بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
ФИКРНИ ТЎҒРИ ТУШУНИШ ЙЎЛИ
Фикрларни эшитганда, бирор китоб ёки журналдан ўқиганда уларни тушуниш учун албатта шу сўз қандай вокеъликни ифодалаётганини тасаввур қилиш зарур. Аксинча бу фикрлар ҳеч қандай фойда бермайди. Фикрий ибораларни фикрлаш, яъни уларни тушуниш фақат ибораларнинг воқеъси ҳақидаги собиқ маълумотидан пайдо бўлади. Агар мазкур маълумот (яъни воқеъликни тасвирлаб берадиган маълумотлар) бўлмаса, иборани тушуниш мумкин эмас. Чунки бу ибора муайян воқеъликни ифодалайди. Агар инсонда мана шу воқеъликни шарҳлайдиган собиқ маълумотлар мавжуд бўлмаса, ҳар қандай ҳолатда бу иборани тушуниши мумкин эмас. Фикрий услуб бўйича бирор фикр тушуниш учун собиқ маълумотларнинг далолати (яъни воқеъсини тасаввур қилиш) билан бирга тушуниш зарур. Агар собиқ маълумотлар шунчаки билиб қуйилиб, улар далолат қилаётган воқелиги билан идрок этилмаса, фикрий иборани тушуниш мумкин эмас. Чунки фикрий ибора бирор мақсадни ифодалайди ва бу фикргина бўлиб қолмай, уни воқелиги ҳам, далолати ҳам бўлади. Агар фикрнинг воқелиги идрок этилмай, далолатини тасаввур қилинмасдан тушунилса, бу фикрдаги воқелигини шарҳлаш учун собиқ маълумотлари бўлмагани туфайли нимани ифодалаётганлиги тушунилмайди. Бунинг фикрлашга, яъни фикрий иборани тушунишга фойдаси йўқ. Демак, фикрий иборани тушунишнинг шарти фақат собиқ маълумотнинг борлиги эмас, балки унда воқеъликни идрок қилиш ва далолатини тасаввур қилиш ҳам бўлиши лозим. Масалан, сиз бир фикрий китобни ўқияпсиз. Китобнинг иборалари бирор фикр ё масала ҳақида бўлишидан катъий назар, у ўз она тилингизда бўлсин, сиз ҳам ўз тилингизни яхши билсангизда, лекин тилни билишингиз – гарчи сўзлар ва жумлаларнинг маъносини тушунишингизга ёрдам берсада – аммо мана бу сўз ва жумлалар тузулишида ёзилган фикрларнинг далолатларини, яъни нимани ифодалаётганини тушунишга ёрдам бермайди. Бу фикрларни тушуниш учун сизда албатта ўша воқеълик ҳақида собиқ маълумотлар бўлиши, бу маълумотларнинг воқеълиги ҳам, далолати ҳам идрок этилиши зарур. Акс ҳолда гапни луғавий жиҳатидан тушунасиз ва гоҳо тушунчангиз фикрлар далолат қилаётган нарсага мувофиқ, гоҳо унга зид келади. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам фикрни эмас, луғатни тушунган бўласиз.
Масалан, мана бу иборани ўқияпсиз. «сиёсат – Умматнинг ички ва ташқи муносабатларини бошқармоқ бўлиб, у давлат ва Уммат тарафидан олиб борилади. Давлат ушбу бошқарувни амалда бевосита олиб боради, Уммат эса давлат бу бошқарувни қандай олиб бораётгани устида муҳосаба қилади». Бу бир фикрий ибора, уни тушуниш учун шу жумладиги ҳар бир сўзни яхши тушуниш, воқеълигини аниқ тасаввур қилиш зарур. Уммат ким? Унинг муносабатлари нималардан иборат? Давлат деганда кимларни тушунамиз? Уни башқариши қандай амалга оширилмоқда? Муҳосаба қандай бўлади? Мисол учун келтирилган бу фикрни тушунишимиз учун ушбу фикрда келган сўзларни яхши тасаввур қилишимиз вожиб. Умматни аниқ тасаввур қилмай, унинг муносабатлари нималардан иборат эканини билмай туриб бу фикрни тўғри тушуниш мумкин эмас. Давлат ҳам Умматнинг “муносабатлари”ни (иқтисодий, ижтимоий, бошқарув ёки таълим-тарбия кабиларга бўлган қарашларини) ўрганмай туриб уни бевосита бошқариши амри маҳол. Бу муносабатларини тушунмаган, ўзини “сиёсий” деб танитган шахс ҳақиқий сиёсат майдонига яқинлаша олмаслиги ақлга тайин. Демак, бу фикрни тушунишимиз учун шу сўзлар ҳақида етарлича маълумотлар бўлиши зарур. Аслида маълумотлар жуда ҳам кўп, лекин улардан керакли, зарурларини топиб олиш, хатоларидан тўғрисини ажратиб олиш анча мушкул. Масалан: уммат деб бир ақидани қабул қилиб, ўша ақидаси асосида фикрлайдиган; ҳар бир ишини, муносабатларини ўша ақидаси асосидан келиб чиқиб белгилайдиган инсонларга айтилади. Бу умматнинг раҳбарлари ҳам шу ақида ассосидан туриб бошқариши табиий. Лекин бу ақидага асосланмасдан бошқарса, у ҳолда бу раҳбар: ё бошқа ақида аҳлининг вакили ёки бошқа ақида аҳлига ҳизмат қилаётган, ўз умматига хиёнатчи малай раҳбар бўлади. Натижада бу Умматни бошқариш учун алдов, ёлғон ва ҳийлаларни ишга солади. Уммат ақидасини фикрлаш учун асос қилмайди, ақидасидан келиб чиққан тузумларни яхши ўрганишни хоҳламайди. Ўз ақидасини ва ундан келиб чиққан системани бошқаларга ўргатаётганларга, ҳатто ўз ҳолича ўрганаётганларга ҳам имкон қадар тўсқинлик қилади, омма уларга ёмон кўз билан қарашлари учун, уларга яқинлашмасликлари учун тўҳмат ва бўҳтонлар қилади, чунки ақидасини фикрлари учун асос қилиб олган ва унга асосан ўз муносабатларини белгилайдиган инсонларга алдов, ҳийла-найранлари ўтмаганидан уларни нодон-хоин раҳбарлар бошқара олмайдилар, Умматни ҳам ҳақиқатларни қўрадиган қилиб қўйишларидан қўрқадилар. Булар “уммат” ва уни бошқаришга алоқадор баъзи маълумотлар эди. Шу маълумотларга асосан бир умматни бошқармоқчи бўлган давлат ушбу уммат ақидасини ва ундан келиб чиққан системани яхши тушунмаса уларни қандай бошқаради? Уни муҳосаба қилмоқчи бўлган сиёсийлар ҳам уммат ақидасини ва ундан келиб чиққан системани яхши тушунмасдан давлатни муҳосаба қилиши мумкинми? Яъни Уммат қабул қилиши мумкин бўлган турмиш тарзини аниқламасдан, Умматга уни тушунтирмасдан, муносабатларини қабул қилдирмай туриб на Уммат бошқарилади, на давлатни муҳосаба қила олади. Шуларни яхши тасаввур қилингандан кейингина «сиёсат – Умматнинг ички ва ташқи муносабатларини бошқармоқ бўлиб, у давлат ва Уммат тарафидан олиб борилади. Давлат ушбу бошқарувни амалда бевосита олиб боради, Уммат эса давлат бу бошқарувни қандай олиб бораётгани устида муҳосаба қилади» деган фикрни тушуниш мумкин.
Яна бир мисол: «сиёсий онгли шахс ўз тушунчаларни оммага сингдириб, йўналишларини кучайтиришга киришган бир вақтда, йўналишига зид бўлган барча йўналишларга, ўз тушунчаларига зид бўлган барча тушунчаларга қарши курашга киришмоғи зарур». Бу жумла ҳам бир фикрий ибора. Унинг маъносини тушунишингиз учун ўз тилингизни билишингиз, сўзлари ва жумланинг далолатларига тўхталишингиз кифоя қилмайди, балки сизда албатта сиёсий нуқтаи-назар очиқ ойдин бўлиши зарур.
Бунинг учун яна сизда йўналишларнинг ва улар далолат қилган нарсаларнинг воқеълиги тушунарли бўлиши, бу йўналишларни ўз йўналишингизга боғликлиги, ўз йўналишингизни инсонларга қандай сингдириш маълум бўлиши керак, яъни ўз йўналишингизга зид бўлган йўналиш – ишни бошланишида – Исломни тўғри ва яхши ўрганишдан тўсишлар (тушунчаларни тўғрилаш, тиниқлаштириш, ҳамда хато тушунчаларни парчалаб ташлаш учун улар нималардан иборат, нимаси хато эканини билишга) бўлса, кейинчалик уни бошқаларга ўргатиш (яъни Умматни ўзлигига қайтириш йўналиши)га қаршиликлар, Исломини ҳаётга олиб келиш (асосий йўналиш) учун тўсиқлар қўйила бошлайди. Бошқача қилиб айтганда, сиёсий майдонга қадам қўймоқчи бўлган шахсда “сиёсий онг”, “сиёсий кураш”, “йўналишлар” ва “тушунчалар” ҳақида маълумотлар, тасаввурлар бўлиши зарур, шундагина бу иборани тушуниш мумкин. Шу нарса ҳосил бўлмаса ва маълумотлар фақат маълумотлигича ё мулоҳазалигича қолса, далолати воқеъсиз маънога эга бўлса, бу иборани тушуниш мумкин эмас. Тушунилмаганидан кейин, ҳатто қалб тўрида уни ёд олинса ҳам фойдаси бўлмайди. Шунинг учун фикрий иборалар бир бинога ўхшаб, ундан бирор ғиштни суғуриб ташлансаю, бинонинг суратини ўшандайлигича қолдириш мумкин бўлмаганидек, иборадан ҳам бир ҳарфни олиб, бошқа жойга қўйиш ёки бир сўзни бошқасига алмаштириш мумкин эмас, балки иборани қандай бўлса, шундайлигича мукаммал сақлаш зарур. Чунки ирода қилинган воқеълик, яъни бажариш мўлжалланган фикрнинг далолати муайян бир воқеълик, муайян бир сурат бўлиб, воқеълигидан ёки суратидан бир нарса ўзгарса, тушуниш ҳам буткул ёки қисман ўзгариб кетади. Шунинг учун фикрларни тўғри тушуниш сўзларни ўзи хоҳлагандек ёки шарҳловчиси тушунгандек эмас, матинда келтирилганидек, бирорта калимага ўзгартириш киритмасдан тасаввур қилиш билан амалга ошади. Демак, фикрий иборани тушуниш унинг далолатини тушунишни ва далолатини тушуниш эса ундаги ҳар бир сўзни ва жумлани муҳофаза қилиш-ўзгартирмасликни, қандай бўлса ўшандек тушунишни талаб қилади.
Фикрларни тўғри тушуниш учун фикрий ибораларда ёрқин фикрлаш зарур. Бу эса энг қимматбаҳо бойликдир, чунки ёрқин фикр нарсаларнинг ҳақиқатини кўрсатиб беради, натижада улар тўғри идрок қилинади. Шошма-шошарлик билан юзаки фикрлаш, воқеълигини аниқламасдан, унга алоқадор маълумотлар асосида текширмасдан, у ҳақидаги бошқа фикрларга солиштирмасдан қабул қилиш натижасида хато тушунча вужудга келиши табиий. Фикр ёрқин бўлиши учун албатта чуқур бўлиши зарур. Чуқур фикр нарсаларга имкон қадар чуқур, асл-асосигача назар ташлаш, демакдир. Ёрқин фикр эса нарсаларга, уларнинг ҳолатларига ва уларга алоқадор нарсаларга чуқур назар ташлаш ва тўғри натижаларга етиш учун бу назар ташлашни далил қилиб келтиришдир. Бошқача қилиб айтганда, ёрқин фикр нарсаларга чуқур ва ёрқин назар ташлашдир. Демак, фикрларни тўғри тушуниш учун ҳар бир фикрга, ундаги ҳар бир сўзга синчковлик билан назар солиш, текшириш, унга алоқадор барча маълумотларни қўшиб фикрлаш, тўғрисини хатоларидан ажратиб олиб, кейин ҳулоса қилиш зарур. Шунда ҳар бир фикрни тўғри идрок қилади ва ўз муносабатини барқарор асосда белгилаб, ҳаётида тўғри йўлни топади.
Абу Зар