2020 йилги давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш Судан ўтиш даври ҳукуматининг қатор жиноятларига қўшилган яна бир жиноятдир

399
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2020 йилги давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш Судан ўтиш даври ҳукуматининг қатор жиноятларига қўшилган яна бир жиноятдир

Устоз Сулаймон Дасис (Абу Обид)

2020 йил 9 августда Суверен кенгаш билан вазирлар кенгаши 2020 йилги давлат бюджетига ўзгартиш киритишга рухсат берди. Ўзгартишлар қуйидагича бўлди: Ўзгартирилган ушбу давлат бюджети даромадларини 568 миллиард жунайҳдан 396га 48 % билан тушириш ва унинг харажатларини 635 миллиард жунайҳга 8 % билан кўтариш, камомадни 350 % га, 73 миллиард жунайҳдан 254гача (181 миллиард жунайҳ ортиғи билан) ошириш, пул массасини бир триллион ўттиз миллиард жунайҳдан бир триллион икки юз миллиард жунайҳга ошириш, яъни, пул массасини 50.4 %га нисбатан 75.6 %га ошириш, кутилаётган экспорт даромадини 4.1 миллиард доллардан 2.8 миллиард долларга, импортни эса, 7.3 дан 5.7 миллиард долларга камайтириш. Шунингдек, бюджетга ўзгартишлар киритишда жунайҳнинг қийматини 118 %га камайтириб, расмий бозорда долларга нисбатан 55 жунайҳдан 120 жунайҳгача тушириш. Бундан ташқари, импорт молларига ўлчов бўлган божхона долларини ойига қарийб 30 %га кўтариш.

Судан маданият ва ахборот вазири-ҳукумат матбуот воизи Файсал Муҳаммад Солиҳ ўз баённомасида ушбу бюджетга ўзгартишлар киритилаётганига маълум сиёсатларнинг қўлланганини сабаб қилиб келтирди. Масалан, коронавирус пандемиясининг умумий иқтисодий вазиятга салбий таъсирини камайтириш сиёсати (бу салбий таъсир давлат даромадининг 40 %га пастлаши билан ифодаланади) ҳамда пандемия шароитларини енгиш учун давлат харажатлари ҳажмининг ошиб кетишини ва унинг оқибатларини енгиш сиёсати каби. Унинг таъкидлашича, истеъмол даражаси юқори ва чекланмаган шахслар учун электр энергияси нархларига ҳам ўзгартиш киритилган. Файсал Муҳаммаднинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар 2021 йилдаги дастур якунида иқтисодий ўсишни саккиз поғонага босқичма-босқич яхшилашга имкон беради ва бу юқори даражага етган инфляцияни назорат қилишга ёрдам беради. Бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдукнинг айтишича, унинг ҳукумати август ойидан бошлаб ёқилғига давлат субсидияларини бекор қила бошлайди ҳамда келгуси сентябр ёки октябр ойларида валюта курсини бирлаштиришга киришади.

Рейтер ахборот агентлигидаги хабардор манбаларнинг таъкидлашича, Судан ҳукумати кейинги йил августидан бошлаб икки йил ичида тўлиқ эркинлаштиришга муваффақ бўлиш мақсадида валюта курсини бирхиллаштириш дастурини ишлаб чиқади. Манбаларга кўра, августдан бошлаб хусусий секторга ёқилғини доллар ёрдамида эркин бозор курси бўйича олиб киришга рухсат берилади.

Ҳа, Судан ҳукумати кўрган чоралар бу ҳукуматнинг маҳаллий валютанинг қора бозордаги нархи пасайишини тўхтатиб қололмаслигини яна бир бор исботлади. Зеро, бу пасайиш, маҳаллий маҳсулотларнинг етишмаслиги ва юртнинг импортга таяниши сабабли инфляция даражасини юқорилаб кетишига олиб келмоқда. Марказий статистика бюроси ҳисоботига кўра, «Суданда инфляция даражаси июн ойидаги 136 %га таққосланганда июл ойида 144 %ни ташкил қилган» (Sudan Tribune, 2020 йил 13 август).

Савол: Ҳукумат нима учун бюджетга ўзгартиш киритди, ҳақиқатдан ҳам бунга коронавирус сабаблими? Йўқ албатта! У ҳолда нега? Бунинг жавоби қуйидагича:

Биринчидан: Аввалги бюджет инфляцияга мойил ва хаёлий бюджет эди, чунки у саробга ва «дўст» давлатлар грантларига ишонарди.

Иккинчидан: Халқаро Валюта Фонди сиёсатларига эргашиб, унинг кўрсатма ва режаларини ижро этилмоқда. 2020 йил июн ойи охирларида бу Фонд «Судан иқтисодиётида таркибий ислоҳотларни амалга оширишга йўл очиш учун Судан ҳукумати билан келишувга эришганини маълум қилди». (Арабий 21, веб сайти). Аслида, бу ислоҳотлар бир ёлғон даъво бўлиб, ундан юрт иқтисодиётини вайрон қилиш учун Фонд сиёсатларини бажариш кўзланган. Бу ҳукмдорларнинг малайлик ва хоинликларидан бошқа нарса эмас. Шу малайлик сабабли улар душманларнинг қўйнига ўзларини отиб, юртимиз иқтисодиётини вайрон қилишмоқда, бойликларимиздан фойдаланмай, уларни хўжайинларига тақдим этишяпти.

Иқтисодчи экспертчи доктор Ҳамдук ҳукумати бундай демоқда:

«Биз ушбу бюджет ўзгартирилиши орқали ўртача инфляция даражасини 62.5 % даражасида назорат қилишимиз ва 2021 йилда уни 31 % га туширишимиз мумкин».

Бу гапга ҳар қандай ақлирасо инсонда савол туғилиши табиий:

Қандай қилиб бу нишонга олинган инфляцияни ва иқтисодий сиёсатларни назорат қила олиш мумкин, ахир, уларнинг барчаси ўзгартириш ва инфляция сиёсатларига маҳкум бўлса?! Субсидияларни олиб ташлаш – валюта курсини эркинлаштириш – божхона долларини ойига қарийб 30 % га кўтариш, пул массасини кўпайтириб, Марказий банкдан (йирик миқдорда босиб чиқарилган пуллардан) кредит олиш, Суданда инфляция даражасини июн ойидаги 136 %га таққослаганда июл ойида 144 % ни ташкил қилиши (Sudan Tribune, 2020 йил 13 август)… буларнинг барчаси ўзгартириш ва инфляция сиёсатларига маҳкум.

2020 йилги давлат бюджетига ўзгартиш киритишдан кутилаётган оқибатлар:

1)   Шубҳасиз, 2020 йилги давлат бюджетига ўзгартиш киритиш ва мана шундай иқтисодий сиёсатни қўллаш шундан огоҳ этмоқдаки, тез орада ёқилғи нархи янада ошиб кетади, ўз навбатида, бу барча товарларга таъсир қилади, чунки ёқилғи стратегик бойликдир. Оқибатда, бу маҳаллий саноатга ҳам, ишлаб чиқарувчи компанияларга ҳам таъсир қилади… инсонлар ҳаётини бахтсизликка, қимматчиликка рўпара қилади.

2)   Хусусий секторни бензин импорт қилишга қўйиб берилаётгани ўтиш даври ҳукуматида инсонларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш қобилияти йўқ эканини кўрсатмоқда.

3)   Валюта курсини эркинлаштириш маҳаллий валюта курсини мисли кўрилмаган даражада пастлаб кетишига олиб келади. Бу яқин кунларда валюта курсининг 200 жунайҳга ошиб кетишидан дарак бермоқда. Бинобарин, бу нарса импорт ва маҳаллий товарларнинг барчаси қимматлашидан, натижада, инфляция юз бериб, ҳаётимиз чидаб бўлмас жаҳаннамга айланишидан огоҳ этмоқда. Бу ерда ўтиш даври ҳукумати эски ҳукуматдан фарқ қилмайди, иккаласи ҳам бир танганинг икки юзи бўлиб, хўжайинларини рози қилиш учун юрт иқтисодини вайрон қилиш ва фуқародан интиқом олишдан ўзга нарсани билишмайди.

4)   Валюта курсини ўзгартириш сиёсати иқтисодга салбий таъсир қилади. Хусусан, камбағаллик даражаси 60 % га етган бир пайтда. Мана, собиқ молия вазири Иброҳим Бадавий суданликларнинг тахминан 80 фоизи молиявий қўллаб-қувватланмоқда, деган гапи билан камбағалликнинг асл нисбатини тан олиб қўйди, чунки бу гап Судан аҳлининг 80 фоизи камбағал эканини англатади.

5)   Божхона долларини ойига қарийб 30 %га кўтариш импорт моллари ва хом ашё нархларининг жуда кескин равишда ошишига олиб келади. Бу эса, иқтисодиётни вайрон қилиш, инсонлар ҳаётини мушкуллаштириш, демакдир. Мисол учун, Порт-Судан шаҳри бандаргоҳида ерёнғоқ сасиб кетиб, 97 миллион доллар зиён кўрилди ва бунга экспортга рухсат бериш ёки бекор қилиш ўртасида иқтисодий қарорларнинг ноаниқлиги сабаб бўлди. Бу катта зиён бўлиб, айни вақтда Судан иқтисодиётининг бузғунчилик услубида олиб борилаётганига далолат қилмоқда. Афсуски, бу каби зиёнлар ҳар бир импорт ва экспорт секторида юз бермоқда. Бунга монополияга айланган олтиннинг экспорт қилиниши мисол бўлади, йирик маблағдаги бу олтиннинг қаерга кетаётганини ҳеч ким билмайди?! Иқтисод принципларида маълумки, олтин валютага асос бўлиши учун уни Марказий банкда сақланиши керак, аммо бундай бўлмаяпти!

Бу ўтиш даври ҳукумати мустамлакачи давлатларни рози қилиш ва уларнинг бузғунчилик режаларини бажариш учун Судан аҳлини ҳалокат ва ўлим жарлигига олиб кетмоқда.

Давлат бюджетига ўзгартиш киритиш ҳам мустамлакачи кофирни рози қилиш мақсадига қаратилган бўлиб, Судандаги аҳлимиз ҳақ-ҳуқуқига нисбатан катта жиноят ҳисобланади. Юрт тепасига бирин-кетин келаётган бу ҳукуматлар аҳлимизга қарши гуноҳи кабиралар содир этишяпти. Чунки бу бюджет шундоқ ҳам ҳолдан тойган халққа татбиқ этилмаслиги керак, чунки уни жарликка тушириб, юртдаги инсонларнинг тирикчилиги учун қолган-қутган нарсаларидан ҳам бутунлай маҳрум қилади. Бу Ҳамдук ҳукумати қилмишлари ҳам жиноят жиҳатидан Инқоз ҳукуматиникидан кам бўлмаяпти. Эй кимсалар, сенларнинг бундай бошқарувингни нима дейиш мумкин, ахир!?

Сўзимиз ниҳоясида бундай деймиз:

Ўз халқига мана шундай тазйиқлар қўллаб, бузғунчилик сиёсатини қўллаётган бу режимни сифатлаш учун уни  халқни ўстириш учун эмас, ҳалок қилиш учун келган малай режимдир, десак оз. Зотан, бу ҳукмдорлар заволга қараб кетишяпти, инша Аллоҳ. Чунки ўзгариш албатта бўлади. Шундай ўзгаришки, унда хоин режим ҳам, мустамлакачилик назариялари ҳам бира тўла супуриб ташланиб, буюк Ислом қасри бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилади. Бу иш Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2020 йил 2 сентябр чоршанба кунги 302-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here