АҚШ Толибонни музокарага тортиш илинжида

641
0

АҚШ Толибонни музокарага тортиш илинжида

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Толибонни Кобул ҳукумати билан музокара столига тортиш учун ҳаракат қилмоқда. Франс Пресс ахборот агентлигининг хабарларига кўра, Помпео минтақадаги урушни тўхтатишга ва ўзаро мулоқот бошлашга Толибонни кўндириш учун Покистон ҳукуматидан ёрдам сўраган.

Помпео Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қуреши билан Вашингтондаги ўтказган учрашувда чоғида, Толибон билан ўтказиладиган ҳар қандай учрашув Афғонистондаги тинчлик жараёнига катта ҳисса қўшишини маълум қилди.

Вашингтон Покистонни икки давлат чегараларига ҳужум қилган жангари гуруҳларни эътиборсиз қолдирганликда айблаётган бир пайтда, Помпео Исломободга қарши кескин муносабатлар саҳифасини ёпишни истайди. Помпео чоршанба куни берган баёнотида «Қўшма Штатлар Покистондаги янги ҳукумат билан ишлаш ва мулоқотни давом эттиришни сабрсизлик билан кутмоқда», деди.

Толибонни Кобул ҳукумати билан музокара ўтказишга мажбурлаш бўйича тинимсиз дипломатик ҳаракатлар олиб борилаётган бўлса-да, Толибоннинг сўнгги ҳужумлари АҚШ ва Афғонистон ҳукуматини қийин аҳволда солиб қўймоқда.

Хабарларда айтилишича, АҚШ ва Афғон ҳукуматига қарашли кучлар Толибонни илгарилашдан тўхтата олмаяпти. Пойтахт Кобул ва Ғазнани боғлаб турган минтақалар назорат қилиш учун Толибон ва Афғон хавфсизлик кучлари ўртасида кураш давом этмоқда. Толибоннинг шаҳар ва қишлоқларни бирин-кетин эгаллаб бораётгани ҳақида матбуотда хабарлар тарқалмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here