Коронавирусдан ўлганлар сони табиий ўлим даражасидан ортиб кетмади

740
0

Коронавирусдан ўлганлар сони табиий ўлим даражасидан ортиб кетмади

Қирғизистонда 18 майга қарата маълумотга кўра 1216 одам вирус юқтириб, 14 одам вафот қилгани, Ўзбекистонда эса 2753 вирус юқтирган одам ичидан, 12 нафари вафод этгани хабар қилинди.

Расмий ҳисоботга кўра ҳар икки давлатда ҳам аҳоли ўлим даражаси 5 – 5.5 фоиз атрофида экан. Бу умумий рақамлар бўлиб, ўлганларнинг кўпчилигини қариялар, касаллар ташкил этади. Яъни уларнинг иддаоларига кўра коронавирус ва грип каби вируслар асосан оғир касал ёки заиф қарияларни нишонга олади. Жамиятда оғир касалга чалинганлар ва қариялар ичидан тахминан 10-12% одам ҳалок бўлиб туради. Бу табиий жараён бўлиб, Аллоҳ инсониятни шу мувозанат билан яратган!

Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам, коронавирусдан ўлди деб иддао қилинаётганларнинг ўлим кўрсаткичи, табиий ўлим кўрсаткичидан ортиқ эмас. Лекин вирус ваҳимаси расмий матбуот орқали тинмай, 100 баробар бўрттириб олиб бориляпти. Мақсад нима?!

Вирус ваҳимаси қалбаки! Баъзи Ғарб давлатлари ўликлар сонини қалбакилаштириб, хоҳлаган рақамларини айтиш билан оламни ва фуқороларини ваҳимага сола олишди. Чунки улар ўзларидаги йирик шаҳарлар фуқороларини матбуот манқуртларига айлантира олишган.

Лекин Ўрта Осиё фуқоролари интернет ёки матбуот тизимидан ташқари, жонли мулоқот, жамоий уйғунлик ва иймоний муҳит сингари ўзгача маълумот олиш манбаълари бор ва у жамиятда уммат минталитетига айланган. Одамлар бир бирларини танийди, одамгарчилик, қариндош-уруғчилик… каби алоқалари бор!

Шунинг учун бизда қаттиқ карантга олиш йўли билан бизни бир биримиздан изоляция қилишмоқчи. Одамларни бир биридан изоляция қилиш билан фикрий етакчиликни расмий матбуот тизимига олиб бериб, бизни ҳам марказлашган матбуот тизимига боғлаб олишмоқчи.

Мавжуд минталитетимиздан қўрқиб жамиятдан ўзлари хоҳлаганча миқдорда коронавирсдан ўлган ўлик топа олишмаяпти. Вирусдан касалланганлар рўйхатини ҳам, махфий деб, жамоатчиликка эълон қила олишмаяпти. Биродарлар коронавирус ваҳимаси қалбаки! Улар бу ваҳимани бизнинг онгимизга ўрнатишмоқчи! Ишонсак улар ғолиб бўлишади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here