Ҳақиқий ўзгариш мустамлакачи кофир Ғарбни юртларимиздан қувиб солинмагунча асло рўёбга чиқмайди

501
0

Ҳақиқий ўзгариш мустамлакачи кофир Ғарбни юртларимиздан қувиб солинмагунча асло рўёбга чиқмайди

Судан ҳукумати аввалги режим йўлидан бориб, 2020 йил бюджетини юртдаги оддий халқ ҳамёнидан молиялаштиришга ўтди. Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда йиғилиши ортидан Ахборот вазири 2020 йил бюджетини муҳокама қилингани тўғрисида баёнот бериб, «бензин ва газдан қўллаб-қувватловни босқичма-босқич бекор қилишга бюджет томонидан қарор қилган»ини маълум қилди.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими ўз баёнотида бюджет рақамларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Юрт бошдан кечираётган қашшоқлик ва зулмнинг қанчалар даражада эканини кўрсатиб турган ушбу бюджетдаги рақамлар ҳақиқатдир. Ушбу ҳақиқат инсонни ҳурмат қиладиган ва ундан зулм, қашшоқликни бартараф этадиган мабдаий мафкура асосида муаммоларни ҳал қилиш лозимлигини кўрсатмоқда. Шубҳасиз, бундай ечим Исломни тўла татбиқ қилиб, инсонлар ҳамёнига ҳаргиз қўл чўзмайдиган ғамхўр давлат соясида амалга ошади». Баёнотда яна шундай қўшимча қилинади:

«Бундай даҳшатли қимматчиликнинг асосий сабаби солиқлар ва божхона тўловларидир. Чунки бу нарса инсонлар молини ноҳақ ейиш бўлиб, шаръан ҳаром ҳисобланади. Қўллаб-қувватлов, деган нарсанинг қандайлигини изоҳлаб турган бу рақамларга келсак, шубҳасиз, молия вазири ва унинг ҳукумати билиб қўйишсинки, айни қўллаб-қувватлов моли уларнинг уйидаги ёки ота-оналарининг уйидаги мол эмас. Балки у фуқаронинг моли бўлиб, аслида, уларнинг ишларини бошқариш йўлларига сарфланмоғи лозим». Баёнотда қуйидагилар таъкидланди:

«Муваққат ҳукумат юрт иқтисодиёти муаммоларини капиталистик система доирасидан ташқарида ҳал қилиш лозимлиги ҳақида ўйламади, бундай мафкура унда умуман йўқ эди. Шунинг учун эски режим мафкурасининг давомчиси ўлароқ, бу ҳукумат ҳам ечимни кризис чакалакзорларидан изламоқда ва бунда Халқаро Валюта Фонди кўрсатмаларига тўла амал қилмоқда!». Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ўзининг матбуот баёнотини қуйидаги сўзлар билан тамомлади:

«Ҳақиқий ўзгариш мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг ташкилотларини ўлкаларимиздан қувиб солинмагунча асло рўёбга чиқмайди. Бунинг учун аввало, халқаро ташкилот ва элчихоналар томонидан бошқарилаётган анави ҳукмдорларни фош этмоқ даркор. Шубҳасиз, биз ўзининг эр кишилари, аёллари ва бойликлари билан бадавлат Умматмиз. Бундан ташқари, биз исломий фикрларимиз билан ва шаръий қонунчилик хазинамиз билан ҳамма умматлардан боймиз. Чунки бу фикрлар ва шаръий қонунчилик манбаи ваҳидир. Шунинг учун ҳам биз мусулмонларни мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг ташкилотларию қонунларидан озод этадиган, Ғарбга ялинмасдан ўз энергиясидан оқилона фойдаланадиган мабдаий давлатни барпо этишга қодирмиз. Шундай экан, сизларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилишга даъват этамиз. Чунки ҳақиқий ўзгариш ва ривожланишга фақат ушбу давлат кафилдир.

Роя газетасининг 2020 йил 8 январ чоршанба кунги 268-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here