Мисрда қурбонлар сони ортиб бормоқда.

590
0

01

27 июлга ўтар кечаси Миср пойтахтидаги Робиа ал-Адавия майдонида намоишчилар билан полиция кучлари ўртасидаги тўқнашувларда таҳминан 120 киши қурбон бўлган, жароҳат олганлари 4.5 минга яқин. Биродарлар ҳаракати бу ходисани “одамларни оммавий қирғин қилиш” деб атади. Воқеага гувоҳ бўлганлар маълумотларига кўра, тўқнашувлар чоғида майдонга яқин ерларда телефон алоқалари ўчирилиб қўйилган эди, интернет ишламаган, одамлар тез ёрдам пунктига қўнғироқ қилиб, рўй бераётган воқеа ҳақида маълум қила олишмаган.

Шанбага ўтар кечаси Мурси тарафдорлари 3 июлдан бери норозилик акцияларини ўтказаётган Робиа ал-Адавия ва Қоҳира давлат университети қошидаги ан-Нахда майдонлари тарафига қўшимча полиция бўлинмалари ва бронетехника ташланган эди.

Жума куни Александрия масжидларининг бирида исломчилар билан Мурсига қаршилар ўртасида юз берган бир неча соат давом этган тартибсизликларда етти киши қурбон бўлган. Аввалига полиция кучлари томонларни ажратишга муваффақ бўлган, бироқ, кейинроқ «биродарлар» гуруҳи масжид биносига кириб олиб, ҳеч кимни масжидга яқинлаштирмаган. Масжидга яқинлашмоқчи бўлган ҳар бир кишига қарата ўт оча бошлашган.

Шунингдек, қаршилар ва тарафдорлар ўртасида тўқнашувлар Гизеда, Ал-Мансур, Фаюма, Ғарбияда юз берган. Қисқа тўқнашувлар Шарм уш-Шайхда ҳам бўлиб ўтган. Лекин у ерда ўртага қабилалар оқсоқоллари аралашуви натижасида кескинлик даф қилинган. Миср жанубидаги Луқсорда қарама қарши тарафлар ўзаро муносабатларини ёнувчи суюқлик қуйилган идишлар, тошлар ва сочма ўқ ёрдамида ҳал қилишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here