Тожикистон коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Қозоғистонни ортда қолдирди

659
0

Тожикистон коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Қозоғистонни ортда қолдирди

 Тожикистонда бир кун давомида 204 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакатдаги коронавирус маълумотларини бериб берувчи covid.tj сайтида хабар берилган.

 Манбада кўрсатилишича, 16 май куни яна уч киши коронавирус сабаб вафот этган ва умумий ўлим ҳолатлари 36тага етган. Касалланганлар сони эса 1 322 нафарга етди. Мамлакатдаги тиббиёт бирлашмаларида 4 326 киши шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

 Бугун Тожикистонда тиббиёт мутахассислари иштирокида брифинг ўтказилди. Унда сўзга чиққан болалар юқумли касалликлари бўйича соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси Гавҳар Саидмуродова мамлакатда камида 1 ой карантин жорий этиш зарурлигини айтган.

 Кунлик ўсиш яна 200 кишидан кўп бўлган Тожикистон умумий касалланганлар сони (1 322) бўйича Қирғизистонни (1 117) ортда қолдирди. Ўрта Осиёда энг кўп касаллик юқтирганлар Қозоғистон (5 850) ва Ўзбекитонда (2 719) қайд этилган. Туркманистонда эса расман вирус аниқланмаган. Умумий ўлимлар сони бўйича Тожикистон (36) Қозоғистонни (34) ортда қолдириб, бу борада минтақада ўзига хос етакчига айланди.

 Изоҳ: Тожикистон ҳукумати икки ойга яқин мамлакатда вирус қайд этилмаганига ишонтириб келди. Аммо оламий сиёсатни коронавирус ваҳимаси орқали янги ўзангга солмоқчи бўлаётган йирик давлатлар босими остида охир оқибат бу ваҳима карвонига қўшилишга мажбур бўлди. Халқаро ташкилотлар ҳатто мамлакатда қанча одам вирусни юқтириши ва қанча одам вафот этиши ҳам белгилаб беришди.

 Халқаро банк Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 72 мингдан 230 минг кишигача етиши, олти ярим мингдан 21 минггача одам ҳалок бўлиши мумкинлигини таҳмин қилди. Эндиликда тожик ҳукумати бу “топшириқни” адо қилиш учун мамлакатда вирус билан оғриганлар ва вафот этганлар сони кескин ошиб бораётганини хабар қилмоқда. Ҳатто Тожикистонда вирус натижасида вафот этганлар сони минтақада биринчилардан бўлиб карантин режимини жорий қилган Қозоғистондан ҳам ошиб кетди. Бундай кўрсаткичларни пайдо бўлиши бир томондан халқаро ташкилотлар босими бўлса, иккинчи томондан ушбу ташкилотларнинг молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича берган ваъдалари ҳам сабаб бўлмоқда. Тожикистон иқтисоди ҳам Қирғизистонники каби ташқи қарз ва ёрдамларга қарам. Шу сабабли, халқаро ташкилотлар босимига итоат қилишга мажбур.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here