Қирғизистон Хитойдан яна қарз олмоқчи!

732
0

Қирғизистон Хитойдан яна қарз олмоқчи!

Бишкекда ўтиши кутилаётган ШҲТнинг навбатдаги саммити олдидан Қирғизистонга келган Хитой президенти Си Цзинпин Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков билан учрашди. Хитой ҳукумати Қирғизистонга 600 миллион (86 миллион доллар) грант ҳисобида пул бериши айтилди. Президентнинг айтишича харажатлар транспорт, энергетика ва йўл қурилиши ишларига сарф қилинар эмиш.

Молия вазирлигининг 2019 йил феврал ойидаги ҳисобига кўра, Қирғизистоннинг умумий қарзи 4 миллиард 484 миллион долларга етган. Бундан 3 миллион 827 миллиони ташқи қарз бўлса, унинг 1 миллиард 722 миллиони (45%) Хитойдан олинган.

Изоҳ:

Шу кунларда Жогору кенеш депутатлари томонидан собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан дахлсизлик ҳуқуқини олиб қўйиш ҳаракати кучайиб боряпти. Аслида ҳозирги сиёсий кескинликлар, собиқ президент ва унинг атрофидаги бир қатор етакчи гуруҳ вакиллари айнан Хитой билан бўлган алоқаларида амалга оширган бир қатор коррупциялик ишлар сабабли юзага келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Яъни бир қанча собиқ вазирлар ва бошқа етакчи гуруҳ вакиллари устидан бораётган тергов ишлари, Хитой билан айнан грант ҳисобида ёки бошқа мақсадларда олинган нақд пуллар, инвестиция ҳамда Хитой компаниялари билан биргаликда уюштирилган коррупциялик иш ҳаракатлари касофатидан содир этилгани аниқланяпти! Демак аввалги ҳокимият томонидан содир этилган жиноятларнинг барчаси, давлат бошқарув механизмининг нотўғри асосда қурилганини ва ташқи йирик давлатларни ички ишларимизга тиғиз аралаша оладиган қилиб қўйган халқаро сиёсатнинг нохолислигини кўрсатмоқда!  

Атамбаев президентликдан кетди. Унинг етакчи гуруҳи Жээнбеков томонига ўтиб кетяпти. Бошқарув системаси худди аввалгидек, яъни парламент ҳам вазирликлар ҳам, суд ва бошқа куч тизимлари ҳам президент томонидан бошқариляпти. Демак халқ гарданига тушиб бораётган қарзлар, инвестиция ва грант ҳисобидан келаётган пулларнинг барчаси ҳали ҳам шу гуруҳ томонидан назорат қилинади. Нима ўзгарди?! Олинаётган пуллар яна ўзлаштирилмаслигига қандай кафолат ёки ишонч бор!

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам “Мўъмин бир тешикдан икки маротаба чақилмайди” дедилар. Яқинда икки куч (позиция, оппозиция) вакиллари яна вазиятни кескинлаштириш мақсадида халққа мурожат қилиши кутилаяпти. Биродарлар, уларнинг бирортаси иккинчисидан афзал эмас! Муаммо куфр олами манфаатига паралел тузилган оламий ва маҳаллий бошқарув тизимида. Яъни мавжуд етакчи гуруҳлар бир бирлари билан халқ манфаати устида тортишаётгани йўқ! Лекин улар халқ номидан қарз олишади! Халқ номидан хоҳлаганларича тасарруф қилишади. Яқинда халқ ўз манфаатлари ҳисобидан Хитойга қарз тўлай бошлади!

Демак биз мусулмонлар, етакчи тўдалар манфаатлари учун жонли ҳаракат қилиш орқали бир биримизга қарши ношаръий курашдан тийилишимиз лозим. Ҳар бир ҳаракатимиз Аллоҳнинг назорати остида экани ва улар учун албатта жавоб беришимизни унутмайлик! Демакки мол ёки жон фидо қилаётиб, ҳар икки дунё манфаатимиз асосида ҳаракат олиб борайлик! Чунки Аллоҳ албатта берган барча имкониятларининг ҳисобини сўрайди!

Абдураззоқ Мўъмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here