Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Иссиқкўлда учрашади

485
0

Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Иссиқкўлда учрашади

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 20-22 июл кунлари Иссиқкўлда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.

 ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари 2018 йилнинг 15 март куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here