Барча партиялар “Қирғизистонни буюк давлат қилишга” ваъда беришяпти

348
0

Барча партиялар “Қирғизистонни буюк давлат қилишга” ваъда беришяпти

Парламент сайловига отланган партиялар “Қирғизистонни сиёсий ва иқтисодий ривожлантириб юборишга” ваъда беришяпти. Ташвиқот олиб бораётган сиёсатчиларнинг деярли ҳаммаси собиқ депутат, давлат арбоби ёки собиқ амалдаги сиёсий масъул ходимлар бўлишган. Йиллар мобайнида амалда сиёсат олиб бориб турганларида амалга ошира олмаган мақсадларига энди эришар эмиш! Халқаро сиёсатни маҳаллий сиёсатимизга боғлай олмаган бу сўқир сиёсатчилар ўзларини ҳам, бизни ҳам, яна алдамоқчи бўлишяпти.

Халқаро сиёсат таъсири остидаги оламий бошқарув системаси бизни ривожланишимизга йўл бермайди. Халқаро таъсир қувватига эга бўлган кучли давлатлар БМТ, Евро Осиё иттифоқи, сингари оламий ташкилотлар воситасида бизни сиёсий ва иқтисодий қарам қилишса, НАТО, ОДКБ, сингари оламий блоглар билан ҳарбий мустамлака қилиб, заиф ҳолатда ушлаб туришади. Капитализмга асосланган мавжуд оламий глобал бошқарув системаси мавжуд экан ва биз унинг таъсири остида сиёсат олиб борар эканмиз, мустақиллик, фароввонлик ҳақида гапириш популизмдан бошқа нарса эмас!

Партиялар шу оламий қувватларнинг бирортасини норози қилиб қўйишдан қўрқишади. Демак сиёсатчиларимиз, мамлакат манфаатларини уларнинг (йирик давлатлар)нинг ўртасида тўғри тақсимлаш билан мувозанатни ушлаб туриш асосида фикр юритишади. Акс ҳолда улар томонидан мамлакат Украина, Белорусиядаги каби аҳволга келтирилиб, иқтисод ҳам сиёсат ҳам пароканда қилиб юборилади.

Учинчи олам мамлакатларининг барчасида аҳвол шундай! Халқаро сиёсат ўзгармас экан, Қирғизистон давлат раҳбариятига ҳар қандай кучли партия ёки президент келмасин аҳвол ижобий томонга ўзгармайди.

Фақат мабдаий инқилоб билан исломий мабдаий мамлакат барпо қилиш орқалигина бу капиталистик оламий мабдаий халқаро система исканжасидан қутулиш мумкин!

Эй сиёсатчилар! асоссиз, ёлғон, пуч ваъдалар бериш билан ўзимизни ҳам бошқаларни ҳам алдашни бас қилайлик!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here