Мисрда янги қўзғалиш ва ҳаракат бошланди – Аллоҳнинг изни ила – унинг келажаги ҳам бўлади

341
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мисрда янги қўзғалиш ва ҳаракат бошланди – Аллоҳнинг изни ила – унинг келажаги ҳам бўлади

Шу кунларда Миср янги ўзгартириш қўзғолонига гувоҳ бўлмоқда. Ҳеч қандай уюштиришсиз ўз-ўзидан келиб чиқиб, юртнинг шимолидан то жанубигача чўзилган ушбу ҳаракат кимнингдир чақириғи билан бошланмади. Балки у одамлар қалбидаги яширин ғазабнинг табиий натижаси бўлди. Чунки режимнинг ҳалокатли сиёсатлари ва қарорларини, айниқса, «ноқонуний ва вазиятга тўғри келмайди», деган даъво билан масжидлар ва уй-жойларни бузиш тўғрисида яқинда чиқарган қарорини ижро қилишда қаттиққўллик қилиши одамлар қалбидаги ғазабни портлатди.

Бузиш тўғрисидаги ушбу қарори балоси Ал-Жазира телеканалини ҳам, мухолафат каналларини ҳам томоша қилмайдиган, фақат ҳукуматнинг расмий телевидениеси ва ахборотларини кўрадиган тоифадаги инсонларга ҳам етди. Аммо ҳодиса тўлқини кучайгач, бу тоифадаги инсонлар ҳам ҳукуматнинг ёлғончилигини, агар аввал англамаган бўлса, энди англамоқдалар. Унинг қарорларининг барча инсонларни қутулиб бўлмас реал кризисга тиқаётганини ўз кўзлари билан кўришяпти. Ҳатто ҳукуматнинг «бу намойишлар ортида Ихвон турибди», деган иддао ҳам уларни чалғитолмаяпти. Чунки кўчадаги одамлар Ихвондан майдонга чиқишни талаб қилмоқдалар. Масалан, разведка манбаларидан сизиб чиққан хабарда Ихвоннинг намойишга чиқмагани, унда иштирок этишдан қўрқаётгани айтилди.

Ҳатто айни ҳодисадан ҳукуматнинг ахборот воситалари ҳам қасддан кўз юмишга уринди, худди январ қўзғолони бошланишида қилгани каби. Бу уринишдан кўриниб турибдики, ҳукумат зоҳирда бўлса ҳам ўзининг айрим қарорларидан воз кечмоқда, намойишчилардаги ғазаб оловини ўчириш мақсадида уларнинг ижросини кейинга сурмоқда. Бироқ уйлари бузилган ҳамда масжидлар ёпилганига, ўз меҳнатлари билан қурилган масжидларнинг бузилганига гувоҳ бўлган одамлар ғазабини қандай сўндира олади. Шунинг учун ҳам Миср аҳли кўчага «ла илаҳа иллаллоҳ, Сисий адуввулоҳ (Аллоҳнинг душмани)», дея ҳайқириб чиқди. Ёш йигитчаларнинг шаҳарда осилган Сисий портретини парчалаб ташлаётганларини кўрдик. Бу эса, одамларнинг Сисий режимидан қанчалик нафратланишлари ифодасидир. Чунки бу режим уларга, масалалари ва муаммоларига нисбатан шафқатсиз равишда темир таёқлар билан муомала қиляпти. Ўзининг қарорларига, ҳатто бошларига ёғдираётган балоларига қарши чиққан ҳар бир кишидан ўч оляпти, репрессия машинам билан уларнинг қалбига қўрқув соламан, деб ўйлаяпти. Бироқ Мисрдаги бу ишларни ҳалокатли, дейиш мумкин ёки муқаррар ҳалокатни келтириб чиқариши, бунинг оқибатида сиёсий бўшлиқ келиб чиқиши турган гап. Чунки халқ режимнинг ҳеч қандай ечимига рози бўлмаяпти, аксинча, режим гумашталари қўлида хорлангани сари халқ янада кўпроқ талаблар қўйиши кутилмоқда. Улар режимнинг ваъдалари ёлғон эканига, халқ ҳаракатидан қўрққанлиги учунгина ортга тисарилганига ишонмоқдалар. Агар одамлар ортга чекингудек бўлсалар, режим уларга асло раҳм қилмаслигини – чунки буни тажрибадан ўтказишган – аксинча ўзининг ҳалокатли қарорларини янада кўпайтиражагини яхши билмоқдалар. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай таъмирлаш-ямаш бўлмаслиги керак, чунки кийим чириб бўлди, унга ямоқ солишнинг иложи йўқ, албатта ўзгартириш керак. Тузумни таъмирлаш ва ямашга бўлган ҳар қандай уриниш фойда бермайди. Фойда бермайдигина эмас, ҳатто оқибати аввалгидан ҳам ёмон бўлади. Агар вазият ҳам, уларнинг қўзғолонлари ҳам йиллаб ўзгаришсиз давом этаверадиган бўлса, кул остида чўғ сақланиб қолаверади, бир кун аланга олиб, уларнинг қўлларини куйдириши, кейин кийимларига илашиши турган гап!

Биз чирик кийим, деганда капитализм тузумини назарда тутяпмиз. Чунки ўнлаб йиллардан бери Мисрда шу тузум ҳукмрон бўлиб, ҳўлу қуруқни баробар ёқди, юрт аҳлига ҳеч нарса қолдирмади. Билъакс, уларга оғирлиги билан тинкаларини қуритувчи қарзлар олиб келди. Бу тузумда муаммолар ечими ва муолажаси ҳам йўқ, аксинча, юрт бошдан кечираётган қашшоқлик, очлик ва касаллик муаммоларининг бош сабабчиси шу капитализмининг ўзидир. Энди бўлса, бу солиқчи режим давлат бўйнидаги риболи қарзларнинг тани ва процентини тўлаш учун инсонлар бор будларини ҳам тортиб олишдан бошқа чора тополмаяпти. Бироқ, бундан ҳам ғалати-ғайритабиий жойи, режим Ғарб компанияларининг йирик лойиҳаларига харажатлар қилиб, бунинг юкини халқнинг елкасига юкламоқда.

Халқнинг бундай қўзғалиши биринчи марта бўлаётгани йўқ ва мудом ҳокимият тепасида капитализм ва унинг қўғирчоқлари тураверар экан, бу охирги қўзғолон ҳам бўлмайди, давом этаверади. Чунки капиталистларнинг бўлиши билан кризислар сақланиб қолаверади, янада мураккаблашаверади. Халқнинг сабр косаси тўлди, энди ёлғон ваъдаларга, бойликлари ва пешона тери билан топган нарсаларининг тинимсиз ўмарилишига тоқат қилолмайди. Шунинг учун ушбу қўзғалиш давом этади ва унинг келажаги ҳам бўлади. Гарчи унинг қўлида ҳазоратга оид керакли лойиҳа ҳамда айни режим альтернативаси бўлмаса-да, аммо англаб етиш босқичларини босиб ўтиб, ниҳоят нажот йўлини топади, ҳақиқий ва ягона альтернативани қўлига олади.

Миср муаммоларининг ечими жуда енгил. У ўзидаги юртга жон киритиб, обод этишга яроқли бойликлари, ресурслари, энергетика ва бепоён майдони билан ҳатто йирик давлатга айланишга –дунёнинг биринчи давлати бўлмаса агар – ярайди. Лекин мудом капитализм ва унинг ҳукмрон малайларию генерал тўдалари бор экан, бу амалга ошмайди. Бу малай ҳукмдорлар ва генералларнинг муҳим вазифаси Миср ва минтақа бойликларини Ғарбга топшириб, унинг манфаатларини ҳимоя қилишдир, бунинг йўлида азбаройи ҳокимиятда қолиш учун ҳар қандай қилмишдан тап тортишмаяпти. Шундай экан, ҳар қандай ўзгариш ясаш учун албатта капиталистик тузум ва унинг малайларию бошқа башаралари тубдан йўқ қилиниши керак, бу тузумнинг альтернатив лойиҳаси юрт бойликларини қандай идора қилишни ва ундан қандай бойликлар ишлаб чиқаришни, уни одамлар ўртасида қандай тақсимлаш лозимлигини аниқ тасвирлаб берувчи лойиҳа бўлиши шарт.

Инсонлар муҳтож бўлаётган ҳақиқий алътернатива тўла кенг қамровда татбиқ этилувчи Исломдир. Ваҳоланки, у инсонларнинг қўлида бўлиб, фақат уни олишолмаяпти, холос. Ёлғиз Ислом инсонларни тузум томонидан поймол этилган шаънини ҳимоя қилади, ёлғиз Ислом Мисрнинг барча муаммоларини ҳал қилиб, бойликларини муҳофаза этади. Чунки бу Пайғамбаримиз ﷺга нозил бўлган Ислом тузумидир ва унинг учун етишмаётган нарса Кинона армиясидаги холис ростгўй ҳарбийларнинг нусрати қолди. Ушбу нусрат билан холис онгли инсонлар зудлик билан Исломни татбиқ қилишга, инсонлар ишларини бошқаришга ва манфаатларини ҳимоя қилишга муваффақ бўладилар.

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Сиз Уммат қўзғолонига гувоҳ бўлмоқдасиз. У то Ислом байроғи ҳилпираганини, давлатининг барпо бўлганини ва шариатининг татбиқ этилаётганини кўрмагунча тинчимайди. Бас, бирламчи вазифангизни белгилаб олинг ва кимлар томонга ўтишингизга қаранг: Умматингиз ва динингиз тарафигами ёки Умматингиз ва юртингизни сотган, динингизга душманлик қилиб, масжидларингизу уй-жойларингизни бузаётган хоинлар тарафигами?! Ўлим келиб, ҳисоб бошланса улар сизга ёрдам беролмайдилар, балки сиздан тонадилар:

إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الأَسْبَابُ * وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ

«У кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар» [Бақара 166-167]

Сизга режим бераётган маошлар, бойликлар ва ваколатлар унинг жиноятларига сукут қилишингиз учун берилган мисоли бир порадир. Аммо бу маошу бойлик ва ваколатларнинг барчаси сизга Ислом ўзининг давлатида берадиган ҳаққингиз олдида арзимайди. Шундай бўлгач, ҳаққингизни ҳаромдан олманг ва нонингизни Кинона юртидаги мазлум аҳлингиз қонига буламанг. То Умматингиз ва динингиз томонига ўтиб, уни татбиқ қилиш учун холис фаолият қилаётганларга нусрат бергунингизча ҳаргиз нажот топмайсиз. Нусратки, унда Аллоҳ калимаси олий бўлади, у билан Аллоҳнинг мағфирати умид қилинади. Шояд, У сиздан қабул айлаб, сизнинг қўлингиз билан давлат барпо бўлиши учун йўлларни очиб берса. Ана шунда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида Ислом ва унинг аҳли азиз бўлади.

Аллоҳим, ушбу давлатимизни тезлаштир, Мисрни унинг марказига айлантир, бизни унинг қўшинларидан ва шоҳидларидан қил.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

Роя газетасининг 2020 йил 30 сентябр чоршанба кунги 306-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here