Назарбоев: Қозоғистон Марказий Осиё ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда

586
0

Назарбоев: Қозоғистон Марказий Осиё ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда

 Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси сифатида Афғонистонда тинчликка тезроқ эришиш ва мамлакатдаги ҳолатини яхшилаш тарафдоридир. Бу ҳақда Нурсултон Назарбоев  “Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш” минтақавий конференцияси иштирокчиларига мурожаатида маълум қилди, уни давлат котиби Гулшара Абдикаликова ўқиб эшиттирди.

 “Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзоси сифатида, бутун халқаро ҳамжамиятнинг фаол қўллаб-қувватлови билан, Марказий Осиё ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу жараёнда Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Афғон ҳукуматини мамлакатда аёллар ҳолатини яхшилаш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш бўйича қадамларини юқори баҳолаб, биз афғон ерида тинчлик тезроқ ўрнатилиши тарафдоримиз. Жумладан, бу “афғонлар учун ва афғонларнинг ўз кучлари билан» концепцияси орқали қилиниши керак”, – дея таъкидлаб ўтган Назарбоев ўз мурожаатида.

 Унинг фикрича, бу борадаги ишларнинг муҳим жиҳати фуқаролик жамияти, бу соҳада халқаро саъй-ҳаракатларнинг энг олдида турган халқаро, минтақавий ва миллий нодавлат ташкилотлар салоҳиятидан фаол фойдаланиш ҳисобланади.

 “Шу муносабат билан, масалан, бугунги конференция каби халқаро майдончалар салоҳияти, амалдаги ва самарали ишларнинг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Ишончим комилки, бугунги конференция Афғонистонни янада ривожлантириш ва реабилитация қилиш, афғон хотин-қизлари ҳолатини яхшилаш, уларни мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдаги иштирокини кенгайтиришга қўшимча туртки беради”, – дея қайд этиб ўтди Назарбоев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here