Европарламент Россия билан ҳамкорлик келишувини тўхтатиши мумкин

551
0

Европарламент Россия билан ҳамкорлик келишувини тўхтатиши мумкин

 Европа парламенти Россия томони билан Шериклик ва ҳамкорлик бўйича келишувни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш таклифини берди. Бу ҳақда Россия билан муносабатлар тўғрисида эълон қилинган ҳисобот лойиҳасида айтилади.

 Таъкидланишича, уни “ўзаро манфаатли” мавзуларда Россия билан аниқ ҳамкорликка алмаштириш таклиф қилинади. Қайд этилишича, “Шимолий оқим – 2” лойиҳаси Европа иттифоқининг Россия газига бўлган қарамлигини оширади, бу ЕИ ягона энергетика бозорига таҳдид солади.

 “Европа парламентининг фикрича, Шериклик ва ҳамкорлик бўйича келишув тўхтатилиши лозим. Россия ҳамда ЕИ ўртасидаги муносабатлар қайта тузилиши ва фақат хавфсизлик ҳамда тинч Европа тартибини кафолатлаш учун зарур бўлган, ўзаро манфаатли йўналишларда давом этиши керак”, – дея маълум қилишди Европарламентдан.

 Аниқлик киритилишича, Россия, шунга қарамай, яқин келажакда ЕИнинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қолади.

 Шунингдек, Европарламентда учинчи мамлакатлардан бўлган хорижликларга сармоялар эвазига ЕИ “олтин паспортларини” олиш имконини берадиган дастурларни бекор қилиш таклифини беришди. Хусусан, хорижий сармоядорлар ҳозирда Кипр паспортларини олишлари мумкин.

 Аввалроқ АҚШ ва Украина “Шимолий оқим – 2”га қарши бирлашгани хабар қилинганди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин билан учрашувда маълум қилишича, Киев ва Вашингтон “Шимолий оқим – 2” газ қувури лойиҳасини амалга оширишга қарши биргаликда иш олиб боради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here