Ливиядаги сўнгги воқеаларга бир назар

492
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ливиядаги сўнгги воқеаларга бир назар

Устоз Аҳмад Муҳаззиб

Триполидаги сиёсий доира ўтган ой ўртасида, ўзининг Ливиядаги «Сиёсий ечим харитаси», дея даъво қилаётган режаси бўйича зудлик билан «Миллий конференция» ўтказишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, Ҳафтар ўз кучларини юрт ғарби (пойтахт Триполи) томон ҳаракатга келтирди. У Триполига Жанубий Саҳро орқали чиқишини эълон қилди. Ҳафтар томонига ўтган ҳарбий қисмлардан бири Ғарён шаҳрида жойлашгани сабабли, айни шаҳар Ҳафтарнинг марказий нуқтасига айлангани маълум бўлди. Пойтахтдан тахминан юз километр узоқликда жойлашган Ғарён шаҳри Ҳафтар назоратига ўтгани тўғрисида кўплаб хабарлар тарқалди.

Шулардан келиб чиқиб, юртдаги воқеа-ҳодисаларни қуйидагича қайд этиб чиқиш лозим:

  • Ҳафтар аудиоёзув орқали «Триполи озодлиги амалиёти»ни эълон қилди;
  • Президентлик Кенгаши раиси Саррож ҳаво кучларига пойтахтга қарши қилинган ҳар қандай таҳдидга қарши куч ишлатиш тўғрисида фармон берди;
  • Саррож Бош штаб ва ҳарбий объектлар қўмондонлигига тайёргарлик даражасини кучайтириш ҳамда фуқароларга таҳдид солган ҳар қандай томонга қарши курашиш кўламини оширишга буйруқ берди.
  • Ички ишлар вазирлиги қаттиқ тартибдаги фавқулодда ҳолат эълон қилди ва барча хавфсизлик кучларини пойтахт хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи ҳар қандай кучга қарши туришга чақирди;
  • Мисурата марказий ҳарбий округи қўмондонлиги барча бўлинмаларини Триполи сари йўналишга буйруқ берди;
  • Ливия ғарбидаги энг йирик ҳарбий куч жойлашган Мисуратада оммавий сафарбарлик эълон қилди;
  • Триполи Мудофааси кучлари пойтахт жанубининг 80 км.ида Ҳафтар кучларига ҳужум қилди.

Пайшанба кунги асосий воқеа-ҳодисалар мана шулар.

Эртасига қуйидаги воқеалар юз берди:

– Вифоқ ҳукуматига қарашли «Зовия» кучлари пойтахт ғарбининг 27 км.ида Ҳафтарнинг битта бўлинмаси устидан назорат ўрнатиб, унинг барча аскарларини асирга олди, қурол-яроқларини эса, ўлжа қилди;

  • Саррожга қарашли ҳаво кучлари пойтахт жанубидаги Ҳира районида Ҳафтар кучларини бомбардимон қилди;
  • Триполидаги Ҳафтар назорати остида бўлган аэропорт қайтариб олинди;

Бир вақтнинг ўзида, хорижий давлатлар ҳам ҳаракатга келди:

  • АҚШ Ташқи ишлар вазири чиқарган баёнотда «Биз Ливияда юз бераётган ҳодисаларни яқиндан кузатиб бормоқдамиз ва БМТ етакчилигидаги ҳаракатни қўллаб-қувватлаймиз», деди;
  • Британия Халқаро Хавфсизлик кенгашини Ливиядаги вазият ўзгариши масаласи бўйича фавқулодда йиғилишга чақирди;
  • Жума куни Триполида БМТ Бош котиби «Ливиядаги ечим диалог орқали сиёсий ечим бўлиши керак», деди;
  • БМТ Бош котиби: «Бундай шароитда Миллий конференция чақириш жуда қийин»;

Юз бераётган воқеаларни тушуниш учун Аммаус шаҳрида ўтказиладиган «Миллий конференция»га эътиборни қаратиш лозим. Бу шаҳар Ливия, Тунис ва Жазоир чегаралари тўқнашган нуқта бўлиб, унинг яқинида Жазоир армияси кучлари жойлашган. Жазоир Ливиядаги вазиятнинг Ҳафтар назоратига ўтишига қарши позиция эгаллаган.

Маълумки, ўтган ойда Саррож расмий чақириқ орқали Ҳафтар билан учрашиш учун Абу Дабига борди. Учрашувга оид ҳеч қандай сурат нашр қилинмаса-да, бироқ Триполидаги ҳокимиятни бошқа гуруҳларсиз бўлишиб олишга «икки томонлама келишув» бўлгани хабар қилинди. Бу хабар турли йўналишдаги бошқа гуруҳларнинг қаттиқ ғазабини қўзғади. Улардан бири – Ҳафтар билан Саррож ўртасидаги улуш бўлишиб олиш худди

لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ

«Бир ўғил учун икки қиз улуши» [Нисо 11]

қоидаси асосида бўлди, деди.

Ғассон Саломанинг жорий ойда Ғадомис шаҳрида умумий конференция ўтказиб, шу орқали ўзаро келишув ҳужжатини имзолашга эришиши кутилаётган эди. Бироқ афтидан Америка ва унинг минтақадаги иттифоқчиларини уларнинг келишуви рози қилмаган кўринади. Шунинг учун ҳам Ҳафтарнинг мана бу ҳамласи келиб чиқди. Ҳафтар бу ишга Жазоир ўзининг ички ишлари билан оворалиги, шу боис чегара ортидаги ишга аралашишдан ожизлигидан фойдаланиб қўл урди. Ёки Франция  бу иш сизларга ҳеч қандай хавф-хатар туғдирмайди, дея жазоирликларни тинчлантирган бўлиши мумкин. Шунингдек, бу ҳужум БМТ миссиясига мойилликдан келиб чиқиб қилинди. Мақсад, Америка ва унинг малайи Ҳафтарнинг Триполига таҳдид қилиши учун вақт ва имконият бериш, бинобарин, умумий конференциянинг Ҳафтар ҳужумлари остида ўтиб, унинг натижалари Америка истагандек бўлиши.

Америка гўё сиёсий ечимга эришмоқчи бўлаётгандек ёлғон сиёсат олиб боряпти. Аслида эса, у Ҳафтарни пойтахт Триполи остонасига ундади ва шунинг учун ҳам «Саррож ҳукуматида кучли бўлган» Ички ишлар вазири ўз баёнотида БМТ миссиясини Ҳафтар билан тил бириктирганликда, араб давлатларини Ҳафтарнинг айни амалиётини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, «биз халқаро ҳамжамиятга ишонмаймиз, энди ўз-ўзимизга таянамиз», деди.

Бу шунга очиқ далолат қиладики, Америка ва Европа қолдиқлари ўртасида кечаётган юртимиздаги кураш, энди яширин эмас яққол очиқ курашга айланди. Бу Саррож баёнотларидан ҳамда ҳарбий қисмларга Ҳафтар амалиётига қарши туриш кераклиги тўғрисида берган буйруқларидан кўриниб турибди. Зеро, асирга тушиш, ўлдирилиш ва ўлжага айланиш каби Ҳафтар жангарилари кўрган улкан зиён Саррож берган мана шу кечаги буйруқлар натижаларидан биридир.

Бу ҳўлу қуруқни баробар ёқувчи даҳшатли урушга учқун бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан бу Американинг буйруғи, чунки у юртимизни вайронага тиқишга ҳаракат қиляпти. Буни тушуниб олиш учун ортиқча ўйланишга ҳожат йўқ. Чунки бу араб давлатларида, хусусан, қўзғолон кечаётган юртларимизда ҳис этилиб, гувоҳ бўлинаётган ҳолдир.

Шунинг учун БМТ миссиясини юртдан қувиб солиш, ишларимизга бурнини суқишига йўл қўймаслик, йирик давлатлар элчихоналари топшириқларига рози бўлмаслик ва буларнинг барчасидан узоқда туриш ҳамда кофирларнинг юртимиздаги кишанларидан озод бўлишимиз ва Аллоҳнинг қуйидаги ҳукмига амал қилишимиз учун ягона йўлдир:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَوَلَّوْا قَوْمًا غَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ قَدْ يَئِسُوا مِنَ الْآخِرَةِ كَمَا يَئِسَ الْكُفَّارُ مِنْ أَصْحَابِ الْقُبُورِ

«Эй мўминлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавм билан дўст бўлманглар! Худди барча кофирлар қабр эгалари (яъни, ўликларнинг қайта тирилишлари)дан ноумид бўлганларидек уларнинг ҳам охиратдан умидлари узилгандир» [Мумтаҳина 13]

Мана шу нусрат йўлидир, мўминларга нусрат бермоқ эса, Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here