Назарбоев: Қирғизистон ҳақида бир марта ҳам ёмон гапирмадим

545
0

Назарбоев: Қирғизистон ҳақида бир марта ҳам ёмон гапирмадим

 Нурсултон Назарбоевнинг маълум қилишича, Қозоғистон Сооронбай Жээнбеков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси кўтарадиган масалаларни ҳал қилишга бутунлай тайёр.

 “Биз сизларни кутгандик ва катта хурсандчилик билан қабул қилдик. Қозоғистон Сизнинг бошчилигингиздаги Қирғизистон делегацияси кўтарадиган барча масалаларни ҳал қилишга бутунлай тайёр. Биз 26 йилдан бери мустақил давлат сифатида қадам ташлаб келмоқдамиз. Мен бу вақт давомида Қирғизистон ҳақида бир марта бўлса ҳам ёмон сўз айтмадим, ёмон қадамларни қўймадим. Бу нотўғри. Биз келамиз ва кетамиз, икки қўшни давлат эса биздан аввал ҳам бўлган ҳамда биздан кейин ҳам бўлади”, – дея мурожаат қилди Назарбоев Жээнбековга Оқўрдадаги учрашувда.

 Назарбоевнинг таъкидлашича, ҳар бир авлодда ўзига хос масъулият бор – икки мамлакат ўртасидаги дўстликни, яхши ўзаро муносабатларни сақлаб қолиш ва авлоддан авлодга етказиш.

 “Қозоғистонга расмий ташриф билан келиш учун таклиф қилганингиздан чуқур миннатдорман. Бизни самолётнинг ўзидаёқ илиқ кутиб олишди – буни ҳис қилдик. Мен мамлакат президенти этиб сайланганимда, сиз жуда илиқ табрик йўлладингиз, ва, фурсатдан фойдаланиб, ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сиз бизнинг оқсоқолимиз, катта биродаримизсиз. Қозоқлар ва қирғизлар – биродар халқлар. Бизда ер бир, бир хил манбалардан сув ичамиз, бир йўллардан юрамиз. Мен стратегик алоқалар, бизнинг иттифоқчилик муносабатларимиз мустаҳкамланиши учун барча саъй-ҳаракатни амалга ошираман”, – деди Сооронбай Жээнбеков.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here