Пампео дунёга мурожаат қилиб, уйғурларни Хитойга топширмасликка чақирди

1144
0

Пампео дунёга мурожаат қилиб, уйғурларни Хитойга топширмасликка чақирди

АҚШ давлат котиби Майк Пампео дунё давлатлартига мурожаат қилиб, уйғур муҳожирларни Хитойга топширмасликка чақирар экан, Пекин ҳукумати мусулмонларни репрессия қилаётганини таъкидлади.

 “Мен тиниқлик киритмоқчиман, Хитойни Шинжонда олиб бораётган репрессиясини “терроризм”га алоқаси йўқ. Гап шундаки, Хитой ўз дунёқарашига қарши бўлган барча дунёқарашларни йўқ қилиб юбормоқчи. Биз дунё мамлакатларини Хитойни уйғурларга қарши репатриациясига қаршилик кўрсатишга чақирамиз” , деди Пампео.

Пампео АҚШда бўлиб ўтган 5+1 анжуманидан сўнг Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бош вазирлари олдида шу баёнот билан чиқиш қилди.

Таҳлил:  Пампеонинг баёноти Хитойга қарши АҚШ манфаатидан келиб чиққан баёнотдир. Лекин шундай бўлганида ҳам, бу каби чақириқ ва баёнотлар аслида биз мусулмонлар ва исломий ўлка раҳбарлари томонидан айтилиб, амалда ижро бўлиши учун бор имкониятлар сарфланиши керак эди.

Хитой Шарқий Туркистонда мусулмонларни лагерларга қамаб, уларни эътиқодларидан воз кечишга мажбурлаяпти. Буни улар “фуқороларни қайта тарбиялаш амалиёти” дея дунёга эълон қилишди. Дунёнинг баъзи мамлакат етакчилари, ҳатто Саудия ва Туркия… сингари исломий мамлакат раҳбарлари ҳам бу амалиётни қўллаб-қуватлашларини ва бу репрессия эмас эканини дунё олдида очиқ эълон қилишди. Ҳозирда Россия Хитойдан таъсирланиб, меҳнат лагерлари қуриб, ноқонуний мигрантларни у ерда мажбурий меҳнат билан тарбиявий ишлар олиб боряпти. Ҳиндистон мусулмонларга қарши Хитой лоиҳаси бўйича тарбиявий лагерлар оча бошлади. Хитойга иқтисодий ва молиявий жиҳатдан боғланиб бораётган Марказий Осиё давлатлари ҳам исломий мабдаий ҳаракатга қарши улар олиб бораётган кураш услублари билан таниша бошлашди. Ўтган йили Қирғизистон ИИВ Хитой вакиллари билан шу мавзуда тажриба алмашишди.

Хитой юртларимизга бостириб кириб келяпти! Иқтисодий инвестиция олиб кириш баҳонасида, молиявий қарз бериш орқали мамлакатларимизни ўзига тоборо тобеъ қилиб боряпти. Биз уни ўз юртида мусулмонларга қарши репрессиясини тўхтатиб қолмасак, юртларимизда ўз таъсирларини кучайтириб олгач, ўз юртларимизда ҳам бизга нисбатан репрессияни кучайтиришга ҳаракат қилади.

Пампеонинг Хитойга қарши баёноти, аслида биз мусулмонларнинг дардимизга мос айтилган сўзлар халос! Унинг нияти ўзига ҳавола, лекин биз Хитой босқинчилигига ва уни Ислом ва мусулмонларга қарши кураш услуби оламий тус олишига имкон қадар қарши туришимиз керак! Нафақат Хитойга, балки Фаластиндаги яҳудий вужуди зулмига, Си си ва бошқа золим режимларга қўллов кўрсатиб бораётган оламий бошқарув системаси ва халқаро сиёсатга ҳам қарши курашишимиз вожиб.

Демак бу кураш биз мусулмонларнинг ўз эътиқодимиз ва инсоният устида бораётган зулмларнинг олдини олиш учун олиб борилаётган курашимиздир. Баъзида кофир давлат ёки сиёсий шахслар билан мақсадимиз паралел келиб қолиши ҳеч нарсани ўзгартирмайди, бу билан кураш уларники бўлиб қолмайди!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here