Путиннинг вакили Сурия мухолифатига таҳдид қилди

549
0

Путиннинг вакили Сурия мухолифатига таҳдид қилди

18 ноябр куни Россиянинг Сочи шаҳрида Сурияликлар орасида “Миллий мулоқот анжумани” номли учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақида Россия Президенти Владимир Путиннинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев Қозоғистон пойтахти Астанада бўлиб ўтган Сурия масаласи бўйича 7 тур учрашувдан сўнг ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди.

Лаврентъев Сочи анжуманида миллий бирдамлик ва ўтиш ҳукумати муҳокама қилинишини билдириб, “айниқса конституциявий ислоҳотлар ва парламент сайловлари жуда муҳим деб ўйлайиз”, дея урғу берди. БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан ҳам учрашганлигини билдирган Лаврентъев “Мистура ҳам конституциявий ислоҳотлар ва сайлов масаласига алоҳида эътибор қилишимизни айтган эди”, дея қўшимча қилди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган “Миллий мулоқот” анжуманида иштирок этиш учун таклиф қилинган ташкилот ва гуруҳларнинг рўйхатини эълон қилди. Мулоқот асосан Сурия мухолифати вакиллари билан Сурия режими вакиллари орасида бўлиб ўтади.

Бироқ Россиянинг Рейтерс ахборот агентлиги Сурия мухолифати олий ҳайъатининг аъзоси Муҳаммад Аллушга таяниб хабар қилишича, Сурия мухолифатининг таниқли арбоблари “Миллий мулоқот” анжуманида иштирок этмасликларини билдиришган. Бунинг ортидан Лаврентьев уларга қарши таҳдидли баёнот берди.

Лаврентьев агар Сурия мухолифати “Миллий мулоқот” анжуманига иштирок этмайдиган бўлса, “катта хавф” остида қолиб кетишини таъкидлар экан, айни пайтда анжуманда аввалги шартларини қўймасликка ҳам чақирди.

“Сурия мухолифати билан ишлашни давом эттирамиз. Мухолафат анжуманда иштирок этмаса катта ҳавф-хатар остида ва сиёсий жараённинг ташқарисида қолиб кетишади. Шунингдек, дастлабки шартларни қўйишса, бу билан уларга чўзилган (тарафдор) қўлларни қайтарганлигини кўрсатган бўлишади. Биз бундай бўлишини истамаймиз”, деди Лаврентьев.

Аммо Сурия режимининг вакиллари Сочида ташкил қилинадиган анжуманда жон деб иштирок этишларини бидирди. Остонада Сурия делегациясига раҳбарлик қилаётган Башар ал-Жаъфари Сурия режимининг “миллий диалог” анжуманида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

“Миллий мулоқот анжумани – бу биз ва дўстимиз руслар ўртасидаги доимий мулоқот ва мувофиқлаштириш натижасидир. Биз бундай анжуманда иштирок этишда кўпроқ имконият мавжудлигини кўрдик”, деди Жаъфарий.

“Биз Миллий мулоқот к анжуманида иштирок этиш учун тайёрмиз. Айниқса Сурия Араб армиясининг илгарилаши ва террорчиларнинг мағлубиятидан кейин бунга тайёрмиз”, дея қўшимча қилди у.

Туркистон:

Россия бутун инсоният олдида, жумладан Ислом Уммати олдида Сурия мусулмонларига шарт қўйиб, таҳдид қиляпти! У Сурияни деярли яксон қилиб юборди! Энди уларни эътиқодларига зид бўлган хиёнатга рози бўлишга мажбурламоқчи! Ҳарбий ҳаракатларининг барчаси ортидан юқоридаги каби эътиқодга зид битим ва талабларни илгари суряпти. Рози бўлишмаса, ҳарбий қатлиомни давом эттириш билан яна таҳдидлар қиляпти! Демак куфр олами рус учоқларига атайин эркинлик бериш орқали мусулмонларнинг уйларини яксон қилиб, болалар ва оддий халқни қатлиом қиляпти, сўнг бунинг ортидан Сурия мусулмонларидан куфрга рози бўлишларини ва қотилларини ўзларига дўст деб эълон қилишларини талаб қилишяпти! 

Бу Ислом умматининг муаммоси! Россия Сурияга эмас, Ислом умматининг бир қисмига таҳдид қиляпти! Бу қатлиомлар мужоҳидларга ёки куфр атамаси бўлган “террорчилар”га қарши қаратилган эмас! Балки куфр олами Ислом ва мусулмонларга, уларнинг эътиқодий, мабдаий, мафкуравий фикрий етакчилигига қарши уруш олиб боряпти! Фақат мана шу тушунчалар умматни ғалабага олиб бора олади!

Куфр оламий системаси, уммат мана шу қувватини ҳис қилиб қолишини олдини олиш мақсадида ўрталаримизда сунъий чегаралар пайдо қилди! Сўнг зеҳнларимизда ҳам шу чегаралар мавжуд бўлиб туришига қаноат пайдо қилди! Охир оқибатида биз мусулмонлар уммат деган бирликни йўқотдик! Ҳар биримиз ўзимизча, куфр белгилаб берган ҳудуднинг муаммолари билан ўралашиб қолдик! Натижада куфр олами бизларни ҳар биримизни алоҳида хорлай бошлади! Бошқаларимиз, сукут қилдик ёки ундан ҳам ёмонроқ ишга қўл урдик, яъни ўз ҳудудимизни ҳимоя қилмоқчи бўлиб куфрга ёрдам кўрсата бошладик!

Куфр мустамлакачилари ҳар бир мамлакатчаларда шу куфрга моил ва ўз ҳудудинигина ҳимоя қилиш асосига қурилган сиёсий доираларни пайдо қилди ва уларни маҳкам ушлаб турибди! Сурияда ана шу сиёсий доира бузилиб, куфрга зид муҳит юзага келди. У ерда исломий алоқаларни талаб қилиб, куфр билан муроса қилишдан бош тортадиган исломий мафкура асосидаги янги сиёсий доира кучайиб боряпти. Куфр оламини фақат мана шу сиёсий доира ваҳимага соляпти! Ўзлари пайдо қилган хоин етакчи гуруҳларни эса, янги исломий сиёсий доира қабул қилмаяпти! Россияни ваҳимага тушиб, яна қирғин қилиш билан таҳдид қилишга ундаётган нарса мана шу мафкуравий вазиятдир!

Демак биз уммат вакиллари Суриядаги муаммони ўз муаммомиз деб тушунмас эканмиз, Ислом ва мусулмонларнинг хорлиги тугамайди! Оламий куфр уюшмасига қарши фақат оламий исломий Умматгина қарши туриб бера олади! Сурияни оламий куфр системасига якка ташлаб бериб, ғалаба кутиб хотиржам ўтириш ҳаромдир!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here