Россия “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли учун 200 млн. рубл ажратди

848
0

Россия “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли учун 200 млн. рубл ажратди

“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича техник-иқтисодий асос тайёрланди. Бу ҳақда президент Сооронбай Жээнбеков маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, Россия техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун 200 миллион рубл (РФ Марказий банки курси бўйича 3 136 364 доллар) ажратди.

 “Сиёсий қарор қабул қилинди. Эксперт гуруҳлари ишламоқда. Хитой томони рози бўлди. Мен Хитойга икки марта ташриф буюрдим, сафарлар давомида бу борада музокаралар олиб борилди. Россия президенти билан ҳам музокаралар ўтказилди, сиёсий қарор қабул қилинди”, – деди Жээнбеков.

 Изоҳ: Маълумки, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йилларнинг бошларида кўтарилганди, аммо шу вақтга қадар бу нарса амалга ошмай келди. Бунинг асосий сабаби, мазкур темир йўл қурилиши минтақада ўзини якка ҳоким сифатида кўришга одатланган Россия манфаатларига зид келганлигида эди. Хитой маблағи эвазига қуриладиган янги темир йўл лойиҳаси Хитойнинг Ўрта Осиёга нисбатан таъсирини янада кучайтиради. Минтақа давлатлари билан иқтисодий алоқалар ривожланишига шароитлар яратиб беради. Бу эса Россия учун исталмаган ҳолат ҳисобланади. Бундан ташқари, газ ва нефт қувурларининг Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитойга ётқизилиши ҳамда туркман ва ўзбек газларининг катта  қисмининг Хитойга сотилаётгани ҳам Россия манфаатларининг минтақада заифлашиб боришига олиб келаётганди. Шу сабабли ҳам темир йўл қурилиши Россия босими остида маълум муддат тўхтаб қолди. Ва ниҳоят, музокаралар натижасида Россия манфаатлари ҳам таъминлангач, лойиҳани амалга ошириш ишлари қайта жонланиб кетди.

 Аслида темир йўл Ўрта Осиё мамлакатлари учун манфаатли. Чунки, у дунёда денгиз орқалик амалга ошириладиган юк ташишдан кейинги ўринни эгаллаб турган стратегик аҳамиятга эга ва таннархи арзон йўналиш ҳисобланади. Аммо куфр тузуми мусулмон ўлкалари, жумладан, бизнинг юртлар манфаатларига мустамлакачилик кўзи билан қарайди. Улар баъзида бирор соҳада ўз мустамлакасини эплай олмай қолган тақдирда ҳам, оламий таъсир кучига эга бўлган бошқа мустамлакачи давлат лойиҳаларига биз мустамлака давлатни топширишлари мумкин. Янги темир йўл лойиҳаси ҳам минтақани қисман рус таъсиридан халос этиб, мушрик ханлар чангалига ташлаш йўлидаги қадамлардан биридир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here