Аҳмад Солиҳ Алининг жиноятчи Асад оиласи қўлида шаҳид бўлгани тасдиқланди

365
0

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Аҳмад Солиҳ Алининг жиноятчи Асад оиласи қўлида шаҳид бўлгани тасдиқланганини маълум қилади. Бу биродаримиз ўлиб кетган Ҳофиз Асаднинг қамоқхоналарида бир қанча йиллар аввал, яъни 1980 йилда йўқолиб қолган эди…

Ушбу шаҳид биродаримиз исломий ҳаётни қайта бошлаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун даъват қилар экан, Ливандан Туркияга, сўнгра Сурияга борди. У дунё матоларини ортга ташлаб, улуғ ва буюк бўлган Аллоҳ томон юзланди ва шаҳидлар саййидига айланди. Биз у кишини шундай деб биламиз, чунки биз Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги сўзларига ишонамиз:

«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأَمَرَهُ وَنَهَاهُ، فَقَتَلَهُ»

«Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб ва золим имом олдида туриб, уни маъруфга буюрган ва мункардан қайтарган ва натижада ўша имом уни ўлдирган кишидир».

Биз Аҳмад Солиҳ Алининг золимлар қўлида шаҳид бўлгани исботланиши ортидан, бугун унинг ўлими ҳақида хабар бераётган эканмиз, Аллоҳнинг изни ила, бу биродаримизнинг ва ундан олдинги ва кейинги биродарларимизнинг муборак даъват йўлида тўкилган қонлари ҳаргиз бекор кетмаслигини таъкидлаймиз. Эртага, яқин кунларда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати барпо бўлади. Ўшанда бу давлат золим ва тоғутлардан қақшатқич қасос олиб, Аҳмад Солиҳ Али ва унинг биродарлари номини даъват йўлида курашган эр кишилари сифатида кўтаради ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилиш ва исломий ҳаётни қайта бошлаш ишида сабр ва сабот билан турган ўрнак инсонлар сифатида улуғлайди.

Эй Абу Муҳаммад, Аллоҳ сиздан шаҳидликни қабул этсин ҳамда сизни жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ қилсин, уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар бахтдир. Аллоҳдан сизнинг ортингиздаги биродарларингиздан даъват, сабр, сабот ва мардлик билан сиз кўтарган байроқни кўтарадиган соф кишиларни чиқариши сўраб қоламиз.

وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрат бергани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here