Арманистонда “бахмал инқилоби” бошланди

487
0

Арманистонда бахмал инқилоби” бошланди

 Арманистон “Фуқаролик келишуви” мухолиф партияси раҳбари, парламент депутати Никол Пашинян мамлакатда “бахмал инқилоби” бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

 “Мамлакатда инқилобий вазият юзага келди. Гюмри, Иджеван, Ванадзор, Капан ва Метсамор шаҳарларида ҳам намойишчилар кўчаларни ва халқаро трассаларни тўсиб қўйишмоқда. Одамлар ишга чиқмаяпти, оммавий иш ташлашлар бошланди”,- деган у.

 Айни вақтда Арманистон парламентида мамлакатнинг собиқ президенти Серж Саргсянни бош вазир этиб сайлашга бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда. Саргсяннинг номзоди ҳукмрон Республика партияси томонидан илгари сурилган.

 16 апрел куни авжига чиққан намойишчилар бугун ҳам давом этди, мухолифат тарафдорлари Ереван марказидаги парламент биносини қамалга олишган, радикал мухолифлар шаҳар маркази бўйлаб марш уюштиришмоқда, полиция билан тўқнашувлар рўй бермоқда. Мухолифатчилар етакчиси маълумотларига кўра, шу вақтгача 30 нафар намойишчи полиция томонидан қўлга олинган. Полиция куч ишлатиш билан таҳдид қилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here