Қиморни Аллоҳнинг ибодатидан устун қўйган ҳукумат!!!

590
0

Қиморни Аллоҳнинг ибодатидан устун қўйган ҳукумат!!!

Дарҳақиқат, коронавирус кризиси бутун оламга ҳужум қилиб, уни фаолиятдан тўхтатди. Олам сиёсатчиларини ҳайрон қилиб, саросимага солиб қўйди, ҳатто кучли дея даъво қилинган иқтисодларни ҳам синдириб ташлади. Ўзини ривожланган, дея ҳисоблайдиган юртларнинг медицина тизимини парчалаб юборди. Коронавирус Ливанга хуруж қилганда эса, сиёсий кураш авжида бўлгани учун ҳукумат унга эътиборсизлик билан ёндашди. Унинг эътиборсизлиги вабо тарқалган жойдан келган учоқни мамлакатга киритишида намоён бўлди.

Бутун дунё огоҳ тортиб, чегара ва ҳаво йўлларини тўсгач, Ливан ҳам ўз одатига кўра ўшалар ортидан юриб, барча тирикчилик йўлларини беркитди. Аксарият халқи бир кунлик овқат топиш учун ишлайдиган ушбу юртда ҳаёт тўхтади.

Азҳар ва Ҳижоз муфтийлари нидо қилиб, Азҳар ва икки ҳарамни беркитишгач, Ливан муфтийлари масжидларни беркитишга чақиришди. Биз улардан бирор асосли фиқҳий баҳс тингламадик. Балки муфтийлар ўшалар юрган йўлга юриб, на ҳидоят ва на ёрқин китобга эргашишди. Шу муносабат билан биз сизларни улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг коронавирус воқеси ҳақида ёзганларини ҳамда масжидлар беркилиши ва вабога қарши курашда тутиладиган шаръий йўл ҳақидаги саволларга берган у кишининг жавобини ўқишни тавсия қиламиз.

Биз муфтийларга бу борада хитоб қилмоқчи эмасмиз. Уларга айтамизки, биз сизлар билан курашмаймиз, сизларнинг бу борада қаттиқ қўрқаётганингизни биламиз. Чунки бу юртнинг ирқчи сиёсатчилари Ислом ва мусулмонларга босим ўтказиш ва зулм қилиш учун қулай фурсат пойлашмоқда. Лекин масала шу даражага етиб бордики, фисқ-фужур клублари ва қиморхоналарнинг очилиши масжидлар очилишидан муқаддам қўйилди. Аллоҳга қасамки, бу қақшатқич зарба ҳамда Аллоҳ ва бандаларининг динига қарши ҳужумдир. Аллоҳнинг бандалари жамоат ва жума намозлари тўхтатилгани туфайли ич-ичидан азоб чекишди. Ибодат ойи бўлган муборак рамазонда масжидларнинг ёпиқ бўлиши уларга ўлдирувчи заҳардек таъсир қилди. Улар гўё касаллик мана шу ердан келиб чиқди, деб айтаётгандек эди.

Бу бадбахт ҳукумат одамлар сукути ва розилигини оммавий сафарбарликни олиб ташлаш босқичларини эълон қилиш орқали қарши оляпти… Бу босқичлар қуйидаги тартибда бўлди: Учинчи босқич, яъни 2020 йил 11 май бир неча жойлар, шу жумладан қиморхона ва казинолар очилади. Тўртинчи босқич, яъни 2020 йил 25 майда мактаб, университет ва савдо марказлари очилади. Бешинчи босқич, яъни 2020 йил 8 июнда эса, бошқа барча жойлар, шу жумладан «ибодат даргоҳлари» очилади.

Бу ҳукумат очиш ва ёпиш тартиби борасида қайси йўлдан бормоқда?! Бизнинг жавобимиз аниқ, ҳукумат, айниқса унинг етакчиси Ҳасан Диёб жирканч илмонийлик йўлидан бормоқда. Ҳукумат казинолар, университет ва мактаблар, савдо марказларини 70 даражада фаолият бошлаши тўғрисида қарор чиқарди… Нима, бу ерларда одам камроқ гавжум бўлади-ю, масжидларимизда одам кўпроқ гавжум бўлар эканда-а?! Тақиқ олиб ташланган кейин бу каби жойлар одамга кўпроқ гавжум бўлади-ку?! Бу ерларда одамлар узоқроқ вақт ўзаро муносабатда бўлишади-ку. Масжидларда эса? қисқа вақт қоладилар-ку?! Бундан ташқари, масжидларимиз фақат ювиниб таранган ва таҳорат қилган одамлар кирадиган ҳамда энг биринчи ўриндаги санитария тадбирларига жавоб берадиган даргоҳдир.

Биз ҳукуматни бундай масхараомуз йўналишда, яъни мусулмонларнинг ҳис туйғулари ва эътиқодларини пастга урадиган йўналишда юришидан огоҳлантирамиз. Мусулмонлар бир неча минтақаларда масжидларини очишга ҳаракат қилишди, лекин ҳукумат ҳеч қандай чора кўрмади. Ёки у мусулмонларни тўқнашувга мажбурламоқчими?!

Биз муфтийларга хитоб қилиб айтамизки, ушбу қарорларга сукут сақлаш дин ва унинг аҳлига эътибор бермаслик ва уларни пастга уришдир. Биз бирор касалланиш ҳолатида қонуний ёки илмий программасиз чора қўллайдиган юртда бунга жим қараб тура олмаймиз. Сизлар ҳам жим қараб туришингиз жоиз эмас… Биз Пайғамбаримиз ﷺнинг:

«الْإِسْلَامِ يَعْلُو وَلَا يُعْلَى عَلَيْهِ»

«Ислом юксалади, ҳеч ким унинг устидан ғолиб бўла олмайди», деган ҳадисига тўла қаноат қиламиз. Ўзингиз ўтирган мансабингизни йўқотиб қўйишдан олдин, ўз ролингизни бажаринг ва Аллоҳ Таолонинг қуйидаги оятини кўз олдингизга келтиринг:

لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ

«Биринчи кундан тақво асосига қурилган масжид борки, сиз ўшанда туришингиз лойиқроқ. Унда покликни севадиган кишилар бордир. Аллоҳ эса, ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар» [Тавба 108]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here