Франция бош вазири: Бизнинг мақсадимиз Асадни қулатишга қаратилган эмас!

486
0

Франция бош вазири: Бизнинг мақсадимиз Асадни қулатишга қаратилган эмас!

Франция бош вазири Эдуар Шарл Филипп  Франциянинг Сурияга зарба беришдан кўзлаган мақсади Сурия режимини қулатиш ёки Башар Асадга қарши уруш очиш эмаслигини, билдирди. Бош вазир Филипп миллий мажлиснинг махсус йиғилишида Сурияга уюштирилган ҳарбий амалиёт ҳақида депутатларга ахборот берар экан, Франциянинг душмани Сурия режими эмас, ИШИД ташкилоти эканлигини айтиб ўтди. Унга кўра, 2003да Ироққа бошланган ҳарбий амалиёт билан ҳозирги Сурияда амалга оширилган ҳарбий ҳужум ўртасидаги фарқ мана шунда. (Чунки унда мақсад Саддам режимини қулатиш бўлган).

 “Бизнинг душманимиз Асад эмас, биз Башар Асад ёки Сурия режимига қарши уруш очмадик. Режимни қулатиш ниятимиз йўқ. Бизнинг душманимиз ИШИД ташкилотидир”, деди Мамлакатнинг хавфсизлиги учун ҳарбий амалиётга қарор қилганлигини билдирган Филипп.

Филиппнинг таъкидлашича, Сурияда кимёвий қурол ишлатиш жавобсиз қолса, сиёсий ечим топиш мумкин бўлмай қолади.

Бош вазири Эдоуард Филиппнинг баёнотидан сўнг сўзга чиққан баъзи депутатлар ҳарбий амалиёт ҳақида ўз хавотирларини баён қилди. Айрим вакиллар эса Туркия ва Россия билан янгидан  ишончли муносабатлар ўрнатиш лозимлигини билдирди. Республикачилар парламент гуруҳи раҳбари Кристиан Яқоб АҚШ, Франция ва Британия амалга оширган ҳарбий амалиёт Францияга қандай фойда келтиргани муҳоқама қилиниши лозимлигини таъкидлади.

Бундан аввал Британия бош вазири Тереза Мэй ҳам Британиянинг ҳужуми Асадга қаратилмаганлигини ва асло Асад режимини қулатиш нияти йўқлигини билдирдган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here