Евроосиё Иттифоқи ўзаро савдо-сотиқларида миллий валютадан фойдаланишни кучайтирмоқда

620
0

Евроосиё Иттифоқи ўзаро савдо-сотиқларида миллий валютадан фойдаланишни кучайтирмоқда

Россия ўз иқтисодиётининг долларга қарамлигини камайтириш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Бу ҳақида Россия Федерацияси ҳукумати бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сергей Эдуардович Приходко журналистларга берган инервьюсида айтиб ўтди. Приходконинг маълум қилишича, Россия бошчилигидаги Евроосиё Иттифоқига аъзо давлатлар ўзаро савдода миллий валютадан фойдаланишни кучайтирганлар.

Приходко 2018 йилнинг биринчи ярмида Евроосиё Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида амалга оширган ўзаро тижоратда миллий валюталарнинг нисбати 70 фоиздан ошганлигини алоҳида таъкидлади.

“Жорий йилнинг биринчи олти ойида Евроосиё Иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги тижорат тўловларида миллий валютанинг улуши 70 фоиздан ошди”, “Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, миллий валюта бирликлари билан амалга оширилган тўловларнинг катта қисми Россия билан юритилган тижоратни ўз ичига олган ва ушбу тўловларда рубл ишлатилган”, деди Приходко.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик таъминланган ҳолда муштарак молиявий бозор яратиш ҳақида тўхталган Приҳодко Россия, Беларус, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида миллий валюталар билан амалга оширилаётган тижорат ўсиб бораётганига урғу берди. Унинг сўзларига кўра, бундай тўловлар улушини ошириш имкониятлари Евроосиё Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантиришга боғлиқ.

Иттифоқни бошқараётган иқтисодий қўмитанинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Иттифоқ аъзолари ўртасидаги тижорат ҳажми 44 миллиард долларни ташкил этган бўлса, айни пайтда дунёнинг бошқа давлатлари билан олиб борилган тижорат ҳажми 548 миллиард долларни ташкил этган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here