Жээнбеков расмий сафар билан Қозоғистонга жўнаб кетди

452
0

Жээнбеков расмий сафар билан Қозоғистонга жўнаб кетди

 Қирғизистон президенти хизмати хабар қилишича, Сооронбай Жээнбеков бугун, 25-декабр куни Қозоғистон томони таклифига кўра ушбу республикага расмий ташриф билан жўнаб кетди.

 Ташриф доирасида Сооронбай Жээнбеков ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг тор доирадаги учрашувлари режалаштирилган.

 Шунингдек, икки давлат етакчиси кенгайтирилган шаклда музокаралар олиб боради, улар давомида икки томонлама алоқалар ва ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликка оид долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ташриф якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланади, давлат раҳбарлари қўшма баёнотни қабул қилишади.

Расмий ташриф доирасида Сооронбай Жээнбековнинг Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

 Хабарда айтилишича, Жээнбековнинг сафари давом этиб, 26-декабр куни Москвага учиб кетади.

 Жээнбековнинг иш сафари Россия президенти таклифига кўра амалга оширилиши айтилмоқда. Жээнбеков Москвада МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here