Россия “устувор тартибга” асосан Қирғизистонга COVID-19га қарши ўз вакцинасини етказиб беришни кўриб чиқмоқда

476
0

Россия устувор тартибга асосан Қирғизистонга COVID-19га қарши ўз вакцинасини етказиб беришни кўриб чиқмоқда

 Россияда Қирғизистонга COVID-19га қарши вакцинани етказиб берилишига устуворлик тартибида кўрилади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков томонидан қабул қилинган Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук маълум қилди.

 Қирғизистон президенти матбуот хизмати Жээнбеков Россия томонидан вакцинани сўрагани ёки сўрамагани юзасидан тушунтириш бермади. 12 сентябр куни Жээнбеков “Биринчи радио”га берган интервьюсида, Қирғизистонга Россия вакцинасини олиб келиш “жуда ҳам муҳим”лигини айтган эди, чунки коронавирус инфекцияси ҳамон инсониятга таҳдид солишда давом этмоқда. Унинг таъкидлашича, икки мамлакатнинг тегишли идоралари вакцинани Қирғизистонга етказиб бериш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

 Изоҳ: 11 август куни Россия президенти Владимир Путин жаҳонда биринчилардан бўлиб Россияда COVID-19га қарши вакцина рўйхатдан ўтгани ҳақида баёнот берган эди. Препарат “Спутник V” деган ном олди. Бироқ, дунёдаги соғлиқни сақлаш соҳаси олимлари ва тиббиёт мутахассислари Россия президенти Владимир Путиннинг Россия илк коронавирус вакцинасини яратганига оид иддаолари юзасидан ўз хавотирларини билдирдилар. Уларнинг аксарияти тасдиқланмаган ва синовдан ўтмаган дори COVID-19 вирусидан ҳам хатарлироқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашди. Мутахассислар, жумладан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ҳам Россия тадқиқотлари ҳақида етарли маълумот йўқлигидан хавотирда эканликларини билдирганлар. Ҳатто, аксарият россиялик шифокорлар ҳам бу вакцинага ишмасликларини маълум қилишди. Уларнинг таъкдлашларича, “Россия вакцинаси самарали эканининг далили йўқ”…

 Аммо шунча хавотир ва ишочсизлкларга қарамай Россия ўз вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Сабаби Россия ва бошқа йирик давлатлар коронавирус пандемиясидан ҳам ўз манфаатлари йўлида – моддий ва сиёсий таъсирларини янада кучайтиришда фойдаланиб қолишмоқчи. Шу сабабли ҳам Россия Қирғизистонга вакцинани “устувор тартибда”, яъни босим ўтказиш йўли билан бўлса ҳам олишга мажбур қилаётган бўлса, Ўзбекитонни вакцина синовларида ҳамкорлик қилишга “чорлаш” орқали ўзи эгаллаб турган бозорга бошқаларнинг “суқилиб” киришини олдини олмоқчи. Ўз вакцинасини синовдан ўтказаётгани маълум қилган Қозоғистон ҳам “иҳтиёрий асосда” Россия вакцинасини олиши хабар қилинди…

 Дунёдаги аксар соғлқни сақлаш соҳаси олим ва мутахассислари ишончсизлик билан қараётган Россия вакцинасини олиш ёки олмаслик эса ҳар бир фуқаронинг уларга нисбатан ишончига боғлиқ.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here