Ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари​ муҳокама қилинди

330
0

Ўзбек-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари​ муҳокама қилинди

 2020 йилнинг 24-27 август кунлари Тошкент шаҳрида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши ва ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.

 26 август куни Вазирлар Маҳкамасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

 Ҳукуматлар делегацияларининг 27 август куни бўлиб ўтган якуний музокаралари доирасида томонлар 2017-2020 йилларда икки мамлакат ишчи гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган давлат чегарасининг айрим нуқталарини белгилаш лойиҳасини тасдиқлаш ҳақида келишувга эришган. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида айрим ўтказиш пунктларини очиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

 Изоҳ: Тили, эътиқоди турли хил бўлган Европа давлатлари иттифоқ тузиш орқали ўзаро чегараларини очиб, мавжуд чегаралар ҳам шунчаки рамзий кўринишни касб этган бир вақтда тили, дини, урф-одат, анъаналари бир бўлган, бир бири билан қуда-анда, қариндош-уруғчилик ришталари билан чамбарчас боғлиқ бўлган Марказий Осиё давлатлари расмийлари, мустамлакачи кофир томонидан белгилаб берилган чегараларни аниқлаш  учун кетма-кет учрашув ва музокаралар олиб боришмоқда. Аниқланган чегарани эса тиконли сим тортиш, ўтиб бўлмас ҳандақлар қазиш орқали “мустаҳкамлаш” пайида юришипти. Асрла давомида ёнма-ён яшаган, мозори ва бозори бир бўлган оддий халқ эса бир қарич ер, сув учун бир-бири билан қирпичоқ бўлиб, ўзаро қурол қўллаш ҳолатига қадар етиб бормоқда. Аслида, бу раҳбарлар қардош халқлар ўртасидаги чегарани белгилаш ва ажратиш ўрнига мазкур сунъий чегараларни батамом йўқ қилиш ҳаракат қилишлари керак эди. Аммо, афсуски устимиздаги раҳбарлар бунинг учун ҳаракат қилиш тугул, ҳатто фикрлаб кўриш лаёқатига ҳам эга эмаслар. Бу ишни амалга ошириш учун уларда сиёсий ирода ҳам, сиёсий эрк ҳам мавжуд эмас. Бу раҳбарларнинг ягона дарди қандай қилиб бўлмасин ўз хожаларини рози қилиш ва эгаллаб турган курсиларни сақлаб қолишдан иборат холос.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here