Иқтисодий кризис билан молиявий инқирознинг фарқи

888
0

Иқтисодий кризис билан молиявий инқирознинг фарқи

Қирғизистон мустақиллик эълон қилганидан шу кунгача ташқи қарзи қарийб 4 миллиард долларга етди. Давлат мамлакатни қарзга ботирди, ўзи ҳам ривожланмади, одамларининг яшаш даражаси ҳам, деярли ўзгармади.

Қирғиз ҳукумати бугунги кунда пандемияни баҳона қилиб халқаро ташкилотлардан яна қарз ола бошлади. Олинаётган пуллар яна худди ерга сепилган сув сингари сингиб йўқ бўлиб кетаверади. Чунки мамлакатниинг мустақил иқтисодий тизими (механизми) йўқ. Ташқи молиявий қўллов кўрсатилиши механизми муаммони тамоман ҳал қила олмайди. Аксинча бу атайин коррупцияни ривожлантириш йўли бўлиб, мамлакатниннг ички сиёсати ва иқтисодини пароканда ҳолатига олиб боради!

Давлат иқтисоди – фақат мустақил ўз саноатига эга бўлиш билан ривожланади. Мустақил саноат бу – давлат ўзига тегишли оғир саноатига эга бўлишини англатади. Яъни мамлакат ўзининг енгил саноати учун ўзида техника, дастгоҳлар ва асбоб ускуналар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиши керак.

Қирғизистон ва Ўзбекистон сингари аграр давлатларда бу иқтисодий механизм йўқ, бўлган ҳам эмас. Халқаро сиёсат бу давлатларда айнан шу иқтисодий механизм тизими шаклланишига тиш тирноғи билан қаршилик қилади. БМТнинг асосий вазифаларидан бири, оламда етакчи давлатлар билан аграр давлатлар ўрталаридаги мувозанатни сақлаб туришдан иборат. Бунинг учун у айнан мана шу иқтисодий механизмни назорат қилиб боради.

Мамлакатда иқтисодий механизми тўғри йўлга қўйилган бўлса, молиявий кризис бўлмайди. Бўлса ҳам вақтинчалик кўриниш бўлиб, иқтисод уни тез орада бартараф қилади. Аксинча иқтисодий кризис ёки механизмининг мавжуд эмаслиги, мамлакатни молиявий кризисга олиб бориши муқаррар.

Қирғизистонда тўғри иқтисодий механизм мавжуд эмас. Молиявий ташқи ёрдам ёки қарзга олинган пуллар унга вақтинча муаммоларни бартараф қилгандек бўлиб, Мамлакатнинг ташқи қарзи ортиб бораверади. Олинаётган молиявий қарзлар, ички қарзларни яъни ҳукуматнинг ўз фуқороларидан ва бюджетдан қарзини тўлашга сарфланади. Бу айланма жараён бўлиб, ҳокимият ҳар сафар ички қарзини тўлаш учун яна ташқаридан қарз олишга мажбур бўлаверади. Ҳукумат ҳар қанча кучли, уддабурон бўлмасин, бу тизим остида мамлакатни иқтисодий инқироздан қутқара олмайди.  

Демак халқаро сиёсатнинг оламий ғирром сиёсий тизими остида, мамлакатнинг ички иқтисодий механизмини қуриб бўлмайди. Етакчи давлатлар бунга йўл беришмайди. Албатта бунинг учун мамлакат бу системадан ташқарига ёриб чиқиши керак! Бу эса фақат бошқа система (мабдаъ) асосида амалга оширилиши мумкин.

Коммунистик мабда йўқ бўлганидан кейин оламда капитализмга қарши фақат Ислом мабдаси қолди. Капитализм мабдаси ичида бу оламий табақачиликдан қутилиб, мустақил иқтисодий механизм тизимини қуриб бўлмайди!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here