Кужабеков: 1 йилда 150дан ортиқ шахс террорда гумонланиб ҳибсга олинди

557
0

Кужабеков: 1 йилда 150дан ортиқ шахс террорда гумонланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тобе терроризмга қарши кураш комиссиясининг 33 мажлиси бўлиб ўтди. Унда Россия, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик хизматларидан делегациялар иштирок этди.

Мажлисида айтиб ўтилган маълумотга кўра, Россия ва Марказий Осиё мамлакатларида ўтган йилнинг охири ва жорий йилнинг бошларида террорчиликда гумонланган 150 дан ортиқ шахс ҳибсга олинган. Бу ҳақида Қирғизистон Миллий хавфсизлик комиссиясининг терроризмга қарши кураш маркази директори Асилбек Кужабеков маълум қилди.

 “2017 йилнинг иккинчи ярмидан 2018 биринчи ярмигача Терроризмга алоқадорликда гумон қилинган 150 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу амалиёт Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон хавфсизлик идораларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилди”, деди Асилбек Кожобеков.

Кожобеков сўзларини шундай давом эттирди: “ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари Исломий Давлат (ИШИД), Жабҳатун-Нусра, Ҳизб ут-Таҳрир ва Туркистон Исломий партиясининг фаолияти ҳақида ахборот алмашишди”, “Сўнгги йилларда ШҲТ мамлакатлари ҳудудида жуда кўп террорчилик ҳаракатларининг олди олинди. Шунингдек террористик гуруҳларга жиддий зарба берилди. Террорчилик фаолияти машҳур бўлгн минтақаларга сафар қилиб, сўнг МДҲга аъзо давлатлар ҳудудига қайтиб келган шахслардан келадиган хавф-хатарларга алоҳида эътибор қаратилмоқда”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here