада ботиб кетишларига ундаётган нарса миллиардлаб нефть долларларининг мавжудлиги билан  боғлиқ молиявий иллюзия бўлса керак.

Шундай қилиб, мол-давлат иллюзияси ҳукмдорларнинг малайлик тузоғига тушишларига сабаб бўлди. Ушбу малай ҳукмдор аввалда камбағал бўлган, кейин эса, унга қарз, ёрдам ва бошқа пуллар тўкиб берилган бўлиб, фақат иллюзиядан иборат бўлган бу пулларни ўзининг ҳақиқий маънодаги мулким, деб ўйлаб қолган бўладими ёки бу малай ҳукмдор нефтларининг нархи кўтарилиб, бу нарх мустамлакачи хўжайинининг истагига гаров эканини билган нефть амирларидан бўладими, бундан қатъий назар, уларнинг барчаси шу фитна билан малайлик қопқонига тушишди.

Шунингдек, АҚШ, Британия разведка идоралари ва уялари орқали расмий мансаб кетидан қувиш ёки ҳукмронлик ва раҳбарликка муккасидан кетиш ҳукмдорларни жонбозлик кўрсатишга ва малайлик ботқоғига ботишга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун улар айни қилмишлари билан юртни вайрон, фуқарони хароб қилишяпти, уларнинг тақдирига панжа орасидан қарашяпти. Оқибатда, Аллоҳ Таоло сифатлагандек, бу малайларнинг аҳволи ҳам қоп-қоронғи зулматда яшовчи кофирларнинг аҳволига ўхшаб қолди:

أَوْ كَظُلُمَاتٍ فِي بَحْرٍ لُّجِّيٍّ يَغْشَاهُ مَوْجٌ مِّن فَوْقِهِ مَوْجٌ مِّن فَوْقِهِ سَحَابٌ ظُلُمَاتٌ بَعْضُهَا فَوْقَ بَعْضٍ إِذَا أَخْرَجَ يَدَهُ لَمْ يَكَدْ يَرَاهَا وَمَن لَّمْ يَجْعَلِ اللَّهُ لَهُ نُوراً فَمَا لَهُ مِن نُّورٍ

«Ёки (кофирларнинг қилган амаллари) устма-уст тўлқин ва унинг ҳам устида (қора) булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. (Улар) устма-уст зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб (қараса) кўришга яқин бўлмас. Аллоҳ кимга нур (имон) бермаса, бас унинг (учун) ҳеч қандай нур бўлмас» [40]

Роя газетасининг 2020 йил 7 октябр чоршанба кунги 307-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here