Марказий Осиёда янги “Катта Ўйин”

497
0

загруженное (13)

Марказий Осиёнинг келажакда йўқ бўлиб кетишига олиб борувчи янги “Катта Ўйин” мавжудми? Минтақа ва унинг глобаль моҳияти хақида ёзаётган мутухассис ва журналистларга кўра, бундай хавф “мавжуд”дир. Аслида, совуқ уруш тугаб, Марказий Осиёда бешта давлат дунёга келгач, бу мавзу минтақа хақидаги турли баҳс мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда.

Британиянинг Олтинчи Бенгаль енгил кавалерия офицери, капитан Артур Конолли 1830-йили “Катта Ўйин” концепциясини ўйлаб топди. Кейинчароқ, 1901-йили инглиз ёзувчиси Редьярд Киплинг ўзининг “Ким” романи орқали бу тушунчани абадийлаштирди. “Катта Ўйин”нинг асосий мантиқи 19-асрда Марказий Осиёда ҳокимият учун кураш, минтақа устидан ўз назоратини ўрнатиш ва Рус ва Инглиз мустамлакачилари ўзларининг сиёсий устунликларини кўрсатишларидан иборат эди. Бу икки мустамлакачи, салбчи давлат орасидаги рақобат 1907-йилга келиб ўз ниҳоясига етди. Бу вақтда хар икки давлат ўзларининг кучларини бошларига келаётган жиддий таҳдидга қарши сарфлашга мажбур бўлганлар. Инглизлар Европада ўсиб борётган Германия нуфузини синдиришга мажбур эди. Россия эса, Маньчжурийда японлар билан аёвсиз жангга киришиб кетган.

Бугун, АҚШ Афғонистонга кириб олиб, Марказий Осиёда ҳарбий база очганидан ҳамда Хитойнинг минтақага иқтисодий томондан бостириб киришидан мутахассислар янги “Катта Ўйин”нинг бошланганини таъкидламоқдалар. Немец журналисти Лутс Клевкмэн минтақада янги “Катта Ўйин” авжга чиқаётганини ёзади. Унинг таъкидлашича, АҚШ Марказий Осиёга фақат “ал-Қоида” устидан ғалаба қозониш учунгина эмас, балки, нефт ва газ булоқларини эгаллаш ва бошқаларнинг бунга шерик бўлишига йўл бермаслик учун ҳам кирган. Жон Хопкинс Университетининг профессори Никлас Сванстром Марказий Осиё устидан АҚШ ва Хитой орасидаги янги “Катта Ўйин” замонавий қарамлик муомаласими, деган хулосага келган ва у Марказий Осиёнинг табиий ресурслари устидан АҚШ ва Хитойнинг геоиқтисодий рақобатга киришганини таъкидлайди. Унга кўра, “Марказий Осиёда”ги вазият “Катта Ўйин”нинг янги босқичи томон кетиб бормоқда”.

Бу  тушинчага зид ўлароқ фикр юритилса, Хитой Марказий Осиё борасида минтақадаги бошқа державалар билан ўйинга киришни хохламайди. Негаки, у Пекинга қарши бўлган уйғур сепаратчиларига қарши босим ўтказишда минтақадаги бу державаларнинг қўлловини қўлга киритишни истайди. Яна бошқа томондан эса, Хитой фирмаларининг Марказий Осиёда энергетик ресурсларга маблағ ётқизишларига йўл очишни кўзлайди. Марказий Осиё давлатлари нефт ва газ билан таъминлаб турадилар, Хитой эса, иқтисо ди ўсиб келаётган держава сифатида ва энергия истеъмоли хажми бўйича дунёда иккинчи ўринда туриши билан минтақада ўзининг иштирокини кучайтиришда аниқ манфаатга эга бўлади. Йўл қурилиш инфраструктураларини такомиллаштириш ҳамда темир йўлларнинг қурилишини кучайтириш билан Хитой Марказий Осиё давлатларида ўзининг устинликларини кўрсатмоқда. “Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари ривожланиши ортидан унинг АҚШ ва Россия каби державалар билан бўлган алоқаларига путур етиши мумкин”,-деб таъкидлайди минтақа муаммолари билан шуғулланувчи олим Кевин Шейвес.

Хитойнинг катта державалар билан очиқ ўйинга киришишига ҳали эрта. Айни дамда, у бирқанча ички муаммоларга дуч келмоқда. Масалан, у Тибет, Шинжон ва бошқа ярим автоном регионлар масаласида жиддий муаммоларга учрамоқда. Бу минтақалар аҳолиси  ватанни куфрдан ҳимоя қилиш ва мустақиллик иштиёқида алангаланишмоқда. Хитойнинг Марказий Осиёдаги энг асосий вазифаси хавфсизликни таъминлаш, минтақа барқарорлигини сақлаб туриш, Шинжондаги уйғур “сепаратчи”ларига босим ўтказиш , шунингдек, минтақадаги иқтисодий алоқаларни мустахкамлашдан иборатдир. (Хитой бу вазифани хозирча қойилмақом уддаламоқда. Яъни, у хавфсзликни ҳимоя қилиш учун Марказий Осиё давлатларидаги Миллий Хавфсизлик идораларига катта миқдордаги пул маблағларини ажратмоқда. Хавфсизлик ходимлари эса, бутун мусулмонларни халифалик байроғи остида бирлаштиришга харакат қилаётган хизб йигитларини таъқиб қилишмоқда. Диндош мусулмон уйғур биродарларимиз ўзларининг уйларида террорчи, босқинчи, сепаратистга айланиб қолишди ва уларга қаттиқ босим ўтказилмоқда. Хитой Шинжон муаммосини ўзининг ҳудидидан ташқарида ҳал қилишни истамоқда, шунинг учун у Марказий Осиёдаги мусулмонларнинг уйғонишидан қаттиқ хавотирга тушмоқда).

Хитой ўзининг 1,4 млрд.лик аҳолиси талабларини қондириш учун бутун дунё бўйлаб, тинимсиз табиий бойликларни қидиришга мажбур. Хитой корпорациялари ва давлат компаниялари Марказий Осиёнинг беш республикаси; Қозоғистон, Қирғизистон, Тожигистон ва табиий газ ва нефтга бой Туркманистон ҳамда Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётида иштирок этмоқдалар. Марказий Осиё давлатлари ҳам Хитойнинг бундан ҳам ривожланишини олқишлашмоқда. Негаки, улар бу билан Россиянинг транспорт қатновидаги монополия-яккаҳокимлиги ни синдиришни исташмоқда. 2001-йили Шанхай Хамкорлик Ташкилоти ташкил топгандан бери, Хитой Марказий Осиёни Шинжон ва дунёнинг бошқа юртлари билан боғлайдиган янги Ипак йўлини қуриш устида иш олиб бормоқда. Хитойнинг Марказий Осиёга келиши минтақадаги геополитик-сиёсатни ўзгартиради, умид қиламизки, бу ўзгариш яхшилик томонига бўлади. (Албатта, бу ўзгариш яхшилик томонига бўлади; бу орада иншааллоҳ, Халифалик давлати тикланади ва халифанинг аскарлари Шинжонни озод этиб, ҳансуларни Хитой девори ичига мангуликк қамаб келади.)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here