Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги варианти таклиф қилинди

1008
0

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги варианти таклиф қилинди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари Kun.uz таҳририятига тақдим этилди.

2018 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини кенг жорий этиш ва янада такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси» тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 17 июль куни ўтказилган мажлис баёнининг 28-бандида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини танқидий қайта кўриб чиқиш ва унинг қўлланишини осонлаштириш, ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларига янада мослаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди. Лотин алифбосини ислоҳ қилиш программасига биноан тўрт ҳарф ўзгарди, биттасидан воз кечилди.

Изоҳ:

Сақофат тўрт нарсадан иборат:  қонун, тарих, адабиёт ва тил.

Демак-ки, тил ҳам сақофатдан бўлиб, бир миллат ё элат ўз урфу одат, анъана, тарих ва динини бошқа миллатга киргизмоқчи бўлса, энг аввало алифбодан фойдаланади.

Ислом давлати барпо бўлиб, мамлакатлар фатҳ қилингач, барча дин ботилга чиқди, шу жумладан халқлар эътироф қилиб, амал қилаётган ёзувларга ҳам барҳам берилди. Барча ўқув муассаларда, мактаб-у мадрсаларда, араб алифбоси жорий этилди. Бутун халқлар тиллари ва урфу одатлари кандай бўлишидан катъий назар араб алифбоси воситасида илм ўргана бошлашди, бора-бора араб алифбоси ўша халқнинг ўзиники бўлиб қолди. Шу жумладан Ўрта Осиёдаги мамлакатлар ҳам бир Халифага итоат қилган ҳолда араб алифбосини таълим тизимига айлантирди.

Зеро Исломнинг софлигини, ҳақиқатини сақлаб қолиш учун араб тили ва араб алифбосига қаттиқ аҳамият бериш лозим. Араб алифбоси ва араб тили бизни Қуръонга, Суннатга олиб боради. Бундан чиқди, ҳар кандай сақофат ва бизни Шариатдан узоқлаштиридиган ҳар кандай алифбо ҳам биз учун бегона бўлиб, қолаверса Динимиз, дунёимиз ва охиратимиз учун хатарли ҳисобланади.

Тил ва алифбога таалуқли маълумотларга қиска назар ташлайдиган бўлсак, ўтган 20- аср бошларида Илсомий Халифалик давлати қулагач, барча исломий юртлар қатори Ўрта Осиё давлатлари ҳам мустамлакачи катта давлатлар нишонига айланди. Катта давлатларнинг ҳар бири  ўз ўлжасини қўлга киритиш илинжида Осиё томон мафкуравий ҳаракатлар бошлашди.

Мадрасалардаги таълим системаси ўзгартирилиб, унинг ўрнига Исломга ёт илм бериш услублари киритилди. Шу жумладан мадрасалар, нашриётлардаги араб алифбосига асосланган тизим тубдан ўзгартирилиб, ўрнига лотин алифбоси жорий қилинди.

 Нафақат дунёвий адабиётлар, ҳатто диний китоблар ҳам лотин алифбосида нашр қилина бошлади (ўша пайтда татар босмахонасида чикарилган китоблар бунга мисол бўла олади). Шундай қилиб куфр олами биз учун мўътабар бўлган араб алифбосини лотин алифбосига  алмаштирди.

 Мустамлакачилар табиийки алифбо воситасида ўз сақофатини бера бошлади. Зеро бир авлоднинг даври тугаб, ёш авлод шакллана бошлаганда, араб алифбоси улар учун мутлақо бегонага айланди ва шу туфайли араб ёзувида нашрга чиққан ақида, мафкура, дин, тарих ва адабиётга оид маълумотлар ёш авлод учун тушунарсиз (энг ачинарлиси, иикинчи даражали, унчалик зарур бўлмаган)  билимга айланиб қолди.

Эндиликда тарих такрорланиб рус мустамлакачилиги остига гўё рус алифбосини татбиқ қилиш режаси эълон қилингач, аҳоли ўртасида икки хил кўзқараш ҳосил бўла бошлади.

Аҳолининг ярим қисми (асосан зиёлилардан иборат) инсонлар рус тилига давлат тили мақомини бериш устида қаттиқ туриб олишган бўлса, қолган асосий қисми эса бу жиҳатни ўзбек миллати  учун  хатарли дея бонг уришди.

Ҳолбуки агар лотин алифбосига қаттиқ эътибор берсак, унга меҳр қўйсак, у олиб келган барча маълумотларини ўзимизники қилиб олсак, у ҳолда бу алифбо табиий равишда бизни  Вашингтон, Британия Қироллиги  сақофати сари етаклайди.

Ва агар бунинг акси бўлиб кирилл алифбосига қайтадиган бўлсак, бу алифбо бизни Кирилл томон олиб боришлигида шак шубҳа йуқ. Бошқача қилиб айтганда “Алиҳўжа – Ҳўжаали”.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here