Генерал Дўстум Ўзбекистон ва Қозоғистонга норасмий сафар билан ташриф буюрди

506
0

 bvg

КирТАГ” хабар қилишича, Афғонистондаги этник ўзбеклар етакчиси, “Афғонистон миллий-исломий ҳаракати” раиси генерал Абдул Рашид Дўстум норасмий сафар билан Тошкент, Остона ва Олмаотага ташриф буюрган.

Мазкур сафарлардан, жорий йилнинг 4 апрелида Афғонистон президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда президентликка номзод Ашраф Ғани Аҳмадзай учун мадад олиш ёки постсовет давлатларидан ҳарбий-техникавий ёрдам кўрсатиш тўғрисида келишувга эришиш мақсад қилинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Генерал Дўстум Бишкек ва Ашхободга ҳам бориш керак эди, бироқ негадир режалар ўзгариб Абдул Рашид Дўстум шошилинч равишда Марказий Осиёдан Хиндистонга жўнаб кетган.

  Туркистон:

АҚШнинг бу босқинчи, қороқчи бир беътаин генерални, юқоридаги давлатларга расмий фигура сифатида тан олдирмоқчи бўлаётгани, Афғонистонни бир неча бўлакларга бўлиш реъжаси мавжудлиги хақидаги гумонларни қувватлайди. Достум ўз юришини Марказий Осиё давлатларидан бошлаши, 2014 йилдан кейинги кутилаётган минтақадаги ўзгаришларда, унинг армияси айнан Ўзбек ва Қозоқ чегара томонларини тўсиб туриши кутилади. Табиийки бу давлатлар унга хар томонлама ўз миннатдорчиликларини билдириш билан моддий ва харбий техник ёрдам кўрсатишади.

Хиндистонни эса, Афғонистон бўйлаб Туркман нефтини олиб ўтиб кетиш қувирлари, яъни (ТАПИ)  лоихаси қизиқтиради.

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here