“Женева-2” натижа чиқмаяпти

503
0

загруженное (12)

БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий Женева-2 конференцияси муваффақиятли ўтиши учун ҳамма бор кучини сарфлаётганлигини маълум қилди.

“Россия, Америка ва БМТ ҳалқаро конференция муваффақиятли ўтиши учун жиддий ҳаракат қилишмоқда”, деди у.

Браҳимий Сурия режими ва миллий колация ўртасида ўтаётган музокаралар осон кечмаслигини айтиб, бу конференциядан мўъжиза юз беришини кутиш керак эмаслигини таъкидлади. Браҳимийнинг айтишича, икки томон ўртасида жангни тўхтатиш учун  ҳеч қандай келишувга эришилмаган.

Сурия мухолифати 18 ойдан буён қамал қилиниб келинаётган Ҳумсга инсонпарварлик ёрдамлар киргизилишига изн берилишини талаб қилаётган бўлса, Асад режимининг вакиллари аввало эътибор Исломий кучларга қарши курашишга қаратилиш кераклигига аёқ тираб туришипти.

Шунингдек Браҳимий қамал остида қолган минтақаларга ва барча Сурияликларга инсонпарварлик ёрдамлар етиб бориш зарурлигига ишора қилди. “Бироқ вазият БМТ карвонларининг эркин ҳаракатланишига йўл бермаяпти” деди у.

БМТнинг “ёрдамлар ва хизматлар” агентлигининг сўзчиси Крис Гуннесс Ярмук қочоқлар лагерига бир ҳафтадан буён ёрдам юборилаётганини айтиб, Сурия режими бу борада ўз ваъдасида турмаганлиги сабабли ҳафсаласи пур бўлганлигини билдирди.

“18 январ куни Сурия режимининг Ярмук қочоқлар лагерига озиқ-овқат етказиб беришга йўл очиб берганлигидан хурсанд бўлган эдик, аммо берилган ёрдамнинг етиб бориши ҳақида берилган ваъданинг амалга ошмаганлиги сабабли ҳафсаламиз пур бўлди”, дейди Гуннесс.

Пойтахт Дамашқнинг жанубида жойлашган Ярмук қочоқлар лагерида ҳар кун одамлар очликдан ўлаётгани кузатилмоқда.

Туркистон:

Бу дунё бошқарув тизимининг кризиси. Ўта шармандали холат. Нахотки хеч кимдан сўрамай Африка чўлларини ўз қўриқхоналарига айлантириб, хар бир хайвоннинг хаётига беъфарқ қамайдиган бу Ғарб етакчи давлатлари, ўлиб бораётган миллионлаган инсонларни Асад режимининг рухсати билан қутқаришса. Буларнинг харакатлари, бир қайиқда чўкаётиб, бир бирлари билан палуба талашаётган матросларни эслатади.

Аслида улар кураш услубларида хам, ўзларининг минтақавий манфаатларида хам, дунёдаги мавжуд халқаро системанинг Ислом билан бораётган курашдаги ахамияти хақида хам, бир бирлари билан келиша олишмаяпти. Лавровнинг баёнотларига эътибор берсангиз, куфр оламини Ислом оламига қарши очиқ уруш эълон қилишга чақиряпти, АҚШ ва унинг тарафдорлари ошкора геноцид услубида кураш олиб боришга хали вақт бор деб билишади. Чунки очиқ уруш, халқаро системани бузуб юборади. Мавжуд система, Россиянинг манфаатларини сиқиб чиқараётгани билан, Ғарб етакчиларига хозирча манфаат келтириб турибди. Юқоридаги икки томонга бўлиниб олиб, бизларга спектакль қўяётганларнинг асл мақсадлари шу асосга қурилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here