Капитализмнинг касофати

425
0

00

Австралияда жойлашган Walk Free ташкилоти тарафидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, дунёда 30 миллионга яқин инсон қулликда ҳаёт кечиради. Бу қоғозга тушган рақамлар. Аммо асл рақамлар қоғоздагисидан бир неча бор кўп бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

Ҳисоботда айтилишича, қулликда ҳаёт кечираётлар асосан мажбурий меҳнат қурбонлари, жинсий қулликга мажбур қилинганлар ва қарзини меҳнати билан узаётганлардир. Улар орасида қулликда туғилганлар ҳам бор.

Тадқиқот натижаларига кўра, Қирғизистонда ҳар йили беш минга яқин инсон қулликка юз тутади. Уларнинг аксарияти Россия ва қозоқистонга иш излаб кетган меҳнат муҳожирларидан иборат. Туркия ва Араб ўлкаларига жинсий қулчиликка кетганлар ҳам шулар жумласидан.

Замонавий қуллик кўрсаткичларида Ўзбекистон ҳам салмоқли ўринга эга. Ўзбекистондаги қуллик кўрсаткичларининг юқори бўлишига асосан мамлакатдаги мажбурий пахта кампанияси сабаб экани айтилади.

Мавритания аҳолиси қулчиликда ҳаёт кечириш борасида дунё давлатлари орасида олдинги сафда туради. У ерда қулчилик авлоддан авлодга уланиб келаётганлари ҳам мавжуд. Бироқ қулларнинг деярлик ярмини ҳиндлар ташкил қилади. Глобал қуллик бўйича 2013 йилги кўрсатгич ҳозирда Ҳиндистонда 14 миллион киши қуллик шароитида ҳаёт кучираётганини тасдиқдайди.

Шунингдек, Хитойда 2,9 миллион киши, Покистонда 2,1 миллион киши, Россияда эса 516 минг киши қулликда кун кечирмоқда, дейилади ҳисоботда.

Дунё етакчилигини даъво қилаётган АҚШнинг ўзидаги аҳвол ҳам ўта абгор. Аҳолини рўйхатга олиш бюроси берган маълумотга кўра, мамлакатда ҳар етти кишидан бири қашшоқликда кун кечиради. АҚШ фуқароси Барби Изкийердо ана ўшаларнинг бири.

“Умр бўйи йўқсилликда яшадим. Болаларимни оч ҳолатда ухлатиш осон эмас. Пулни тежашга ҳаракат қиламан, эртанги кунимизга ҳам етсин деб, шунга улар тўйиб овқатланмайди. Улар оч ётмасин деб, кўп ҳолларда ўзимнинг улушимни ҳам уларга бераман”, – дейди бу аёл.

Америкада Изкийердо каби 46 ярим миллион одам фақирликда яшайди. Вашингтондаги КАТО таҳлил институти ходими Майкл Таннер ҳукуматни лаёқатсизликда айблади. “Ҳар йили федерал ва штатлар даражасида қашшоқликка қарши дастурлар учун бир триллион долларга яқин пул сарфланади, аммо ҳалигача бу сиёсатнинг самарасини кўрмадик, муҳтожлар камайгани йўқ. Бу ишни яхши бажармаётганимиздан далолат, демак, бошқа чора излаш зарур”, – дейди Таннер.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here