АҚШ президенти Доналд Трамп Саудиядан моддий маблағ талаб қилди

476
0

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудиядан моддий маблағ талаб қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқишини тезлаштириш учун Саудия қироли Салмон бин Абдулазиздан моддий ёрдам талаб қилди. Бу ҳақида «Вашингтон Пост» газетаси хабар тарқатди.

Газетада чоп этилган мақолага кўра, Трамп қирол Салмонга декабр ойида телефон орқали қўнғироқ қилиб, АҚШнинг Суриядаги ҳарбий иштирокини тўхтатишни тезлаштириш учун Саудиядан 4 миллиард доллар ёрдам талаб қилган.

Газетага интервью берган АҚШ масъулларига кўра, президент Трамп телефон мулоқоти ортидан саудияликлар билан бу масалада келишиб олишига ишонишини билдирган. Бироқ Саудиянинг Вошингтондаги элчиси Трампнинг қирол Салмондан 4 миллиард доллар талаб қилганлиги ҳақидаги газетанинг саволини жавобсиз қолдирди.

Газетанинг бир неча манбаларга таяниб хабар қилишича, Трамп қирол Салмон ва унинг ўғли, шаҳзода Муҳаммадга Суриядаги АҚШ мажбуриятларини бекор қилиш учун зарур бўлган маблағ миқдорини тушунтирган.

“АҚШ ҳарбийлари ва маҳаллий иттифоқчилари ИШИДдан озод қилган Сурия ерларини қайта тиклаш ва барқарорлаштириш учун Оқ уй Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлардан маблағ олишни истайди. Урушдан кейинги мақсад Сурия президенти Башар Асад ва унинг Россия ва Эрон шерикларини мазкур ҳудудларга киришга йўл қўймасликдир” дея ёзади газета.

АҚШ газетасига кўра, коалиция аъзолари ўртасида тенг бўлмаган тақсимотга қарши бўлган Трампнинг қимматга тушган урушдан кейин коалиция аъзоларини тўлов тўлашга мажбур қилиши муҳим иш саналади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here