بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Нормаллаштириш ҳам, тан олиш ҳам ҳеч фарқсиз хиёнатдир
Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб
Лисонул араб луғатида «الطبع» сўзига бундай маъно берилган: الطبع» хислатдир, инсондаги мавжуд табиатдир, طَبّعَه дегани уни табиатига жойлади, табиатлантирди демакдир». «التطبيع нормаллаштириш»нинг истилоҳий маъноси ҳам луғавий маънодан кўп фарқ қилмайди: бир-бири билан душманлашаётган икки тараф ўртасида алоқаларни қайтадан табиий ҳолига қайтариш, яъни, кураш ва душманлик олови ўчадиган ҳолга келтиришни англатади. Бу шариатда дўстлашиш ўлароқ қабул қилинмоқда. Чунки «التطبيع»нинг маъноларидан бири дўст тутишдир. Аллоҳ Таоло бундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Ушбу оят тафсирида Ибн Касир бундай дейди: «Аллоҳ Таоло ўзининг мўмин бандаларини яҳудий ва насронийларни дўст тутишдан қайтармоқда. Чунки улар Ислом ва унинг аҳлининг душмани бўлиб, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Кейин уларнинг бир-бирлари билан дўст эканини хабар бергач, шундай қилган кимсаларни таҳдид қилиб, «وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас», демоқда.
Яҳудий вужудини дўст тутишнинг маъноси қуйидагиларни англатади:
- Яҳудий вужудини Фаластин ерида бўлишга қонунан ва шаръан ҳаққи бор, деб ишониш, бу вужуд учун Фаластиннинг бир қисми ёки аксар қисмидан воз кечиш ҳамда камида 1948 йил босиб олган ерларни (бу Фаластин ерларининг 80 %ини ташкил қилади) қайтариб беришни талаб қилмасликдир. Яъни «Тинчлик эвазига ер», деган формулага мувофиқ эмас, балки «Тинчлик эвазига тинчлик», деган формулага мувофиқ босиб олинган ерларнинг бир қаричини ҳам қайтаришни талаб қилмасликдир. Маълумки, бу икки формулада ҳам ердан хоинларча воз кечиш маъноси ётибди.
- Бу вужуд билан доимий сулҳ тузиш. Бу эса, уруш ҳолатини тугатиб, ҳар қандай жанг оловини ўчиришни англатади.
- Яҳудий вужуди билан бойкот ҳолатини тугатиш ҳамда унга очиқлик кўрсатиш. Очиқлик кўрсатиш, деганда дипломатик алоқаларни ўрнатиш, элчихоналарни аккредитация қилиш, маданий, иқтисодий, тижорий, илмий-маърифий, спорт ва бошқа соҳаларда муносабатлар ўрнатиш тушунилади.
- Яҳудий вужуди товарларига араб давлатлари бозорларини очиб бериб, бу вужудга йирик сармоялар кириб келишига йўл очиш.
- Яҳудий вужудига ҳаво йўллари ва портлардан эмин-эркин фойдаланишига имконият яратиш.
- Яҳудий вужудига қарши жанг қилмоқчи бўлган ва унга қарши чиққан ҳар қандай шахс, жамоа ёки давлатни бундай қилишига йўл қўймаслик.
- Умматдаги жиҳод мафкурасига қарши кураш.
- «Терроризм»га қарши кураш дастаги остида Исломий жамоа ёки уюшмаларга қарши яҳудий вужуди билан стратегик иттифоқ тузиш ва биргаликда ҳар хил ташкилотлар таъсис этиш.
Яҳудий вужудини дўст тутиш мана шундай маъноларни англатади. Биз буларни диққат билан ўрганиш натижасида шунга гувоҳ бўлдикки, яҳудий вужудини тан олиш муносабатларни нормаллаштиришдан олдин бўлади. Чунки уларни тан олиш тайёрлов бўлса, нормаллаштириш натижадир. Бу иккиси хиёнат ва еру ҳуқуқлардан воз кечиш бўлиб, битта мақсадга олиб боради.
Яҳудий вужудини тан олиш ва у билан муносабатларни нормаллаштириш бошқа вужуд-давлатни тан олиш ва у билан муносабатларни нормаллаштиришдан фарқ қилади. Чунки бу вужуд Уммат учун муқаддас бўлган ерни босиб олди ва у ердаги барча халқларнинг ақидасига дахл қилди. Зотан, Фаластин Исро ва Мерож маскани бўлиб, муқаддас ердир, бошқа ерлардек эмас. У ер юзидаги барча мусулмонларникидир, ҳар бир мусулмоннинг у ерда ҳаққи ва насибаси бор. Унинг муқаддаслиги Макка ва Мадинанинг муқаддаслигидан фарқ қилмайди. Шунинг учун уни ҳимоя қилмоқ Макка ва Мадинани ҳимоя қилмоқ ҳисобланади, чунки уларнинг барчаси муқаддасликда ва ҳимояда биттадирлар.
Бошқа томондан, биров мусулмоннинг ҳар қандай нарсасини босиб-тортиб олса, унга қарши жанг қилиш шаръан фарз бўлади. Шундай бўлгач, мусулмоннинг ватанини босиб-тортиб олса нима бўлади?!
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло юртни босиб олган кимсалар билан ҳар қандай турдаги дўстликни ўрнатишни хоссатан ҳаром қилиб, бундай деган:
إنّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُم مِّن دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَن تَوَلَّوْهُمْ وَمَن يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
«Аллоҳ сизларни фақат динларингиз тўғрисида сизларга қарши жанг қилган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсалардан — улар билан дўстлашишларингиздан қайтарур. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидир» [Мумтаҳина 9]
Бу босқинчилар оддий бир қавм эмаслар, балки уларнинг қандайлиги ҳақида Қуръони Карим бундай деган:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا
«Имон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи кимсалар яҳудийлар ва мушриклар эканини кўрасиз» [Моида 82]
Демак, улар билан дўстлашиш қуръоний матнга очиқ зиддир. Уларнинг мурувват қилиш нималигини билмайдиган кимса эканини сифатлаб берган ҳам Қуръони Каримдир:
أَمْ لَهُمْ نَصِيبٌ مِنَ الْمُلْكِ فَإِذاً لَا يُؤْتُونَ النَّاسَ نَقِيراً
«Ёки уларнинг мол-мулклари борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирчалик мурувват қилмаган бўлур эдилар!» [Нисо 53]
Бу келтирганларимиз уларни дўст тутишнинг ҳаромлигига ҳамда уларни дўст тутган кимсалар бу дунёю охиратларини бой беришларига қўшимча далилдир.
Хулоса қилиш мумкинки, шу кунларда яҳудий вужудини дўст тутаётганлар ўзларига очиқ зиёндан бошқа нарсага эга бўлмайдилар, Аллоҳнинг раҳматидан қувилганлари қолади, холос. Бунга далил, мана Миср ва Иорданияда сулҳдан кейин нима бўлди, қолоқлик, қашшоқлик ва ҳамма соҳада ортга кетиш… янада кучайди.
Яҳудий вужудини эътироф этиш балонинг асоси ва иллатнинг асли бўлиб, муносабатларни нормаллаштиришга муқаддима бўлади. Шунинг учун Миср, Иордания, Фаластин режими билан Амирликлар ва Баҳрайн ўртасида заррача фарқ йўқ, буларнинг барчаси хоинликда баб-баробардирлар.
Роя газетаси сайтидан олинди