Боронов: Эпидемиологик вазият ёмонлашиши мумкин

644
0

Боронов: Эпидемиологик вазият ёмонлашиши мумкин

 Коронавирус инфекцияси туфайли эпидемиологик вазият ёмонлашиши мумкинлигига тайёргарликни кучайтириш керак. Бу ҳақда бош вазир Кубатбек Боронов 20-июн куни бўлиб ўтган республика тезкор штаби йиғилишида маълум қилди.

 “Коронавирус билан касалланганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Айниқса Бишкек, Ош шаҳарлари ва Чуй вилоятида вазият жиддий. Ҳудудларда вазият назорати бўйича тўлақонли ишлар олиб борилмаяпти”, – деди Боронов.

 Кубатбек Боронов аҳолига уйдан чиқмасдан, масофадан туриб хизмат кўрсатиш учун давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бош вазир хусусий корхоналар ва давлат идораларига масофадан ишлашга ўтишни таклиф қилди.

 Изоҳ: Бош вазирликка сайланган Кубатбек Боронов ўз ишини халқдан кечирим сўраш билан бошлади. Собиқ бош вазир Муҳамедкалий Абилгазиевни кузатиш маросимида юзга яқин ҳукумат аппарати ходимлари билан ниқобсиз ва “ижтимоий масофани” сақламаган ҳолда оммавий суратга тушганда эпидемиологик вазият ҳаёлига ҳам келмаган Бороновнинг ёдига яна қайта коронавирус пандемияси тушиб қолди.

 Коронавирус ваҳимасидан ҳар бир ҳукумат ўз манфаати йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, карантин чоралар юмшатилганидан сўнг норозилик намойишлари кучайиб кетган Қозоғистон ҳукумати пойтахт ва йирик шаҳарларни яна қайта карантинга ола бошлади. Аслида коронавирус ваҳимаси мустамлакачи кофир давлатлар томонидан сунъий равишда кўпиртирилди. Бу ваҳима орқали улар улкан бир лойиҳани тажрибадан ўтказишди. Бу тажриба орқали улар ўз вужудлари ва тузумларига таҳдид пайдо бўлган вақтда бутун дунё аҳолисини “уй қамоғига” тиқиш имкони бор ёки йўқлигини текшириб кўришди. Коронавирус пандемияси баҳонаси билан олам бўйлаб жорий қилинган карантин улар кутган натижани берди. Эндиликда кофир мустамлакачилар ўзларига керак бўлган вақтда коронавирус ёки бошқа “ваболар” орқали дунё аҳолисини яна қайта карантинга олаверишади.

 Маълумки, капиталистик тузумга таҳдид солиши ва бу тузумни таг-томири билан қўпориб ташлашга қодир бўлган ягона мабда – бу Ислом мабдаси ва Халифалик давлатидир. Мустамлакачи кофир давлатлар Ислом тонги ота бошлаётганини англаб етишгач, уни ортга суриш йўлида турли макр-хийлаларни ишга солишни бошлашди. Аммо бу мустамлакачи давлатларнинг макр-хийлалари Аллоҳнинг “макри” олдида арзимас ва бефойда эканлиги шубҳасиздир.    

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here