Трамп АҚШ ҳарбий саноат комплексидаги заиф томонларни ўрганмоқда

612
0

Трамп АҚШ ҳарбий саноат комплексидаги заиф томонларни ўрганмоқда

АҚШ Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Патрик Шанахан АҚШ ҳарбий саноати комплексидаги заиф томонлар ва умумий аҳвол бўйича АҚШ президенти Доналд Трампга ҳисобот тақдим қилди. Бу ҳақида Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.

Сандерс мазкур ҳисоботни «тарихий» деб сифатлар экан, президент Трамп мамлакат мудофаа саноати соҳасида барқарорликни ва яхши вазиятни ҳимоя қилиш билан бевосита шуғулланаётганлигини ва бу иш президент Девид Эйзенхауэрдан бери биринчи марта амалга оширилаётганлигини қайд этди.

“Президент раҳбарлигида мудофаа, савдо, энергетика ва меҳнат вазирлари мудофаа саноати соҳасида тахминан 300га яқин заифликларни бартараф этиш бўйича ҳисобот тавсияларини амалга ошириш билан шуғулланмоқда”, деди Сандерс.

Унинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти мудофаа харажатларини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва жонлантириш орқали АҚШ қуролли кучларини қайта тиклаш сиёсатини олиб бормоқда.

Сандерснинг таъкидлашича, ислоҳ қилиниши керак бўлган бешта асосий муаммо бор: 1) Мудофаа бюджетини эътибордан четда қолдирилганлиги ва давлат харажатлари борасида умумий аниқликнинг йўқлиги. 2) ишлаб чиқариш ҳажми ва имкониятларининг камайиб кетиши. 3)  Қурол-яроқ савдосида бир қатор мамлакатлар ўртасида рақобатнинг кучайиши. 4) Пентагоннинг буюк шартномалар тизимидаги камчиликлари. 5) Ҳарбий саноат соҳасида ишлаётган ходимлар маҳоратининг пасайиб кетиши.

Бундан аввал АҚШ маъмуриятидаги юқори даражали расмий журналистларга берган интервьюсида Оқ уй ҳарбий саноат комплексида «муҳим заиф томонлар» аниқланганлигини айтган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here