ШҲТ Суриядаги “террорчилар” Ўрта Осиёга йўл олаётганидан яна огоҳлантирди

603
0

ШҲТ Суриядаги “террорчилар” Ўрта Осиёга йўл олаётганидан яна огоҳлантирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг расмий масъули ИШИД ташкилоти қуролли шахсларни Россия, Европа, Ўрта Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига кучиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг терроризмга (Исломга) қарши кураш бўйича минтақавий комиссияси ижроия қўмитаси директорининг ўринбосари Саид Жумахон Гиясов Сурияда террорчиларнинг раҳбарлари қўл остидаги қуролли шахсларни хориж давлатларига чиқариб юбораётганлигини даъво қилди. Гиясовга кўра, бунга уларнинг мағлубиятга учраганлиги сабаб бўлмоқда.

“Сурияда жанг марказларининг тор-морга учраши қолган қутган қуролли шахслар қайта жонланиб, ҳужра фаолиятини хорижга кўчиришга мажбур қилмоқда”, деди Гиясов.

 “ИШИДнинг махсус филиаллари Ўрта Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва Россияда қўпорувчилик ҳаракатлари билан шуғулланувчи террористик гуруҳларни қайта тиклаш ва янгидан тайёрлаш ёки (Суриядан) у ерларга экспорт қилиш билан шуғулланмоқда”, дея қўшимча қилди у.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг расмий масъули бу сўзларини Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан душанба куни Москвада “халқаро терроризмга қарши кураш доирасида, ноқонуний қурол аслаҳаларни етказиб беришнинг олдини олиш” мавзусида ташкил этилган матбуот анжумани пайтида айтиб ўтди.

Туркистон:

Мирзиёев режими 2018 йил апрел ойида Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси уюштирди. Унда ҳар бир вилоятдан юзлаган муроттаб қорилар иштирок этишди. Қориларнинг аксарияти расмий бўлмаган булоқлардан таҳсил олишгани маълум бўлди ва бу ҳолат Мирзиёев режимини даҳшатга солди. Яъни, Каримов режимининг шунча репрессиясидан кейин, уларнинг тахминича исломий таълимот мутлақ унутилган бўлиши керак эди. Иноятовнинг яширин исломий ҳаракатлар ҳақидаги тахминий ҳисоботи тасдиқланди. Чунки Ўзбек режими фақатгина Ҳизб ут-Таҳрир билан эмас, балки Ислом ва унинг бутун қадриятларига қарши кураш олиб боради!

Халқаро сиёсатнинг ўзгариб бориши Ўзбекистонни ҳам ўз домига тортмай қўймайди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Хитой ва Россиянинг таъсири остидаги ташкилотдир. Улар Ўзбекистон халқаро сиёсат марказига айланиб бораётгани ва у АҚШ билан тоборо яқинлашиб, унинг мақсадларига паралел стротегия билан иш олиб бораётганидан хавотирланиб, уни ўз манфаати томон йўналтиришга ҳаракат қилишади. Бу билан бутун Ўрта Осиё минтақасини ўз таъсирлари остида ушлаб қолишмоқчи бўлишади. Бунинг учун ШҲТ ўзбекистонни яна аввалги ҳолатига, яъни хавфсизлик асосидаги (полициячи) бошқарув тизимига қайтариб, унинг қўшни давлатлар ҳамда Авғонистон ва АҚШ билан бораётган алоқаларига барҳам беришлари керак бўлади. Шунинг учун Россия мулозими яна ИШИД муаммосини ваҳима қила бошлади. Ўзбек мулозими эса, “ҳужра” системаси хавфини кўтариб, оддий Қуръон ёд олиш механизмини ваҳимали қилиб кўрсатмоқчи бўляпти. Халқаро сиёсатнинг бу кетуви (АҚШ, Хитой, Россия манфаатлари шу минтақада тўқнашиб бораётгани) Марказий Осиёни яхшиликка олиб бормайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here