АҚШ Покистонга хиёнат қилди

503
0

АҚШ Покистонга хиёнат қилди

Покистон пойтахти Исломободда журналистларнинг саволларига жавоб берган Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қураши АҚШ Покистонга тўлашдан воз кечган 300 миллион долларлик мудофаа маблағларига доир маълумот берди. Бу пул ёрдам пули эмаслигини, балки терроризмга (Исломга) қарши кураш учун коалицияга қўшилган давлатларга ажратилган фонддан келадиган пул эканлигини билдирган Қураши бу ҳақида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан гаплашиб олишини билдирди.

Қураший терроризмга (Исломга) қарши кураш ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши кераклигини таъкидлар экан, Покистон ўз зиммасидаги вазифасини ошиғи билан бажарганлигини билдирди.

“Покистон терроризмга қарши кураш пайтида кўплаб қурбонлар берди, жуда кўп пуллар сарфлади. Вашингтон бермаган пулларни ўзимиздан сарфладик. Энди, АҚШ бу пулни коалицияни қўллаб-қувватлаш фондидан қайта тўлаб бериши керак”, деди Қураший.

Маълумки, Пентагон терроризмга қарши курашда Покистон етарлича муваффақият қозонмаганлигини ва баъзи террор гуруҳлари учун хавфсиз маскан бўлганлигини рўкач қилиб, Покистон пул тўлашни тўхтатишга қарор қилди. Трамп ҳукумати аввал ҳам Покистонга бериладиган 255 миллион долларлик ҳарбий молиявий ёрдамни тўхтатган эди.

Аммо Покистон ҳукумати АҚШнинг талабларига мувофиқ террорга қарши кураш баҳонасида бегуноҳ мусулмонларга қарши зулм, одам ўғирлаш ва ноҳақ ҳибсга олиш каби зўровонлик сиёсатини ҳеч тўхтатгани йўқ. 2012 йилда разведка кучлари амалга оширган амалиётда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи Навид Батт ўғирлаб кетилган эди. Ўшандан бери Баттнинг тақдири ноаниқлигича қолмоқда.

Яқинда Покистон хавфсизлик кучлари тўрт боланинг онаси ва машҳур исломий мактаб ўқитувчиси Романа Ҳусайнни уйидан ўғирлаб кетишди. Ундан икки ҳафта ўтиб, 2018 йил 13 август куни эрталаб доктор Рошаннинг уйига бостириб кирган Покистон хавфсизлик кучлари уни турмуш ўртоғи билан бирга ўғирлаб кетишди. Доктор Рошан Карачидаки мусулмон жамоалари орасида пайғамбарлик минҳожи асосида иккинчи Рашид халифаликини тиклаш ҳақидаги даъвати ва баёнотлари билан машҳур инсон эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here