Лавров: ЕИ Марказий Осиёдаги ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтармоқчи

652
0

Лавров: ЕИ Марказий Осиёдаги ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтармоқчи

 Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи ўзининг Марказий Осиё бўйича стратегияси ва “Шарқий ҳамкорлик” лойиҳаси ёрдамида шарқий ва Марказий Осиёдаги ҳамкорларини Россиядан “ихлосини қайтаришини” мақсад қилган.

 “Ҳозирда “Шарқий ҳамкорлик” ортидан ЕИ Марказий Осиё учун Россия манфаатлари ва тарих, иқтисодиёт, урф-одатлар, маданият, инсон муносабатлари, хавфсизлик масалалари бўйича бизни бирлаштирадиган алоқаларни ҳисобга олмаган ҳолда тузилган дастурни ривожлантирмоқда, зероки у ерда бизнинг иттифоқдошларимиз ва стратегик ҳамкорларимиз ҳам бор”, – деди Лавров “Коммерсантъ” газетасига берган интервьюсида. 

 “Бизнинг маълумотларга қараганда, ҳозир улар собиқ СССРнинг Европа ва Кавказ орти республикалари иштирок этаётган “Шарқий ҳамкорлик” ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси ўртасида дўстона алоқа ўрнатишга уринишмоқда. Бу каби йирик лойиҳалар ишлаб чиқарилаётган пайтда ҳатто потенциал режимда ҳам ҳеч нарсани сир сақламаслик керак”, дея сўзини давом эттирди у.

 Лавров ЕИнинг бу лойиҳалардан кўзлаган мақсади Москвага маълум эканини қўшимча қилган. Уларнинг мақсади шарқий ва Марказий Осиё ҳамкорларни Россиядан ихлосини қайтариш, Россия ва бу мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни сусайтириш ҳамда ўзини қаноатлантирувчи қонун-қоидаларини жорий этишдан иборат.

 Изоҳ: Россиянинг Марказий Осиё республикалари устидаги сиёсий, сақофий ва иқтисодий таъсири камайиб борган сари, у ўзининг асосий эътиборини минтақада ҳарбий таъсирини кучайириш қаратмоқда. Маълумки, Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар раҳбарлари олиб бораётган авторитар бошқарув ҳамда амалдорларнинг коррупция ботқоғига ботиб кетиши натижасида юрт бойликлари талон-тарож қилинди. Оқибатда эса мамлакатлардаги иқтисодий вазият издан чиқиб, давлат ғазнаси бўшаб қолди. Бу давлатлар ҳатто оддий бир ислоҳот ўтказишлик учун ҳам хорижий давлатларнинг молиявий қўлловига муҳтож бўлиб қолишди. Россия ҳозирги иқтиодий аҳволида уларга молиявий кўмак кўрcатиш имконига эга эмас. Россиядаги бу иқтисодий инқироздан фойдаланган Ғарб давлатлари минтақадаги давлатларга турли кўринишдаги грант ва молиявий ёрдамлар ажратиб келишмоқда. Табиийки, ғарб давлатлари ажратадиган грантлар ортидан ўз манфаатларига мос бўлган талабларни ҳам қўйишади. Бу эса минтақа давлатларини Россиядан узоқлашига олиб келади.

 Буни англаган Россия Афғонистон ваҳимасини бўрттириш орқали минтақада ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтиришга интилмоқда. Яқиндагина Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бирлашган штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров “Ҳозирда Афғонистонда “Толибон” ва “ИШИД”нинг 15 мингга яқин жангарилари бўлиб, улар Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига таҳдид уйғотаётгани”ни маълум қилган бўлса, август ойида Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Геннадий Кузьмин “Ҳозир “ИШИД”нинг Афғонистондаги ўзагини 4 мингга яқин жангари ташкил қилиши”ни айтган эди. Куни кеча Россия бошчилик қилган ва Марказий Осиёдаги деярли барча давлатлар иштирок этган “Марказ- 2019” ҳарбий машғулотлари ҳам Россиянинг бу минтақада ўз ҳарбий иштирокни сақлаб қолиш учун ташлаган қадамларидан биридир.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here