Яҳудий вужуди Ақсо масжидини замон ва маконга қараб бўлишиш ниятида эканини эълон қилди

542
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яҳудий вужуди Ақсо масжидини замон ва маконга қараб бўлишиш ниятида эканини эълон қилди

Маан ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1440 йил 13 зул-қаъда, милодий 2019 йил 14 август чоршанба куни) нашр қилинган хабарда бундай дейилади:

««Исроил» ички хавфсизлик хизмати раиси Гилад Эрдан «яҳудийлар намоз ўқий олишлари учун Ақсо масжидининг ҳозирги вазиятини ўзгартириш керак», деди.

Ўз баёнотида Эрдан «яҳудийлар Ақсода якка ёки жамоат бўлиб, очиқ ёки ёпиқ (яъни, Ақсо масжиди ичкарисидаги жойнамозларда) намоз ўқишга ҳақли» эканликларини қўшимча қилди.

Эрданнинг бу баёноти «Исроил» бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг баёноти ортидан икки кун ўтиб янгради. Ўшанда Нетаньяху «Яҳудийлар «Маъбад тоғи»да маъбаднинг хароб бўлиши хотирасини ўтказишга ҳақлидирлар», деган эди. Сўнг Ақсога яҳудийларни қурбон ҳайитининг биринчи кунларида киритишга қарор қилганини таъкидлаган эди».

Роя газетаси шарҳи:

Яҳудий раҳбарларнинг бундай баёнотларидан яққол кўриниб турибдики, яҳудий вужуди – худди Халил шаҳридаги Иброҳимий масжидини қилишгани каби – муборак Ақсо масжидини ҳам мусулмонлар билан маймунвачча ва тўнғизвачча яҳудийлар ўртасида замон ва маконга қараб бўлишиб олиш ниятида. Бу баёнотлар яна шунга ҳам далолат қилмоқдаки, яҳудийлар АҚШ ва Ғарб қўллаб-қувватлови остида ҳамда уларнинг мусулмон юртларидаги малайлари тил бириктируви билан яқин кунларда бу баёнотларидан амалга ўтишади.

Бутун Ислом Уммати оёққа туриб, бутун саъй-ҳаракати ва қўшинлари билан бу ювиндихўр малайларни ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилмас экан, Ақсо масжиди билан ушбу муборак замин асло озод этилмайди. Чунки ушбу Халифаликкина, ўзининг бутун армияларини муборак заминни ва барча босим олинган исломий юртларни озод этиш сари сафарбар қилади.

Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here