Даъво қилинган мақсадлар ва асл мақсадлар

503
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жаҳон Савдо Ташкилоти

Даъво қилинган мақсадлар ва асл мақсадлар

Доктор Фараж Мамдуҳ

Жаҳон Савдо Ташкилоти GATT (тарифлар ва савдо бўйича бош битим)нинг ворисидир.

Жаҳон Савдо Ташкилоти халқаро савдо қонунларга тааллуқли ягона глобал ташкилот бўлиб, қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган. 2016 йил 1 август ҳолатига кўра, ушбу ташкилот 164 давлатни аъзолар сифатида, 20 давлатни кузатувчилар сифатида ўз ичига олган.

Унинг мақсад ва вазифалари: Савдо оқимини мумкин қадар муаммосиз, осон ва эркин равишда таъминлашдан ҳамда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги муносабатлар бевосита кечаётган пайтда – гарчи улар турли мамлакатларда бўлсалар ҳам – савдони янада барқарорлаштиришдан иборат. Ташкилот буларни қуйидаги бир неча сиёсатлар орқали амалга оширади:

  1. Бир қатор товарларга божхона тўловларини камайтириш;
  2. Савдо чекловларини, айниқса, давлатлар томонидан импорт сонига нисбатан қўйилган миқдорий чекловларни (квоталарни) енгиллаштириш. (Мисол учун, йилига эллик миллион доллардан ортиқ сигарета олиб киришни тақиқлаш каби);
  3. Аъзо давлатларни ривожлантириш, ташкил этиш ва имтиёзлар бериш учун маълумот ва имкониятлар билан таъминлаш. Шунинг учун давлатлар ривожланиш учун ҳамда ахборот ва хизматлар соҳасида орқада қолмаслик учун бу ташкилотга аъзо бўлишга шошилишади.

Бироқ, бу ташкилотлар яширадиган бош мақсадлар ҳам бор. У ҳам бўлса, қашшоқ ва ривожланаётган давлатларда капиталистик давлатлар ва йирик ширкатлар учун бозорлар очиш, шу орқали айни бозорларни назорат қилиб, уларнинг устидан ҳукмронлик қилишдир. Бунинг оқибатида, айни кичик давлатлар ўз бюджетлари камомадини бартараф этиш ва бозорларини ҳимоя қилиш учун улкан кредитларга муҳтож бўладилар. Кейин кредитлар Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондидан ўтказиб берилади. Шундай қилиб, бу давлатлар оғир қарз ва кредитлар тузоғига тушади, охир бориб, сиёсий жиҳатдан айни мустамлакачи давлатлар иродасига тобе давлатларга айланишади.

Одатда, бозорлар давлатларга муҳтож бўлади. Давлат бу бозорларни ўсишига ёрдам беради, хусусан, хориждаги капитални ва капитал эгаларини қўлида ушлаб турган доираларнинг «ўйин бозорлари»га айланиб қолишларидан ҳимоя қилади. Шунингдек, бу доираларнинг юртдаги бозор ва савдони монополия қилишлари, шу орқали ички маҳсулот ва миллий валютани заифлаштиришлари хавфидан сақлайди. Агар шундай ҳимоя бўлмаса, айни давлатлар иқтисодий кризисга учрайди, ўз навбатида, банкрот бўлишга ва валютаси курси ўйнашига мажбур бўлиб, кредит ортидан чопадиган давлатларга айланади.

Шунинг учун ҳам, Жаҳон Савдо Ташкилоти, Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди булар фалаж қилувчи ва ўлдирувчи учликдир. Бу учлик халқларни мустамлакачиларнинг сиёсатлари ҳамда нарх-наво, ҳатто озиқ-овқат каби асосий эҳтиёж моллари нархини белгиловчи кўрсатмаларига ва хусусийлаштириш сиёсатларига қараб юрадиган қилиб қўяди. Зеро, хусусийлаштириш сиёсати ҳукуматнинг аксар секторларини мустамлакачи давлатларга мулк қилиб беради. Бу ва бошқа ишлар кредитнинг аслини эмас, процентини тўлашга мажбурловчи тежамкорлик ва қашшоқлаштириш сиёсатидир.

Аллоҳ хайрингизни берсин, Америкага қаранг, у Жаҳон Савдо Ташкилотини ҳам, унинг иддао қилинган мақсадини ҳам депсаб кетмоқда. Бу халқаро савдо ҳаракатини енгиллаштириш, эркинлаштириш ва имтиёзлар бериш мақсадлари эди. Америка бўлса, товарларга божхона тарифлари белгилаяпти, ўзи ишлаб чиққан қонунлар ўзининг манфаатига зид келиб қолган пайтда улардан қочиб қутуляпти. Айнан шундай муносабатни Америка БМТга нисбатан ҳам қўллайди. Масалан, ўз манфаати БМТ манфаати билан қарама-қарши келиб қолса, бу ташкилотни ҳам, унинг Хавфсизлик Кенгашини ҳам сариқ чақага олмай, истаганини қилиб кетади, худди 2003 йил Ироқни босиб олганда қилгани каби.

Демак, одамлар, айниқса мусулмонлар, халқларни ва юртларни фалаж қиладиган, иқтисодиётидан тортиб, валютасигача вайрон қиладиган бундай мустамлакачи учлик ташкилотидан сақланмоқлари лозим.

Айнан малай давлатлар шундай ташкилотларга кириб, Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фондидан кредит олишяпти… Мақсад, уларнинг халқларини мустамлакачи давлатлар ва уларнинг кампаниялари қўлига ўйинчоқ қилиб беришдир. Шунинг учун ҳам мусулмонлар бундай мустамлакачи ташкилотлардан қўлларини ювиб, қўлтиққа урмоқлари ва шу орқали бозорларимиз, бойликларимиз, юртларимизни бўрилар ва иқтисодий қотиллар қўлидан тортиб олмоқлари даркор.

Айни ташкилотларга риоя қилаётган ёки улар билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай мусулмон давлат бизни мустамлака қилиш, бозорларимиз ва валюталаримизни заифлаштириш, иқтисодимиз ва юртларимизни хонавайрон қилишда ўшаларга шерикдир. Бас, шундай экан, мустамлакачиларнинг ричаглари бўлган бундай халқаро ташкилотлардан жуда-жуда сақланмоқ лозим.

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here