Қирғизистон расмий равишда Хитой ишчиларига эшикларини очиб берди

608
0

Қирғизистон расмий равишда Хитой ишчиларига эшикларини очиб берди

Қирғизистонда ўн мингга яқин Хитой фуқаросига ишлаш учун қонуний рухсат берилди. Қирғизистон Давлат миграция бошқармаси тарафидан берилган маълумотга кўра, 2018 йилнинг бошидан буён ўн икки минг нафар чет эллик фуқароларга ишлаш учун рухсатнома берилган.

Айни пайтда ташқи мамлакатдан келиб Қирғизистонда иш юритаётган ишчиларнинг 75 фоизи Хитой фуқароси ҳисобланади.

“Бутун Кыргызстан” сиёсий партиясининг раҳбари Адахан Мадумаровнинг маълум қилишича, ҳозирда 60 минг қирғиз қизи Хитой фуқаросига турмушга чиққан.

“Хитой биз учун ўта хавфли. Бу гапларимни қулоқларинга қуйиб олинглар. Ҳозирги кунда 60 минг қирғиз қизи Хитой фуқароси билан расмий равишда никоҳдан ўтган. 60 минг қизимиз иккитадан фарзанд кўрса 120 минг бўлади, оналари билан 180 минг бўлади. Хитой экспанцияси (тарқалиб, кенгайиб бориши) – бу жуда хавфли нарса”, дейди Мадумаров.

Хорижлик ишчилар ишга киришга рухсатнома олиш учун 2018 йил бошидан буён 43 миллион сўм тўлаган. Ишчиларнинг деярли ярми пойтахт Бишкекда ишлайди. Улар конларда, қурилишларда, энергетика соҳасида, шунингдек савдо-сотиқ ва озиқ-овқат саноати ҳамда соғлиқни сақлаш, илм-фан ва маданият каби соҳаларда фаолият юритишади.

Сўнгги 10 йил ичида Хитой хансулари турли сабаблар ва йўллар билан Ўрта Осиё мамлакатларига оқиб келаётгани кузатилмоқда. Сўнги пайтларда Тожикистонда қонуний ва ноқонуний тарзда юз минг нафар хитойлик юрганлиги маълум қилинган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here