Мирзиёев: “Шамоли етиб келяпти, шамоли”

823
0

Мирзиёев: “Шамоли етиб келяпти, шамоли

 Тошкент шаҳрида Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ваколатлари, олдида турган вазифаларига тўхталди. 

 “Биз яқинда ижро органи раҳбарини тайинлаймиз. У энди Тошкентда ўтириб йиғилиш қилмайди, қоғозбозлик қилмайди. Қоғозбозлик камаяди. Умуман ижро органи ишини бош вазирнинг ўзи қилиши керак. 

Президентнинг эса ўз иши бор. Ташқи сиёсат бор. 

Яқин Шарқдаги воқеалар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлайсизларми? Шамоли етиб келяпти, шамоли! Чегараларимиз атрофида хавф ортиб боряпти.

Афғонистондан бизга яқин чегараларни тозалаб беришни сўрадик. Улар ҳам ўзаро ҳамкорлик шартномалари юзасидан қандайдир ҳарбий операциялар қилгандай бўлишди, аммо бу билан хавфсизлик таъминланиб қолмайди. Биз ўзимиз хавфсизликни таъминлашимиз керак. Биз ер тагида илон қимирласа биламиз. Хавф йўқ эмас, вазият мураккаблигини яхши тушуниб турибмиз”, – деди Мирзиёев.

 Изоҳ: Россия президенти Путин, рус махсус хизматлари, россиялик ҳарбий экспертлар томонидан тўхтовсиз бўрттириб келинаётган афғон ваҳимаси Мирзиёевга ҳам ўз таъсирин ўтказиб, у ҳам бу “таҳдид” ҳақида тез-тез гапирадиган бўлиб қолди.

 2018-йил сентябр ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳам Мирзиёев шу “таҳдид” борасида тўхталиб ўтган эди.

 “Ҳозирги пайтда уларнинг Яқин Шарқдан Афғонистонга, МДҲ чегаралари яқинига кўчиб ўтиш тенденцияси кучаймоқда. Мамлакатларимиз терроризм хавфини ўз вақтида ва самарали қайтариш учун ўзаро келишилган, аввало, олдиндан зарба беришга қаратилган ҳаракатларга тайёр туриши лозим”, – деган эди Мирзиёев.

 Мирзиёев ва Марказий Осиёнинг қолган республикалари раҳбариятлари Россиянинг босими остида, ёлғон ваҳималарга бўйин эгишга мажбурланишяпти. Россия уларнинг ҳар бирига ҳар томондаги бор имконияти билан босим ўтказяпти.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here