Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можарода 9 киши тан жароҳати олди

577
0

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можарода 9 киши тан жароҳати олди

Қирғиз-тожик давлат чегарасининг Боткен вилоятидаги участкасида 18 декабрда содир бўлган тўқнашувда Қирғизистоннинг 6 ва Тожикистоннинг 3 фуқароси тан жароҳати олди.

ҚР Давлат чегара хизмати матбуот хизматига кўра, Қирғизистон ва Тожикистон хуқуқ-тартибот идоралари, вилоят маъмуриятлари раҳбарлари ва чегара идоралари вакиллари иштирокида музокаралар кетаётган бир вақтда «тожик томонидан номаълум шахслар Қирғизистон фуқароларига қарата тош ота бошлаган, бунга жавобан қирғиз томонидан тош отилиши оқибатида Тожикистон фуқароларига тегишли иккита автомашинанинг олд ойнаси синган».

ДЧХ маълумотига кўра, 20 дақиқадан кейин тожик томонидан ўқ отилган ва бунинг оқибатида ҚР ИИВ ички қўшинларининг ҳарбий хизматчиси жароҳат олган.

2019 йил бошидан бери Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ можаро юз берди, шундан тўртта ҳодисада одамлар ҳалок бўлди. 16 сентябрь куни юз берган сўнгги ҳодисада тўрт киши вафот этди. Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги музокаралар якунлари бўйича чегара муаммоларини бартараф этиш бўйича ишларни кучайтиришга келишиб олинди. Расмийларнинг маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги чегараларнинг 405 километри ҳозирча белгиланмаган.

Таҳлил: Қирғиз-Тожик чегара қишлоқда яшовчи Қирғизистон фуқоросининг айтишича, провокация уюштираётган шахслар мутлоқо нотаниш одамлардир. “Биз бир қишлоқ одамларимиз, қишлоғимиз кичкина қишлоқ, бир биримизни яхши таниймиз. Музокарани бузиб, ҳар сафар тош отишни бошлаб юбораётган шахслар бу ернинг одамлари эмас”, дейди фуқоро.

Қишнинг қаҳратон кунларида фуқоролар бир бирлари билан ер талашишлари ақлга сиғмайди. Демак бу ерда бошқа манфаат бор. Яъни халқаро ёки бирор томоннинг мамлакат манфаати учун атайин провокация уюштирилган.

Охирги вақтларда Россия Ўзбекистонга босим ўтказиш мақсадида Қирғизистонни унга қарши йўналтиришга ҳаракат қиляпти. Хабаровскида бир неча ўнлаган Қирғиз фуқороларини орган ходимлари асоссиз калтаклади. Ҳар сафар Қирғизистон ҳукумати ўз манфаати йўлида Ғарб олами билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи бўлганида, Россия Қирғиз-Тожик чегарасида нотинчлик пайдо қилади. Мақсади, Қирғизистонни ташқи алоқаларида Россиянинг манфаати томон йўналишга мажбурлаш. Россия Қирғизистондан ўзининг Ғарб ёки Ўзбекистон билан ҳар қандай муомиласини белгилаётиб, Россиянинг манфаатидан келиб чиқсишини хоҳлайди.

Бунақанги халқаро сиёсий босим остида Қирғизистонда ҳеч қандай иқтисодий ривожланиш ва тинчлик – осоишталик бўлиши мумкин эмас!

Ички сиёсатида Ғарб (АҚШ) ўз дунёқараши билан тинчлик намоиши уюштириб, Қирғизистон ҳокимиятига босим ўтказишга кучли ҳаракат бошлади. Қирғизистон ҳукумати икки ўт орасида қолиб, уларнинг бири томонга ўтиб олишдан қўрқиб, боши берк кўчага кириб бораяпти. Мамлакатда  стротегик ёки сиёсий ёки ҳар икки соҳада бўшлиқ пайдо бўлиши мумкин. 2010 йили Курманбек Бакиев ҳокимиятдан қувиб юборилганида шундай ҳолат пайдо бўлган эди. Бўшлиқни тўлдиришдан аввал, яъни уни бошқа кучлар тўлдириб олишини олдини олиш мақсадида ўша вақтдаги “вақтинчалик ҳукумат” Россия билан ҳамкорликда Ўшдаги миллатчилик урушини атайин уюштирган эди! Ҳозир ҳам бўшлиқ пайдо бўлгудек бўлса, у қандайдир жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳ бўлайлик!

Демак мамлакатимизда икки хатарли ҳолат пайдо бўлиш эҳтимоли кутиляпти. Биринчиси Россиянинг минтақадаги хоссатан Ўзбекистондаги стротегик манфаатидан келиб чиққан хатар. Иккинчиси Қирғизистонда сиёсий доира ҳамда етакчи гуруҳга қарши шаклланиб бораётган Ғарб сиёсий доирасидан қутилиш мақсадида уюштирилиши мумкин бўлган хатарлар. Икки тараф яъни Россия манфаати билан Қирғизистон сиёсий доираси манфаати бирлашиб кетиши билан яна мамлакатда атайин пароканда вазиятлар  уюштирилиши мумкин. Чунки бир дунёқараш иккинчи бошқа ҳазорат ёки мабдага жамиятни ўз ихтиёри билан тинч йўл билан торшириб қўймайди! Огоҳ бўлайлик, улар вазиятни маҳаллийчилик, миллатчилик ёки Ислом ва Мусулмонларга қарши йўналтириб юборишлари ҳам мумкин!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here