Араб давлатлари Лигаси Фаластин масаласини йўқ қилиш уясидир

394
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Араб давлатлари Лигаси Фаластин масаласини йўқ қилиш уясидир

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 22 муҳаррам, милодий 2020 йил 10 сентябр пайшанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

«Чоршанба куни бир қатор араб давлатлари Фаластин давлати томонидан Араб давлатлари Лигасига тақдим этилган лойиҳани бекор қилишди. Бу яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича «Исроил»-Амирликлар ўртасидаги келишувга қарши лойиҳа эди».

Роя:

Буни қуйидагича изоҳлаймиз: Фаластин Озодлик Ташкилоти етакчилари ва Фаластин режими ҳақ сўзни эшитишдан қулоқларини беркитиб, араб давлатлари тинчлик ташаббуси, деган нарсани вайсашгани-вайсашган. Ваҳоланки, бу ташаббус яҳудийлар ва мустамлакачи кофир Ғарб олдида тиз чўкишдан, уларнинг Фаластин масаласини йўқ қилиш режаларидан кўз юмишдан ҳамда муборак Фаластин замини ва у ердаги мусулмонларнинг муқаддас даргоҳларидан воз кечишдан иборатдир, буни уларнинг ўзлари ҳам яхши билишади. Ҳатто Амирликлардек бир давлатча айни ташаббусга аралашиб, «тинчлик муқобилида ер принципи»ни «тинчлик муқобилида тинчлик принципи»га ўзгартирди… Лига бўлса, Амирликларнинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш келишувини юзаки бўлса ҳам қоралай олмади.

Демак, Фаластин Озодлик Ташкилоти билан унинг режимининг бундай хоинлик ташаббусини тинмай талаб қилишлари уларнинг ён бериш ва хоинликда ғайрат кўрсатаётганларини англатади. Агар ташкилот ва режимдагиларда муборак заминимизга нисбатан ҳам мана шу ғайратдан заррача бўлганда эди, ўша араб давлатлари ташаббусидан очиқ-ошкор воз кечишган, тил бириктирувнинг уяси ҳисобланган Араб давлатлари Лигасига аъзоликдан буткул чиқишган бўлур эдилар.

Роя газетасининг 2020 йил 16 сентябр чоршанба кунги 304-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here