Таҳрируш Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиоси асбоб-ускуналарини вайрон қилди

576
0

Таҳрируш Шом ҳайъати Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиоси асбоб-ускуналарини вайрон қилди

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими Куфр-Авид районидаги радиоси асбоб-ускуналарининг Таҳрируш Шом ҳайъати томонидан бузиб вайрон этилиши тўғрисида матбуот баёноти нашр қилди. Баёнотда қуйидагилар таъкидланган: Таҳрируш Шом айни ҳужумини Ҳизб ут-Таҳрирнинг очиқ даъват фаолияти олиб бориши ортидан қасддан содир этди. Зеро, Ҳизб ўз фаолияти орқали Сочи конференциясини, қонхўр режим учун халқаро йўлларнинг очиб берилаётганини ҳамда турк назорат пунктлари одамларнинг режимга қаршилик қилишларига имкон бермаётганини фош қилган. Шунингдек, Ҳизб ўз фаолияти орқали одамларни Инқоз ҳукуматига қонунийлик тусини бериш мақсадида тузилган «шўро мажлиси» дейилаётган нарсага ҳаргиз рози бўлмасликка чақирган ҳамда бу ҳукуматнинг солиқлару тўловлар солиш ва одамларни оғиз очирмаслик билан тинкаларини қуритгани, шу орқали хориждан Американинг сиёсий ечимини амалга оширувчи янги шаклдаги янги ҳукуматлар тузилишига замин яратаётгани таъкидланган. Баёнот сўнггида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти радиоси ҳақида сўз юритилиб бундай дейилган: «Маломатчининг маломатидан қўрқмай, ҳақ сўзни баралла айтувчи ушбу радиода Умматга ҳамда унинг фуқаролар ва ҳарбийлардан иборат фарзандларига насиҳат йўлланиб, Шом аҳлига қарши Сочи конференциялари ва режим учун йўллар очиб бериш каби фитна тўрлари тўқилаётганидан, шунингдек, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган ҳукуматлар тузиш ва сариқ чақалик фойда келтиролмайдиган «шўро мажлиси» тузиш сингари шубҳа остидаги таклифлар киритилаётганидан огоҳлантирилган. Улар мана шундай бир радиони овозини ўчиришга уринишмоқда».

Роя газетасининг 2019 йил 11 апрел чоршанба кунги 230-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here