Фожирлик ёки ожизликни эмас, АЗИЗЛИКни танланг

939
0

Фожирлик ёки ожизликни эмас, АЗИЗЛИКни танланг

 Коронавирус бутун дунёда пандемия деб тан олингани сабабли мусулмонлар унга нисбатан шаръий ҳукмларга мувофиқ чора кўришлари керак эди. Чунки, мусулмонлар ҳар бир ишда шаръий ҳукмга амал қилишга буюрилган. Бироқ, пандемия вазиятида демократия билан бошқарилаётган мусулмон мамлакатлари шариатга эмас, балки бугунги империалистик куфр тузумининг қарорларига мувофиқ чоралар кўришди. Масалан, шариат кўрсатиб берган карантин ҳолатини эмас, империалистлар “таклиф” қилган карантин вазиятларини қабул қилишди ҳамда шу ҳолат доирасида жума намозига тақиқ қўйишди. Шубҳасиз жума намози ҳар бир мусулмонга фарзи айън бўлиб, унга тақиқ қўйиш гуноҳ ҳисобланади. 

 Бу ўринда “соғлом кўринган кишилар ҳам коронавирус юқтирган бўлишлари мумкин, бироқ унинг аломатлари кўринмай қолиши эҳтимоли бор. Шунинг учун ҳамма одамларни масжидларга бориши тақиқланиши керак, деган гап нотўғри! Чунки, у бирон бир шаръий ҳужжатга асосланмаган ва бу борада бирорта раъй ҳам мавжуд эмас. Аслида юқимли касалликка чалингани аниқ бўлган одам масжидга киритилмайди, шунингдек, юқумли касалликка чалингани гумон қилинган одам ҳам киритилмайди, бошқалар эса намоз ўқишаверади…

 Эпидемия тарқалган вақтда беморлар жамоатдан ажратилади ва уларни жамоат ёки жума намозларига боришига рухсат берилмайди. Барча ҳимоя ва эҳтиёт чоралари кўрилади. Соғлом одамлар жума намозини тўхтатмай адо этишаверади. Тарихимизда бундай шаръий ҳукмларга риоя қилинганлигига шоҳид бўлишимиз мумкин.  

 Энг ёрқин мисол, ҳижрий 18-йили саҳобалар (р.а) даврида Шомда Византияга қарши жиҳод олиб боришаётганда, одамлар тоун (вабо)га дучор бўлишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Умматнинг амийни” дея сифатлаган Абу Убайда р.а. шу ерда вафот этган. Оқилга ишора кифоя дейилганидек, шу ходисага эътиборингларни қаратмоқчимиз.

لِكُلِّ أُمَّةٍ أَمِينٌ، وَأَمِينُ هَذِهِ الأُمَّةِ أَبُو عُبَيْدَةَ 

 Албатта, ҳар бир умматнинг амийни бўлади. Бу умматнинг амийни Абу Убайда р.а.

 Абу Бакр Сиддиқ р.а.дан кейин халифалик Умар ал-Фарруқга ўтди. Абу Убайди унинг итоатли, содиқ кишиларидан бўлган, бирорта ҳам буйруғига итоатсизлик қилмади, фақат бир мартагина итоатсизлик қилди.

Абу Убайда мусулмонлар халифасининг қайси буйруғига итоат қилмаганини биласизларми?!

Бу иш Абу Убайда ибн Жарроҳ Шом ўлкаларида исломий армияга қўмондонлик қилган вақтда содир бўлган. Ўша вақтда у ғалаба ортидан ғалабага эришиб, Аллоҳ унинг қўли билан бутун Шом диёрини фатҳ қилиб берди, у шарқдан Фуротга, шимолдан Ўрта Осиёга қадар ерларни фатх қилди. Шунда Шом диёларида одамлар аввал умуман дуч келишмаган ўлат тарқалди. Умар ибн Ҳаттоб Абу Убайдадан хавотирланиб, унга чопар орқали хат юборишдан бошқа чора топа олмади. Мактубда бундай деди: “Менга сиз жуда кераксиз, ўрнингизни бошқа одам боса олмайди. Агар хатим сизга тунда етиб борса, олдимга етиб келиш учун уловга минмагунча тонг оттирманг, агар кундуз етиб борса, қасамки, олдимга етиб келиш учун уловга минмагунча кеч киритмангиз”. Абу Убайда Фарруҳнинг хатини ўқиб: Билдим мўъминлар амири менга жуда муҳтож, лекин у абадий бўлолмайдиган одамдан абадийликни талаб қилмоқчи деб, шундай жавоб йўллади: “Эй мўъминлар амири, менга муҳтожлигингизни биламан. Аммо мен мусулмон армиясини бошқаряпман ва агар уларга бирор мусибат етса, ўзимни улардан узоқ деб ҳисобламайман. Аллоҳ мен ва уларга бирор ишни ҳукм қилгунга қадар улардан ажралишни истамайман. Ушбу хатим сизга етганида, қарориздан қайтиб, менга шу ерда қолишимга рухсат беринг”.

 Умар р.а. хатни ўқиб кўзларидан ёш оқди. У қаттиқ йиғлагани туфайли атрофидагилар – эй мўъминлар амири, Абу Убайда оламдан ўтдими, деб сўрашди. У: йўқ, бироқ ўлимга яқинлашипти, – деди.

 Умарнинг гумони тўғри чиқди, Абу Убайдага ҳам ўлат юқти. У ўлим тўшагида ётиб, аскарларига шундай васият қилди: “Мен сизларга шундай васият қиламан, уни қабул қилсанглар сизлардан яхшилик ажралмайди: намозни адо этинглар, Рамазон рўзасини тутинглар, закот беринглар, ҳаж ва умра қилинглар, бир-бирингларни яхшиликка чақиринглар, амирларингга насиҳат қилиб, уларни алдаманглар, дунёга алданиб қолманглар, чунки киши минг йил умр кўрган тақдирда ҳам кўриб турганингиздек, мен етиб келган ўлимдан қочиб қутила олмайди, вассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”. Абу Убайда шундай деб, Муоз ибн Жабалга қараб: Эй Муоз, одамларга намозда имом бўлгин, – деди.

Бундан кўриниб турганидек, ўша вақтда масжидлар ёпилган эмас, жума ва жамоат намозлари тўхтатилган эмас, шунингдек давлат одамларни уйига қамаган ва одамларнинг кундалик тирикчилик ишлари тақиқлаган эмас. Фақат касал одамлар ажратиб олиниб, соғлом одамлар тирикчилик ишлари ва жиҳодни давом эттиришган, масжидларга бориб Аллоҳдан бу касалликлар кўтарилишини сўраб дуолар қилишган. Шу тарзда саҳаба (р.а)лар бу борадаги шаръий ҳукмларга амал қилишган. Улар шундай амаллари билан азиз бўлишган.

 Ҳозир Қирғизистонда ҳам жума намозлари тақиқланган. Мамлакат бу борада жазо чораларини жорий этди. Шу тарзда мусулмонлар жума намози бўйича шаръий узрли бўлиб туришибди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий ﷺ:

 مَنْ سَمِعَ النِّدَاءَ فَلَمْ يُجِبْهُ فَلَا صَلَاةَ لَهُ إلَّا مِنْ عُذْرٍ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَا الْعُذْرُ؟ قَالَ: خَوْفٌ أَوْ مَرَضٌ

 “Ким азонни эшитиб узрсиз унга жавоб бермаса, унга намоз йўқдир”. дедилар. “Узр нимадир?” дейишди. “Хавф ва беморлик”, дедилар”. Яъни, агар мусулмон золим ҳукмдор томонидан ноҳақ таъқиб қилинса, у ҳолда узрли ҳисобланади. Масалан, ҳокимнинг малайлари жомеъ масжидида уни қамоққа олиш ва зиён етказиш учун кутиб туришганига аниқ ишонса ёки шунга гумони ғолиб бўлса, у шу масжидда жума намозини ўқишдан узрли ҳисобланади ва намозини ўқиш учун бошқа масжид излаши лозим бўлади. Қидириш ҳаракатлари ҳам фойда бермаса, у ҳолда тўрт ракатли пешин ўқилади…

 Қардри мусулмонлар, юқоридагиларидан маълум бўлганидек, узримиз узр ҳисобланиши учун бу мункардан халос бўлиш йўллари изланилиши керак. Масалан, хавф-таҳдид бўлмаган жойларда жума намозини адо этишга ҳаракат қилишимиз зарур. Шунингдек, жума намозини тақиқлаш мункар амал бўлиб, биз давлатни бу гуноҳдан қайтаришимиз ва жума намозига рухсат беришини талаб қилишимиз шарт. Ман шундагина узримиз узрга ўтади. Мана шундагина жума намозини адо этмаганлик гуноҳи бўйнимиздан соқит бўлади.

 Расулуллаҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ، فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ، وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيْمَانِ»

“Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир”, дедилар. (Муслим).

 Бунда “қўл билан қайтариш” матбуот-анжуманлари ўтказиш, ҳукуматга делегациялар жўнатиш, акциялар уюштириш ва бошқа шу каби ишлар билан бўлади. “Тил билан” одамлар орасида ҳақиқатни очиқ айтиш, мақолалар ёзиш, мурожаатлар йўллаш… кабилар билан бўлади. “Дили билан ёмон кўриш” – “фожирликдан кўра ожизликни танлаш” бўлади. Оламий куфр сиёсатига эргашаётган давлатнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, унга шариятдан йўл топиб беришга ҳаракат қилиш эса бу – фожирлик бўлади.

 Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ زَمَانٌ يُخَيَّرُ الرَّجُلُ بَيْنَ الْعَجْزِ وَالْفُجُورِ، فَإِنْ أَدْرَكْتَ ذَلِكَ فَاخْتَرِ الْعَجْزَ عَلَى الْفُجُورِ»

“Инсонларга шундай замон келадики, киши ожизлик билан фожирликдан бирини танлашига тўғри келиб қолади, бас, ўша замонга етсангиз, фожир бўлишдан ожиз бўлишни танланг”.

 Қадрли мусулмонлар, фожирлик эмас, ожизлик ҳам эмас, балки азизлик мавқейини ушланглар! Жума намозидан бошқа жамоат намозлари ва Ҳайт намозларига нисбатан ҳам шундай мавқеда бўлиши керак. Аллоҳ таола айтади:

 وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُولَئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَنْ يَدْخُلُوهَا إِلَّا خَائِفِينَ لَهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الْآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

“Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик бордир ва уларга охиратда улуғ азоб бордир”.  [2:114]

Түркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here